169. Рахманов Хошим Эрдашович I. Умумий маълумотлар



Download 72,67 Kb.
bet1/59
Sana22.02.2022
Hajmi72,67 Kb.
#92483
TuriДиссертация
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59
Bog'liq
169-335


169. Рахманов Хошим Эрдашович
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Контурли таҳлил асосида видеомаълумотларни автоматик таниб олиш масаласини ечишнинг усул ва алгоритмлари», 05.01.04 – Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/T446.
Илмий раҳбар: Ҳамдамов Рустам Ҳамдамович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSC.13/30.12.2019.T.07.01.
Расмий оппонентлар: Мухамедиева Дилноз Тулкуновна, техника фанлари доктори, профессор; Урунбаев Эркин, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
вазиятларни реал вақт режимида масофадан мониторинг қилиш масалаларига қўлланиладиган сунъий йўлдош суратларидаги ва видеотасвирлардаги объектларни ажратиш ва таниб олиш усуллари, алгоритмлари ва дастурий воситаларни ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иккита чегара бўсағавий детектори асосида контурларни кейинги келишилган фильтрлаш орқали қизиқиш соҳаларини маҳаллийлаштириш алгоритми ишлаб чиқилган;
вертикал йўналишда минимал оғирликдаги йўлларни топишга асосланган сегментациялаш алгоритми ишлаб чиқилган;
эталон билан максимал ўхшашлик мезонини ҳисобга олган ҳолда тасвир контурларини таниб олиш алгоритми ишлаб чиқилган;
ёруғлик тақсимланишининг гистограмма ва контурли таҳлил усуллари асосида қишлоқ хўжалиги ерларининг сунъий йўлдош тасвирларини қайта ишлаш ва фильтрлаш алгоритмлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Контурли таҳлил усулига асосланган объектларни автоматик таниб олишга оид усуллар, алгоритмлар ва дастурий воситалар асосида:
вертикал йўналишда минимал оғирликдаги йўлларни топишга асосланган сегментациялаш алгоритми асосида ишлаб чиқилган «Ақлли кўз» аппарат-дастурий мажмуаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига жорий қилинган (Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2019 йил 29 ноябрдаги 2/4/24-3160-сон маълумотномаси). Илмий ишланманинг самарадорлиги олов ва тутуннинг видео¬камералардан олинган тасвирларни қайта ишлаш асосида таниб олиш, шу билан бирга, яратилган қурилма ёрдамида катта ва очиқ майдондаги объектларни назорат қилиш ва ўз вақтида ёнғин натижасида етказилган зарарни камайтириш, тасвирга ишлов бериш вақтини 2-3 мартага қисқартириш имконини берган;
ёруғлик тақсимланишининг гистограмма ва контурли таҳлил усуллари асосида ишлаб чиқилган Image Recognition 1.0 дастурий воситаси мультиспектрал Sentinel2, LandSat8, WorldVeiw3 сунъий йўлдош тасвирлари ёрдамида қишлоқ хўжалиги экинларини масофадан туриб классификация қилиш мақсадида Жиззах вилояти қишлоқ хўжалиги бош бошқармасига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 13 декабрдаги 33-8/8826-сон маълумотномаси). Илмий-тадқиқот натижасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг тематик хариталарини тузиш жараёнларини автоматлаштириш, экинларнинг векторли харитаси қатламларини шакллантириш, даладаги экинларнинг умумий майдонини аниқлаш ва даланинг ҳолатини кузатиш, шунингдек, маълум бир ҳудуддаги экин майдонларини таниб олиш аниқлигини 10-12 фоизга ошириш имконини берган;
ёруғлик тақсимланишининг гистограмма ва контурли таҳлил усуллари асосида ишлаб чиқилган Image Recognition 1.0 дастурий воситаси мультиспектрал Sentinel2, LandSat8, WorldVeiw3 сунъий йўлдош тасвирлари ёрдамида қишлоқ хўжалиги экинларини масофадан туриб назорат қилиш мақсадида Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалиги бош бошқармасига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 13 декабрдаги 33-8/8826-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида мультиспектрал сунъий йўлдош тасвирлари ёрдамида экинларнинг NDVI вегетатив индексларининг вақтга боғлиқ кўрсаткичлари асосида ҳосилдорликни прогнозлаш аниқлигини 8-10 фоизга ошириш, ўз навбатида, далаларда агротехник ишларни олиб бориш жараёнини бошқариш, шунингдек молиявий ва меҳнат харажатларини 5-7 фоизга пасайтириш имконини берган.


Download 72,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish