чақириш.
Кўпгина итларда ширинлик билан сийлаш усули қўлланилади. Бу машқни икки хил усулда олиб бориш мумкин:
а) нарсани “жонлантирмоқ”;
б) итнинг озуқавий қитиқланишга қўзғалиши (суяк, латтага ўралган гўшт ва бошқалар). Бу усул апортировка буюмига жавоб бермайдиган итларда қўлланилади.
Биринчи усулда ўргатиш қуйидагича олиб борилади: ит калта тасмада туради. Ўнг қўлида нарсани ушлаб ўргатувчи ит кўзининг олдида у билан ҳар хил ҳаракатлар қилиб “апорт” деган буйруқни беради (33 – расм). Нарсанинг ҳаракати кўпчилик итларда уни ушлаб олиш реакциясини туғдиради. Ит нарсани ушлаб олиши билан ургатувчи “апорт”, “яхши” буйруқларни беради ва нарсани ўзига қараб тортади, бунинг билан у ит буюмни кучлироқ ушлашини таъминлайди. 5-6 сониядан сўнг ўргатувчи “бер” деган буйруқни бериб ўнг қўли билан нарсани тортиб олади, чап қўли билан эса итга ширинлик беради (34 - расм).
34- расм. Ўргатувчининг итдан апортировка буюмини олиш.
Агар ит нарсани қўлдан яхши ушлаб оладиган бўлса, унда ўргатувчи нарсани ўзидан 2-3 м узоқроққа ташлаб, “апорт” буйруғини беради ва у билан бирга нарса томонига қараб ҳаракатланади ва “апорт” деган буйруқни бериб боради. Ит нарсани ушлаши билан ўргатувчи “яхши”, “апорт” буйруғини бериб яна орқасига қайтади. Агар ит нарсани (буюмни) унинг олдига олиб келса, у “бер” деган буйруқни бериб, уни тортиб олади ва итга ширинлик беради.
Ит ўргатувчининг олдига яқинлашганда нарсани ерга ташлашига йўл қўймаслик керак. Ўргатувчи ҳар доим нарсани ўз қўли билан олишга улгуриши керак, шунинг учун ўргатувчи итни ўтқазиб қўшимча “Бер” оғзаки буйруғини беради (35 – расм).
35 - расм. Итни апортировка буюми билан ўтқизиш.
Айрим итлар ташланган ёки ётган нарсани олмаслиги мумкин. Бундай вақтда нарсани “жонлантириш” лозим, яъни қўли ёки оёғи билан нарсани четга ташлаш керак, бундай ҳаракат итда нарса орқасидан чопишга ва уни ушлаб олишга ундайди.
Айрим итлар ёғочдан ясалган нарсага эътибор бермайди. Бундай пайтда апортировка буюми итни қизиқтирадиган нарсадан тайёрланади. Масалан, латта, резин, чармдан ясалган ёки ялтироқ нарсани қўллаш мумкин. Керак бўлганда қитиқловчи сифатида озуқанинг ҳиди бор нарсалар: латтага ўралган гўшт, суяк, гўшт ёки гўштга тўлдирилган картон найча ишлатилади. Гўштнинг ҳиди озуқа реакциясини чақиради ва апортировка буюмини ушлашга ундайди.
Агарда ит “апорт” (олиб кел) буйруғига жавоб берса ва 3-4 қадам нарига ташланган нарса орқасидан далиллик билан югурса ҳамда уни ўргатувчига олиб келса, бирламчи шартли рефлекс ишлаб чиқилган деб ҳисобласа бўлади.
Кейинчалик қуйидаги машқлар бажарилади:
а) имо-ишорага шартли рефлексни ишлаб чиқиш;
б) нарсани ташлаш масофасини узоқлаштириш;
в) ҳар хил нарсаларга итни апортировка қилишга ўргатиш;
г) апортировкадан олдин итда тоқатлилик бўлишини ишлаб чиқиш;
д) нарсани ушлаб ўргатувчининг олдида ўтириш кўникмасини ишлаб чиқиш;
е) буйруқ ёки имо-ишорага жавобан излаш кўникмасини ишлаб чиқиш.
Барча машқлар параллел олиб борилади. Фақат улар мураккаблигига қараб кетма-кет қўшилиб туради. Энг аввало имо-ишорага шартли рефлекс ишлаб чиқилиши зарур. Бунинг учун нарсани улоқтириб, ит ушлаб турилади, шундан сўнг имо-ишора берилади ва уни “апорт” буйруғи билан тасдиқлаб, ит нарса тарафига йўналтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |