Яғрин баландлиги
- узун оёқлилик индекси – ит оёқлари узунлиги яғриннинг умумий баландлигига нисбати. Итларнинг нисбий узун оёқлилигини кўрсатади.
Олдинги оёқларнинг тирсаккача бўлган узунлиги х 100
Яғрин баландлиги
- кўкрак индекси – ит кўкрагининг кенглиги ҳамда чуқурлигининг ўзаро нисбати. Кўкракнинг нисбий ривожланишини кўрсатади.
Кўкрак кенглиги х 100
Кўкрак чуқурлиги
- йириклик индекси – ит яғринининг баландлиги билан кўкрак айланаси узунлигининг ўзаро нисбати. Тананинг нисбий ривожланишини ифодалайди.
Кўкрак айланасининг узунлиги х 100
Яғрин баландлиги
- узунбошлилик индекси – ит яғринининг баландлиги ва бош узунлигининг ўзаро нисбати. Бошнинг нисбий узунлигини ифодалайди.
Бош узунлиги х 100
Яғрин баландлиги
- кенг пешоналик индекси – ит бошининг нисбий кенглиги.
Пешона кенглиги х 100
Бош узунлиги
Гавда ҳажми индекси - тана баландлиги ва узунлигининг ўзаро нисбати (кўкрак-елка бўғимининг олд бўртмаси ва қуймуч бўртиги ўртасидаги масофа). Ҳайвон тана тузилишининг мутаносиблигини ифодалайди.
Тананинг қиялама узунлиги х 100
Яғрин баландлиги
Агар ҳажм кўрсаткичи 100 га тенг бўлса ит танасининг баландлиги ва узунлиги мутаносиб, яъни ҳажми тўртбурчак (квадрат) бўлади. Бундан ташқари, итлар танасининг ҳажми қисқарган, узайган, чўзилган шаклларда ҳам бўлиши мумкин. Итларнинг тана тузилишини кўз орқали чамалаб ҳам, шунингдек ҳайвонларни махсус ўлчов асбоблари: зоомухандис циркули, ўлчов таёғи ва лентаси ёрдамида ўлчаб холис равишда баҳолаш ҳам мумкин (7 -расм).
7- расм. Ит ўлчамларини олиш учун қўлланадиган асбоблар: а – ўлчов таёғи: 1 – пастки планка, 2 - эркин ҳаракатланадиган қисм, 3 – винтсимон қисқич, 4 – шкала, 5 – юқори қалпоқча, 6 – ҳаракатчан квадрат ўқ, 7 – юқори планка, 8 –дастак; б – ўлчов лентаси; в – зоомухандис циркули.
Одатда икки киши итнинг ўлчамларини олади, учинчи киши эса олинган натижаларни дафтарга қайд этиб боради. Улардан бири итнинг эгаси бўлиши керак. Ҳайвон ўзини енгил ҳис этиши учун эгаси ҳамиша итнинг ёнида бўлиши лозим. Итнинг дастлабки ўлчамларини олишда, ишни сантиметрли лента ва циркулдан бошлаш тавсия этилади. Чунки, мазкур асбоблар жониворларни унчалик ҳам безовталантирмайди.
Лента ёки циркуль ёрдамида ит тумшуғининг узунлиги - кўзларнинг ички бурчакларининг чизиғи бўйича, кўз косасидан буруннинг охирги нуқтасигача (8 -расм. 9, 10); ҳайвон пешонасининг узунлиги - кўз косасидан энса бўртмасигача (8 -расм. 10, 11); бошининг узунлиги - энса бўртмасидан тўғри чизиқ бўйлаб буруннинг бўртмасигача бўлган масофа орқали ўлчанади (8 -расм. 9, 11). Ит бошининг кенглигини ўлчашда циркуль ёрдамида бошнинг энг кенгайган қисмида, пешона маркази бўйлаб, ит қулоқларининг олд ёнида, ёноқларидан бошлаб ўлчанади (8 -расм. 16, 17).
Лента ёрдамида кўкрак айланаси узунлигини кураклар остидан кўкрак қафаси бўйлаб (8 -расм. 14), олдинги оёқлар узунлигини ит тирсагидан тўғри йўналиш бўйлаб ергача (8-расм. 7, 8), панжа ўзаги айланасини билакузук бўғинининг пастки ва бешинчи бармоқ асосининг юқори қисмидан ўлчанади (8-расм. 15). Яғрин (8 -расм. 1, 2) ва думғаза баландлиги (8 -расм. 4) ўлчов таёғи орқали ўлчанади. Шунингдек, таёқ ёрдамида тананинг қиялама узунлигини елка суягининг олд бўртмасидан қуймуч бўртмасигача бўлган масофа орқали (8 -расм. 5, 6), кўкрак кенглигини эса олд томодан елка-курак бўғинлари ўртасидан ўлчанади (8 -расм. 18, 19).
8 - расм. Итнинг ўлчамларини олиш.
Кўкрак узунлиги ҳам ўлчов таёғи ёрдамида қуйидагича аниқланади: асбобнинг қўзғалмас қисмини кўкракнинг пастки қисмига қўйиб силжийдиган қисмини эса, кўкрак ортидан яғрин устига туширилади (8 -расм. 13, 12,).
Кондиция – итнинг жисмоний ҳолатини ифодалайди. Кондиция турлари яхши, ўрта, озғин, қониқарсиз, заводга таълуқли, ишчи, семиз ва кўргазмалиларга бўлинади.
Итларнинг тумшуғи - ўткир, тумтоқ, ингичка, кенг, узун, калта ва қанқайган бўлиши мумкин (9 - расм).
9 - расм. 1 – узун ва ўткир, 2 – кенг, 3 – тумтоқ, 4- энсиз, 5 – калта.
Буруннинг шиллиқ пардаси турли тусларда бўлишини инобатга олиб, унинг рангини аниқ ифодалаш лозим. Бурун коваклари тор ва кенгайган бўлиши мумкин.
Итларнинг лаблари - намхуш, қуруқ, шалвираган, жағларга мустаҳкам ёндашган, дўмбоқ, юпқа, кучсиз ривожланган, жағларга жипс ёпишган ёки ёпишмаган бўлади (10 – расм).
10 - расм. 1 – шалвираган, 2 – қуруқ.
Ҳайвон оғзининг бирикиш бурчаклари - кучли ёки кучсиз ифодаланган бўлади.
Ёноқлар - ясси ёки туртиб чиққан бўлиши мумкин.
Бурун учи - қанқайган, пастга энгашган, тўғри, ингичка, йўғон ҳамда қирғийбурун бўлиши кузатилади (11 -расм).
11 - расм. 1 – тўғри, 2 - пастга энгашган, 3 – қанқайган.
Бош суяги - яъни бош чаноғи умумий жиҳатдан олганда қисқарган, узун, калта ва кенг бўлиги қайд этилади.
Пешонадан тумшуққа ўтиш жойи - силлиқ, енгил ифодаланган, кескин ва аниқ ифодаланган бўлади (12-.расм)
12 - расм. 1 – кескин, 2 - енгил ифодаланган, 3 – аниқ ифодаланган.
Пешонаси - дўнг пешона, ясси, тор, кенг, юмалоқ, кўзлар йўналиши бўйлаб торайган, узунасига буришган ёки буришмаган бўлади (13 – расм).
13 - расм. 1 - тор, 2 - кенг, 3 - дўнг пешона, 4 - ясси,
Do'stlaringiz bilan baham: |