С абаблар Қадриятли йўналишлар Йўл-йўриқлар
Қизиқишлар Меҳнатвазияти
Эҳтиёжлар Рағбатлар Баҳо бериш Маoмурий Қадриятлар ва
кўрсаткичлари қарорлар муомала нормалари
6.1.- чизма. Меҳнат муомаласини тартибга солиш механизми.
6.1.-чизмада меҳнат муомаласининг турли таркибий қисмлари кўрсатилган: эҳтиёжлар — организм фаолиятини инсон шахсини, ижтимоий гуруҳни, умуман жамиятнинг ҳаёт фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва сақлаш учун бирон-бир нарсага зарурат; қизиқишлар — ижтимоий ҳаётдаги аҳволи ва ўрнидаги фарқлар туфайли ижтимоий гуруҳлар, жамоаларда шаклланадиган ҳаракатларнинг ҳақиқий сабаблари; сабаблар — ўз хатти-ҳаракатларига онгли субъектив муносабатда бўлиш (ишчи ундош); қадриятли йўналишлар — шахсларнинг ижтимоий хаёт йўналишини англатувчи қадриятлар бўлиб, улар унинг ҳаёт мақсади ва унга эришиш воситасидир, шу туфайли шахснинг меҳнат муомаласини тартибга солувчи муҳим омил бўлиб хизмат қилади; йўл-йўриқ инсоннинг муайян ижтимоий обoектга умумий йўналтирилишидир; меҳнат вазияти — меҳнат жараёни кечадиган шарт-шароитлар мажмуидир; рағбатлар — инсонга нисбатан ташқи таoсир кўрсатиш бўлиб, у инсонни муайян меҳнат муомаласига ундаши лозим.
Хўжалик юритишнинг бозор шароитларида меҳнат муомаласи
Макро ва микродаражаларда хўжалик юритиш шарт-шароитлари турли тоифадаги ходимларнинг меҳнат муомаласига муайян даражада таoсир кўрсатади. Ўз навбатида меҳнат муомаласининг янги турлари пайдо бўлиши ва тарқалиши хўжалик юритишнинг ҳозирги вақтда бир хил бўлмаган янги шаклларига ўтишнинг ҳал қилувчи омили ҳисобланади. Улар иқтисодий механизмининг элементлари билан бир қаторда раҳбарлик ва бошқарувнинг маoмурий буйруқбозлик тизимининг инқирозини акс эттирувчи элементларни ҳам ўз ичига олади. Бу ҳол муқаррар равишда ходимларнинг турли тоифалари меҳнат муомаласида айрим зиддиятли хусусиятларни вужудга келтиради, меҳнат муомаласининг айрим янги турларини тарқатишга халақит беради.
Мулкчилик шаклларининг хилма-хиллигига асосланган давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, биринчидан, жадал меҳнат қилишга ва шунга мувофиқ келадиган тегишли меҳнат муомаласига, ижтимоий кафолатлар билан таoмин этилмайдиган муомалага ундайди; иккинчидан, рақобатчиликнинг потенциал имкониятини вужудга келтиради, демак, изчиллик билан ривожлантирилганда хўжалик раҳбарлар ва мутахассислар, шунингдек ишчилар меҳнат муомаласининг сифат жиҳатидан ўзгаришига олиб келади.
Шахс меҳнат фаоллигининг ижтимоий механизми хилма-хил рағбатлантирувчи омиллар ва тўсқинлик қилувчи омиллар таoсирида бўлади, улар орасида корхона даражасида амал қилувчи иккита рағбатлантирувчи омилни ажратиб кўрсатиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |