Консерн - Консерн — расмий жиҳатдан мустақил бўлган, кўп тармоқли корхоналар (саноат, савдо, транспорт ва банк каби турли соҳа корхоналари) нинг мажмуини ўз ичига олувчи бирлашма. Одатда бундай бирлашма маълум ишлаб чиқариш фаолиятини босқичма-босқич равишда амалга ошириш учун зарур бўлган турли соҳа корхона ва ташкилотларидан тузилади. Бунда бош ташкилот қолган иштирокчилар фаолияти устидан молиявий назорат олиб боради. Ҳозирда сунъий монополияларнинг санаб ўтилган шакллари орасида коньсернлар кенг тарқалган.
Консерн - Консерн (cонcерн — иштирок, манфаат) — манфаатлар, шартномалар, капитал, ҳамкорликдаги фаолиятда иштирок умумийлиги асосида уюшган корхоналарнинг йирик бирлашмаси. Консерн диверсификатсиясн асосида таркиб топадиган йирик, кўп тармоқли корпоратсияц. Аксарият ҳолларда корхоналарнинг бундай гуруҳлари шу корхоналар аксияцларининг асосий қисмини ўз қўлида тўплаган бош корхона (холдинг) атрофида бирлашади. Консерн таркибига (саноат, транспорт, савдо, банк соҳаси) турли тармоқларга тегишли, айрим ҳолларда, дуненинг кўпгина мамлакатларида жойлашган ўнлаб ва юзлаб корхоналар ихтиёрий асосларда киради.
- Турли минтақаларда жойлашган, айрим товарларни ишлаб чикарадиган ва Консернга номинал кирадиган корхоналар бош компаниянинг шўба филиаллари, шўба компаниялари ҳисобланиб, ўз хўжалик мустақиллигини сақлаб қолади. Амалда Консерн таркибидаги корхоналар илмий-техникавий ва ишлаб чиқариш тараққиёти, шунингдек, инвеститсияц, молия, ташқи иқтисодий фаолият, корхоналарга хизмат кўрсатишни ташқил этиш соҳаларидаги вазифаларни марказлаштириш асосида фаолият кўрсатади. Корхоналар умумий молия, ягона илмий-техника потенсиалци ва кооператсияцлашган барқарор алоқаларга эга бўлади. Айрим Консернлар мураккаб маҳсулотларни тайёрлашнинг жами ишлаб чиқариш тсиклини амалга ошириш мумкин. Тармоқ ва тармоқлараро Консернлар бор. Бир корхона фақат бир Консернга кира олади.
ПУЛ ТУШУНЧАСИ - Пул — бу шундай махсус товарки, у ҳамма бошқа товарлар учун умумий эквивалент вазифасини бажаради. Пул умумий товарларни айрбошлашда асосий вазифасини бажаради. Қадимда пул вазифасини турли хил товарлар бажарган, масалан, чорва моллари, мол терилари, болта ва ҳоказо. Кейинчалик пул вазифасини қимматбаҳо металлар бажарган, чунки улар ўзини сифатини йўқотмайди ва пул ўрнини босишда жуда қўл келган. Пул оддий маҳсулот бўлиб қолмай, у ижтимоий қийматга эга, яъни ҳамма товарларни ҳарид этиш воситаси бўлиб ҳизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |