Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таьлим вазирлиги қарши мухандислик-иқтисодиёт интитути


ҲАР ЙИЛИ ЯРИМ ОЙГА, БУНДАН КАМ ЭМАС



Download 3,52 Mb.
bet5/8
Sana16.03.2022
Hajmi3,52 Mb.
#492920
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
хисобот institut

ҲАР ЙИЛИ ЯРИМ ОЙГА, БУНДАН КАМ ЭМАС

Йиллик асосий таътил - иш йили мобайнидаги иш учун бериладиган, меҳнат вазифаларини бажаришдан озод қилувчи узоқ давом этадиган узлуксиз вақт даври. Ҳар бир ходим учун иш йили якка тартибда - у меҳнат шартномаси бўйича ишлашни бошлаган кундан бошлаб 12 ой деб ҳисобланади. Ходимнинг йиллик ҳақ тўланадиган таътилга ҳуқуқи меҳнат шартномаси амал қила бошлаган кундан бошлаб пайдо бўлади.


Бунда таътилда бўлиш вақти меҳнат стажига, шу жумладан кейинги йиллик таътил берилиши учун меҳнат стажига киритилади. Масалан, 2013 йилда ходим 7-26 октябрда йиллик меҳнат таътилида бўлди. 2014 йилда унга февралда таътил берилди. 2013 йил 7-26 октябрь даври 2014 йилдаги таътил пулини ҳисоб-китоб қилиш чоғида меҳнат стажига киритилади.
Қонун билан ходимларга 15 иш кунидан кам бўлмаган муддат билан йиллик асосий таътил берилиши белгиланган (МКнинг 134-моддаси). Бунда жамоа ва (ёки) меҳнат шартномаларида йиллик асосий таътилнинг кўпроқ муддати назарда тутилиши мумкин.
КИМГА 15 КУН ОЗЛИК ҚИЛАДИ

Йиллик асосий узайтирилган таътил - МКнинг 134-моддасида назарда тутилган асосий энг кам таътил билан қиёслаганда аввалбошдан узоқроқ давом этадиган таътилдир. Чунончи, 18 ёшга тўлмаган шахсларга ва ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига мажбурий тарзда 30 календарь кун муддатида йиллик таътил берилади (МКнинг 135-моддаси).


Бундан ташқари, бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда қуйидагиларга асосий узайтирилган таътиллар берилиши назарда тутилган:
депутатларга, сенаторларга - 36 иш куни, қонун ҳужжатларида кўпроқ муддатли таътил назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно (2.12.2004 йилдаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида"ги 704-II-сон Қонуннинг 16-моддаси учинчи қисми);
судьяларга - 36 иш куни (2.09.1993 йилдаги "Судлар тўғрисида"ги 924-XII-сон Қонуннинг 75-моддаси учинчи қисми, 14.12.2000 йилдаги 162-II-сон Қонун таҳририда);
прокуратура органлари ходимларига - 30 календарь кун. Бундан ташқари, "Прокуратура тўғрисида"ги Қонуннинг (9.12.1992 йилдаги 746-XII-сон, 29.08.2001 йилдаги 257-II-сон Қонун таҳририда) 50-моддаси учинчи қисмига мувофиқ:
15 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган прокуратура органлари ходимларига 5 календарь кун;
25 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлганларга эса 10 календарь кун қўшимча таътил берилади;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментида хизматни ўташ тўғрисида низомнинг 53-бандига кўра Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходимларига - 30 календарь кун. Иш стажи:
15 йилдан ортиқ бўлганда - 5 календарь кун;
25 йилдан ортиқ бўлганда - 10 календарь кун ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.
Таълим муассасалари ходимларига ҳам "Таълим тўғрисида"ги Қонуннинг (29.08.1997 йилдаги 464-II-сон) 21-моддаси биринчи қисмига кўра ҳақи тўланадиган узайтирилган таътил берилади. Узайтирилган таътиллар муддатини белгилашда ҳозирги вақтда собиқ СССР ҳужжатларининг меъёрлари қўлланади. Масалан, олий ўқув юртлари ўқитувчиларининг узайтирилган таътили 48 иш кунини ташкил қилади (СССР Министрлар Кенгашининг 21.04.1949 йилдаги "Илмий тадқиқот, таълим ва маданий-маърифий муассасалар ходимларининг таътиллари тўғрисида"ги 1577-сон Қарорига 1-илова). Бундай ҳужжатлар Ўзбекистоннинг тегишли қонун ҳужжатлари қабул қилингунига қадар, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонун ҳужжатларига зид келмайдиган қисмида қўлланиши мумкин (21.12.1995 йилдаги ОМнинг "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида"ги 162-I-сон Қарори 6-банди; ВМнинг 29.04.1992 йилдаги 210-сон Қарори 1-банди).
Давлат органлари хизматчилари учун илгари белгиланган таътил муддати - 24 иш куни сақланиб қолади (махсус қонун ҳужжати қабул қилингунига қадар).

Download 3,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish