Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/122
Sana21.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#832685
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   122
Bog'liq
EXJjAjoSzXSR7ookm9KcoqXp0LJbovfUy7Jnm5SQ

 
7.5. Педагогик такт психологияси
П
едагогик такт психологиясини ўрганишда психолог И.В.Страхов 
бениҳоят катта ҳисса қўшган. Унинг фикрича бунда муҳими – ўқувчиларга 
таъсир этишнинг энг қулай усулларини топа билиш, тарбиявий таъсирни 
қўллашда мақсадга мувофиқ педагогик чораларга эътибор бериш, аниқ 
педагогик вазифаларни ҳисобга олиш, ўқувчи шахсининг психологик 
хусусиятлари ва унинг имкониятлари ҳамда мазкур педагогик ҳолатларини 
ҳисобга олиш зарурдир. 
Педагогик тактнинг яққол ифодаларидан бири – ҳар қандай педагогик 
таъсирга нисбатан қўлланиладиган чора-тадбирларни (рағбатлантириш, 
жазолаш, панд-насихат) ҳис эта билишдан иборатдир. Фаросатли ўқитувчи 
болаларга эътибор бериб, зийраклик билан қарайди, уларнинг индивидуал 
психологик хусусиятлари билан ҳисоблашади. «У биз билан хайрон қоларли 
даражада, ажойиб, яқин дўстларча яқин муносабатда бўлади»; «Бизнинг тарих 
ўқитувчимизнинг кучли томони – ҳар кимга қандай ёндошишини билар эди»; 
«Энг ёмони – ўқитувчининг ўқувчилар олдида хушомадгуйлик қилишидир. 
Бизнинг зоология ўқитувчимиз Фарида опамлар шундайлардан эди: улар 
нимаики қилиб бўлса-да, у болаларни ўзига қаратиш учун хушомадгуйлик 
киларди! Нега улар ўзларини шунчалик камситиб ерга уради? деб уйлар эдим. 
Ахир улар ўз фанини яхши билардику»; «Иброҳим ака эса, қарабсанки, ҳеч 
нарсадан ҳеч нарса йўқ, киши дилига озор берар, тушириб қолар ёки беҳудага 
уришиб, койиб берар эди». 
Педагогик тактнинг йўқлиги кўпинча оғир оқибатларга олиб келади. 
Тошкент ўқув масканиларидан бирида она тили ва адабиёт ўқитувчиси 
ўқувчиларга жуда кўп талабларни қўйгану, аммо ҳеч қандай изчиллик 
билмаган: бир вазифа бериб туриб, шу заҳотиёк бошқа талабларни куя 
бошлаган. Арзимаган хатолар, тартиб бузишлар руй берса, шу захотиёк 
мазмунан ва шакл жиҳатидан ута кўпол ва алам қиладиган кескин гапларни 
қилиб, «2» куярди. Масалан, дафтарнинг четида колдирилган жойнинг 
хатолиги ёки интизом бузганлик каби ва арзимаган нарсалар учун ёпишгани-
ёпишган эди. Ўқитувчининг бу ҳатти-ҳаракатлари учун ўқувчиларда дард, алам 
тўлиб тошганди. Кўп ўтмай ўқувчиларнинг норозилиги ва қатъий эътирози 
очиқдан-очиқ намойишкорона билдирилиб, ўқитувчига қулоқ солмайдиган, 
атайлаб интизом бузадиган ва ўқитувчини кескин танқид қиладиган бўлиб 


108 
колдилар. Бундай ачинарли аҳвол фақат ана ўша ўқитувчи ўқув масканидан 
кетгандан кейингина тузатилди. 
Ўқитувчининг педагогик такти масаласи муносабати билан шуни ҳам 
айтиш жойизки, қачон ўқувчилар ўқитувчининг ижобий ҳислатлари тўғрисида 
гапирар эканлар, улар ҳамиша ўқитувчининг адолатлилиги каби ҳислатларини 
биринчи ўринга қўядилар. 
«Кўп холларда ноҳақ иш қиладилар – бирор масалани яхшилаб текшириб 
кўрмасдан иш тутадилар». Ўқитувчининг бундай ҳислатига ўқувчилар 
нечукдир ачинишли талабчанлик муносабатида бўладилар. Ўқитувчининг 
адолатсизлиги ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу тўғрида ҳар 
кайсимиз ўқув маскани амалиётидан қандайдир тасаввурга эгамиз. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish