Мактабгача таълим муассасасида болаларни аппликасия қилишга ўргатиш.8 соат
Тасвирий фаолият методикасида расм солиш, лойдан буюм ясаш методикаси билан бир қаторда аппликасия ҳам асосий турларининг бири сифатида Мактабгача таълим муассасаси дастурига киритилган. Аппликасия машғулоти болаларни ҳар томонлама ўсишида катта аҳамиятга эга. У болалардаги хаёлни уйғотади, ижодини туғдиради, кузатувчанлигини фаоллаштиради, диққат ва тасаввурини, иродасини тарбиялайди. Қўл малакасини ривожлантиради, шаклини сезишни, мўлжаллай олиш, ранг сезиш хиссини ривожлантиради.
Олимлар фикрича, инсонлар энг кучли ранг сезишда 1300–хил рангни ажрата оладилар. Демак, атрофимиздаги олам, нозик рангни ажрата оладиган мехнатини аямайдиган асосида билади ва гўзал бўлади. Ранг сезишни ўстириш орқали болаларда эстетик тарбия қобилиятини тарбияланади. Қирқиш технологиясини эгаллаган ҳолда қоғоздан предметли, мазмунли, декоратив аппликасия, қуритилган ўсимликдан, сомондан аппликасия бажарадилар.
Аппликасия хақида маълумот.
Аппликасия сўзи лотинча сўздан олинган бўлиб, «жойлаштириш» деган маънони англатади. Аппликасия тасвирий фаолиятнинг бир тури. Аппликасияда ишлатиладиган ашё ўзига хослиги билан ажралади. Қоғоз, сомон, қуритилган ўсимлик ўрамга жойлаштирилиб, турли хил елим билан елимланади. Мато, чарм, жун, пахмоқ–уларда эса тиқилади. Аппликасия бир хил рангли ёки рангли бўлади. Бир хил аппликасия график тус берса, кўп ранглиси эса гўзаллик. Уни ҳам буни ҳам бадиийлик бўлади. Аппликасия белгиси бўлиб, чамалаш ва буюмни хажмий тасвирий ҳарактерида бўлади. Аппликасия ўзига ҳос лиги катта доирачалардан иборат.
Ранг аппликасиянинг ифодалаш даражасини оширувчи воситадир. Шунинг учун аппликасия ишида рангларнинг уйғунлашувига мос тушиши хаёлий ва декоратив композисиянинг ифодалилиги гармониясини излаб топишдир. Аппликасия талабаларда қоғозда композисион уқувни билишга шароит яратади. Талаба тайёрлаган аппликасия иши эстетик талабга жавоб бериши керак. Аппликасия предметнинг умумий, типик ва индивидуалдан белгисини кўра олишига ўргатади, уларни ўзаро боғлиқлиги, бутун, қисмлар, рита, симметрик чамалаш ривожланади, предметнинг шаклини, рангини босқичма–босқич кўрсатиш малакасини кўрсата олади.
Аппликасия бадиий ишларни оддий ва мос восита орқали реал асосни сақлаган ҳолда амалга оширувчи фаолиятдир. Қайсики, мустақил асарпаннолар, сурат, плакат. Илюстратив тасвир элементар математикага ўргатувчи кўргазма қурол табиат, нутқ ўстириш методикаси учун ижодий ўйин, ўйинчоқ, 8-март байрам совғаси, қуролли кучлар ва бошқа байрамларда безатиш учун, деворий газета, кўргазма, Мактабгача таълим муассасасини безатиш ишларида ҳам болалар аппликасия ишларининг ўрни катта.
Do'stlaringiz bilan baham: |