Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Бурун ва ёндош бўшлиқлари касалликлари



Download 262,5 Kb.
bet13/27
Sana17.07.2022
Hajmi262,5 Kb.
#812270
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   27
Bog'liq
Эндокринология-тест

Бурун ва ёндош бўшлиқлари касалликлари
Бурун бўшлиғининг болаларда ўзига хос хусусиятлари. Юқори лаб ва танглайнинг туғма нуқсонларида буруннинг ривожланиши. Бурун шиллиқ пардасининг тузилиши, артериал ва веноз турларининг тақсимланиши. Қон оқувчи зоналари. Рефлексоген зоналар, уларнинг марказий нерв системаси билан функционал боғлиқлиги ва клиникада ахамияти. Бурун функциялари-нафас олиш, хид билиш, химоя, нутқни шакллантириш, кўз ёшини ўтқазиш, таъм билиш, мимикада иштирок этиш. Бурун орқали нормал нафас олишнинг организмнинг жисмоний ўсиши ва болалар тиш-жағ системасини тўғри шаклланишидаги ўрни. Бурун орқали нормал нафас олишнинг касб ва бошқа касалликларни келиб чиқишини олдини олишидаги ўрни. Бурун ва бурун ёндош бўшлиқларининг ёш билан боғлиқ ўзгаришлари ва болаларда ЛОР аъзолари касалликларини келиб чиқишидаги ўрни. Бурун ва бурун ёндош бўшлиқларини текшириш усуллари. Эндоскопия, пайпаслаш, олдинги ва орқа риноскопия, зонд билан текшириш, диафаноскопия, рентгенография (контрасламасдан ва контраслаб), томография, юқори жаг бўшлиғини пункцияси. Нафас олиш ва хид билишни текшириш. Бурун касалликлари. Бурун дахлизи чипқони, хўппози, экземаси. Углеводлар алманишувининг бузилишини чипқонни келиб чиқишидаги ўрни. Куйиш, совуқ олиш, сарамас. Бурун тўсиғининг қийшайиши, хирургик даволашга кўрсатмалар. Бурун тўсиғи гематомаси ва хўппози. Ўткир ринитни алохида нозологик бирлик ёки бошқа касалликларнинг кўриниши сифатида намоён бўлиши. Гўдакларда ўткир ринитнинг кечиши. Бурун дифтерияси, клиник белгилари, даволаш. Сурункали ринит-катарал, гипертрофик, атрофик. Сассиқ тумов патогенези, клиникаси, даволаш. Вазомотор ринит (нейровегетатив ва аллергик тури). Сурункали йиринг ўчоқларининг (сурункали тонзиллит, кариоз тишлар, сурункали отит, синуит, холецистит) касаллик келиб чиқишидаги ўрни. Аллергик ринит ва риносинуситнинг ташхисини аниқлашда аллергологик анамнезнинг ўрни. Аллергик ва нейровегетатив турларни ўзаро ташхисий фарқлашда аллергенлар билан кўйиладиган тери, эндоназал текширишлар, махаллий ва умумий эозинофилия ва бошқалар. Вазомотор ринит ва синуитни даволаш. Бурун полипи. Бурун ёндош бўшлиқлари касалликлари. Ўткир гайморит. Одонтоген инфекциянинг юқори жағ бўшлиғини яллиғланишини келиб чиқишидаги ўрни. Синуитларнинг клиник кўринишининг болаларда ўзига ҳос ҳусусиятлари. Юқори жағ бўшлиғининг кистаси. Сурункали синусит, клиник турлари: катарал, йирингли, полипоз, йиринг-полипоз. Пиоцеле, мукоцеле, пешона бўшлиғининг остеомиелити. Сурункали сфеноидит. Ярим аксиал текисликда қилинган рентген текширишнинг сфеноидитнинг аниқлашдаги ўрни. Бурун ва ёндош бўшлиқлар касалликларининг кўз ва мия асоратлари, патогенези, клиникаси, ташхисини аниқлаш. Даволаш принциплари. Бурун ва ёндош бўшлиқларнинг жароҳатлари ва ёт жисмлари. Бурун суякларининг очиқ ва ёпиқ синиши, бунда мия қутиси асосининг синиши мумкинлиги эҳтимоли борлиги, тез ёрдам кўрсатиш. Бурундан қон кетиши, уни дори-дармонлар билан куйдириш, галванокаустика, олдинги ва орқа тампон қўйиш, умумий тадбирлар. Ташқи уйқу артериясини боғлашга кўрсатмалар. Ёндош бўшлиқлар жароҳати, уларниннг асоратларини олдини олиш мақсадида шошилинч хирургик даволаш усулларини қўллаш. Бурун ва бурун ёндош бўшлиқларининг ўсмалари ва инфекцион гранулемалар. Ҳавфсиз ва ҳавфли ўсмалар, уларнинг симптомлари, ташхисини аниклаш, бундай беморларни ҳар томонлама текширишнинг зарурлиги. Хирургик ва нур билан даволаш усуллари, химиотерапия. Вегенер гранулёматозини бурун ва бурун ёндош бўшлиқларнинг ҳавфли касалланишининг бир тури сифатида намоён бўлиши. Пешона бўшлиғи ва ғалвирсимон ҳужайраларнинг остеомаси. Склерома, тарқалганлиги, этиологияси, жойлашишининг ўзига хос ҳусусиятлари, клиникаси, даволаш. Бирламчи, иккиламчи ва учламчи заҳмнинг кўринишлари. Бурун сили. Бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари касалликларида касбга лаёқатлигини аниқлаш. Касаллик варақасини беришга кўрсатмалар ва унинг тахминий муддатлари. Беморларни ШМТК юбориш учун кўрсатмалар. Касбга лаёқатлигини аниқлаш. Саноат корхоналарида бурун ва ёндош бўшлиқлар касалликларини олдини олиш.

Download 262,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish