Мактабга тайёрлов гурухда лойдан буюм ясашга ўргатиш.
Тайёрлов гурух болалариншг лой ишлари хилма-хил ва қизиқарлидир. Бунга сабаб бола ҳам жисмоний, ҳам физиологик ривожланади. Болалар предметларни формасини аниқ тасвирий, пропорсиясини тўғри беришга ўрганадилар, Бу гурух катта гурухга нисбатан бир бўлак лойдан чўзиб чиқариш усули орқали кўпроқ ишлайдилар. Шунингдек, стекдан кенг фойдаланадилар. У билан ҳар хил операсиялар бажарадилар. Тайёрлов гурухда лой ишларининг ўргатиш дастури хилма-хил ва мураккабдир. Болалар предметларнинг шаклларини кўриб, туйиб идрок этишга ўрганадилар. Бу гурухда болалар мустақил равишда тасвирийнинг техник усулларидан кенг ва эркин фойдалана олишлари керак. Шунингдек, болалар тасвирийнинг ҳайкалтарошлик усулидан кенг фойдаланадилар. Тарбиячи болаларнинг ижодий активлигини ўстириб, уларни мустақил ишлаш учун кенг шароит яратиб бериб, уларни ўзларини мустақил тема топиб, тасвирий усулларини ҳам мустақил ўйлаб топишга ўргатиб боради. Тарбиячи болаларни ҳарактерли, шаклдаги предметларни лойдан ясашга таклиф этади. Масалан: сабзавот, мевалар. Агарда катта гурухда турли сабзавот ва меваларни лойдан ясашга ўргатилса, тайёрлов гурухда анча мураккаб вазифа топширилади. Масалан: турли хил шаклдаги бир хил гурухга кирувчи предметларни, олманинг икки сорти крем ва антоновка ва бодрингнинг бир неча сортлари. Бу кварталда болалар ўйинчоқни, ҳайкалтарошлик усуллари асосида ҳаракатдаги предмедларни лойдан ясашга ўрганадилар. Масалан: бўйнини чўзиб қичқираётган хўроз, копток ўйнаётган мушукча ва бошқалар. Бундан ташқари болалар бу кварталда тасаввурлари асосяиа турли ҳайвонларни ясайдилар. Шунингдек болалар одам фигурасини ясашда давом этадилар. Масалан: асосан Димкова қўғдрчоғи. Бу Димкова қўғиирчоқларини янги техник усул асосида ясайдилар, яъни боши ва кофталари алоҳида лой бўлагидан, юбкасини эса, алоҳида бошқа лой бўлагидан, лойни яссилаб конуссимон шакл асосида ясайади. Болалар ўз тасаввурлари асосада тема бўйича "Қиз бола ёки бола байроқча кўтариб кетяпти", "Бола мактабга кетяпти" ишларни ясайдилар. Болалар, эртак қаҳрамонларини ясайдилар: ялмоғиз кампир, чиполлино ва бошқалар. Бундай ишларни бажариш эса болаларда ижодий активликни, мустақилликни, тасвир этишнинг янги воситаларлни ўйлаб топишга ёрдам беради. Болалар бу кварталда бутун бир лой бўлагидан ясаш устида изланади ва декоратив лой бўйича кенг имкониятлар яратилади. Масалан: асосан ҳалқ ўйинчоқлари, идишлар, декоратив пластинкалар ясайдилар. Тайёрлов гурухда болаларни идишларни янги усулда ясайдилар. Бу идшларни ҳалқачалар ҳосил қилиб ясаш ва стек ёрдамида лойни олиб ташлаш усулидир. Ҳалқачалардан ясалишида, ҳалқачалар ясалиб, устма-уст қўйилиб, бир-бирига мустаҳкам ўрнатилиб, сўнг ички ва ташқи томонидан уланган қисмлари текисланиб, силлиқланиб чинилади. Лойни стек билан ўйиб олиб ташлаш усулида, чап қўл билан силиндрсимон, шарсимон формалардан ўша предмет ушланиб, ўнг қўл стек билан ички қисмидан лой олиб ташланади. Масалан: ҳалқачалар усулида, кружка, тоғорача, гуллар учун ваза, чашка, иккинчи усул билан: кувшин, кўзачаларни, хумларни, яъни думалоқ ва силиндрсимон предметлар ясаш мумкин. Болалар коллектив лой ишларига ўрганадилар. Масалан: паррандалик фермаси, ҳайвонот боғи. Булар жараёнида болалар билан тасвирий ва техник вазифалар ҳам ўтилиши шу билан бирга, тарбиявий ҳарактердаги вазифа ҳам кўпроқ ҳал этидади, чунки коллектив лой яшлари билан шуғулланганда, уларга яхши имконият яратиб бериладн. Шунингдек болалар тасаввурлари асосида, натурага қараб лой ишларини бажарадилар Болалар лой бўйича олган билим малакалари асосида ишлаб ўйинда фойдаланиш учун турли хил предметларни ясайдилар. Масалан: вазалар, турли хил идишлар пластинкалар ва бошқалар. Бу тайёрлов гурухда предметни, мазмунли, декоратив лой ишларининг турлари уюштирилади. Буларнинг барчаси ихтиёрий равишда ҳам уюштирилиши мумкин. Бу гуруҳда тарбиячи машғулотлар уюштирганда, болалар билан биргаликда кўзатиш ва предметларни кўриб чиқиш усулидан кенг фойдаланади. Кузатиш ва кўриб чиқиш жараёнида тарбиячи болалар диққатини предметнинг шаклига, ҳарактерли хусусиятяга, ҳолатига тортади. Кўзатиш, кўриб чиқиш вақтида тарбиячии болаларга саволлар билан мурожаат қилади. Шунингдек болаларга турли хил иллюстратив китобчалар, расмлар кўрсатиб, биргаликда кўриб чиқиш мумкин. Одам фигурасини тасвирий анча мураккаб жараёни ҳисобланади. Шунинг учун тарбиячи болалар билан биргаликда турли хил қўғирчоқларни санитарка, космонавтни кўриб чиқадилар. Сайр вақтида кузатишлар уюштирилади. Предметларнинг ҳаракат вақтидаги вазиятига, ҳолатига болалар диққатини тортади. ўйнчоқни кўриб чиқиш вақтида болалар диққатини ҳаракатнинг пластиклигига, унлнг қайси усул билан ясалганлигига жалб этади. Шуниигдек ҳали ўйинчоқлари билан янгидан таништириш мақсадида болалар билан ўйинчоқлар магазини деган дидактик ўйинлар уюштирилади. Ўйинчоқнинг хусусияти ҳакида сўзланади. Идишларни ясашда тарбиячи болалар диққатини идишнинг шаклига қандай усуллардан фойдаланиб ясаш мумкинлиги ҳақида сўралади. Ҳалқ амалий декоратив санъат мўзейига экскурсияга олиб бориши мумкин. Болаларни предметли ёки мазмунли лой ишларяиа ўргатишда, шунингдек бадиий адабиётдан кенг фойдаланади. Шундай асарларни танлаб ўқиб бериш керакки, болалар эшитиб уларнинг тасвирламоқчи бўлган каҳрамонлари аниқ кўз ўнгида гавдаланадя. Ўқиб бериб бўлгач, болалар билан бирга қайси персонажни ясашлари, ҳақида суҳбатлашиб оладилар. Бу гурухда ҳам ўйин усулларидан фойдаланади. Масалан: болалар турли хил идишлар ясашганда устахона ўйинини уйиштирш мумкин, натижада болалар қизиқиш билан ишлайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |