¤збекистон республикаси олий ва



Download 0,97 Mb.
bet35/65
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#201051
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   65
Bog'liq
2 сифат kitob 2010

Назорат саволлари:

  1. ИСО 9004-87 Сифат системасининг элементлари ўз ичига нималарни олади?

  2. Сифатни таъминлаш модели деганда нимани тушунасиз?

  3. ИСО 9001-87 сифат системасига нималар киради?

  4. ИСО 9002 - 87 сифат системасига нималар киради?

  5. ИСО 9002 -87 сифат системасига нималар киради?



2.3. Стандартлаштиришнинг назарий асослари

Стандартлаштириш – фақатгина бугунги куннинг эмас, балки жамиятнинг ҳўжалик-иқтисодий фаолиятининг келажакдаги ривожланишининг ҳам асосини белгилайди. Стандартлаштириш илмий техника тараққиётига тўлиқ жавоб берган ҳолда амалга оширилиши керак.


Замонавий стандартлаштиришнинг назарий асоси бўлиб устувор сонлар системаси ҳисобланади.
Устувор рақамлар деб янгидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг параметрлари қийматларини белгилашда бошқа рақамларга нисбатан афзалликка эга бўлган рақамларга айтилади.
Устувор рақамлар I-ҳади га тенг бўлган геометрик прогрессия асосида аниқланади. Прогрессиянинг маҳражи кўринишида ифодаланади, бу ерда R=5,10,20,40,80 ва 160, i эса 0 дан R гача бўлган бутун қийматларни қабул қилади. R нинг қийматини прогрессиянинг 1 та ўнлик интервалидаги ҳадлар сони билан аниқланади. Битта қаторга тегишли устувор рақамлар фақат манфий бўлишлари мумкин.
Устувор рақамлар қаторлари қуйидаги шартларни қаноатлантиришлари керак:
ишлаб чиқариш ва эксплуатацияларнинг шартларига жавоб берадиган чегаранинг рационал системасини акс эттириши;
сонларнинг ортиб бориши ёки камайиб боришининг чексиз бўлиши;
ҳар бир қаторнинг барча ўнинчи даражали ёки каср қийматларини киритиш;
оддий ва осон эслаб қоладиган бўлиш.
Ушбу шартларга жавоб берадиган ва қулай рақамлар қатори-геометрик қаторлар, масалан, геометрик прогрессия қийматлари қаторидир. Геометрик прогрессия-бу ҳар бир ҳади ўзидан олдинги ҳадни бир хил сонга кўпайтириш орқали ҳосил қилинган сонлар қаторидир(4; 6; 9; 13,5; 20; 25;), бунда қаторнинг ҳар бир ҳадини ҳосил қилиш учун ўзидан олдинги ҳадни кўпайтириш керак бўлган сон геометрик прогрессиянинг маҳражи дейилади.
Келтирилган прогрессиянинг ижобий хусусиятлари шундан иборатки, ҳар бир ўнлик интервалдаги ҳадлар сони (1-10; 10-100; 100-1000 ва ҳ.к., шунингдек 1-0,1; 0,1-0,01; 0,01-0,001; ва ҳ.к.) бутун прогрессия давомида доимий, ҳамда юқорида айтилган прогрессиялар маҳражи учун 5,10,20,40,80 ва 160 га тенг. Прогрессиянинг ихтиёрий иккита ҳадининг кўпайтмаси ёки нисбати ҳам шу прогрессиянинг ҳади ҳисобланади. Прогрессия ихтиёрий ҳадининг мусбат ёки манфий бутун сонли кўрсаткичи ҳар доим унинг ҳади ҳисобланади.
Кўпчилик ривожланган давлатлар нормал чизиқли ўлчамларга миллий стандартларни қабул қилганлар. Халқаро стандартлаш ташкилоти (ИСО) кўрсатмалари асосида тузилган ГОСТ 8032-84 устувор рақамларнинг 4 та асосий қаторини (R5, R10, R20, R40) ва (R80 ва R160) қаторини ўрнатади.
Бу қаторга иррационал сонларнинг яхлитланган қийматлари бўлган рақамлар киради. Деярли барча ҳолларда 4 та қаторга кирувчи 40 та асосий устувор рақамлардан:
1,0; (1,06); 1,12; (1,18); 1,25; (1,32); 1,40; (1,50); 1,60; (1,70); 1,80; (1,90); 2,0; (2,12); 2,24; (2,36); 2,50; (2,65); 2,80; (3,0); 3,15; (3,35); 3,55; (3,75); 4,00; (4,25); 4,50; (4,75); 5,00; (5,30); 5,60; (6,00); 6,30; (6,70); 7,10; (7,50); 8,00; (8,50); 9,00; (9,50); фойдаланилиши керак.
Устувор рақамлардан, ҳамда уларнинг қаторларидан қуйидаги ҳолларда четга чиқиш руҳсат этилади:
устувор рақамни яхлитлаганда рухсат этиладиган хатолик чегарасидан четга чиқилса;
техникавий объектлар параметрларининг қийматлари геометрик прогрессиядан фарқли қонуниятларга асосланса.
Агар устувор рақамларни яхлитлаш самарадорликнинг пасайишига сабаб бўлса ёки баъзи техникавий сабабларга кўра иложи бўлмаса, R80 ва R160 қўшимча устувор рақамлар қаторидан фойдаланиш мумкин. Бунда R5 қатор кўрсаткичларини R10 қатор кўрсаткичларидан, R10 қатор кўрсаткичлари R20 қатор кўрсаткичларидан, R20 қатор кўрсаткичлари R40 кўрсаткичларидан устувордир.



Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish