Меҳнат социологиясининг фан сифатида шаклланиш хусусиятлари.
Одамларнинг жамиятга садоқатлилигини ҳам унинг меҳнати билан белгилаш мумкин. Инсон меҳнати туфайли унинг даромади кўпайса, демакки, юрт бойлиги ҳам ортади, шунинг учун меҳнатни бойлик манбаи деб бемалол айтиш мумкин. Инсон ўз меҳнатининг янада самаралироқ бўлиши учун изланади, билим ва савиясини доимо оширишга, қобилият ва кўникмаларини янада ривожлантиришга интилиб боради. Бунинг натижаси сифатида ўсиб бораётган талаб ва эҳтиёжларини тўлароқ қондиришга ҳаракат қилади. Инсон ўз меҳнати ва муносабати билан атроф-муҳитга таoсир этибгина қолмасдан табиатни ривожланишига ҳам ўз ҳиссасини қўшиб боради. Натижада инсон меҳнати ҳам такомиллашиб боради.
Меҳнатнинг иқтисодий моҳияти – бу одамлар ўз фаолиятларида янгитдан моддий неoматларни яратишини англатса, меҳнатнинг ижтимоийлигини эса ижтимоий ҳаётда хилма хил вазиятларнинг асосли келиб чиқишда кўриш мумкин. Бундай вазиятларга оила, одамларнинг ўзаро мулоқати, жамиятнинг ижтимоий ҳолати, хатти ҳаракат мотивлари ва хоказоларни киритиш мумкин.
Қадимдан фарзанд туғилганда «етти мижжаси соғ бўлсин» деб умид қиладилар. Бу мижжалар; қўл, оёқ, мия, юрак, эшитиш ва гапириш органлари. Худди шу физиологик органлар нормал фаолият кўрсатса, инсон меҳнати самарали бўлиши назарда тутилган. Масалан: қўл, оёқ, тил ва миянинг бирликдаги фаолияти натижасида одамлар бир бирлари билан ўзаро муносабатда бўладилар, меҳнат жараёнини ташкил этадилар, меҳнат қобилиятини ўстирадилар, ўз устларида тинмай ишлайдилар. Иш жараёнидаги мураккаб операцияларни ҳам бажаришга қодир эканликларини намоён этадилар.
Кўриниб турибдики, меҳнатнинг мураккаблашуви ҳалқ хўжалиги тармоқларининг янада ривожланишига туртки бўлади. Масалан замонавий компpютерларнинг ҳаётимизга кириб келиши у билан боғлиқ бўлган ақлий ва амалий ишларни тез ва сифатли бажарилишига янги имкониятларни яратмоқда. Бунинг натижасида хизмат кўрсатиш тармоқлари сиёсат ва хуқуқ соҳалари ҳам меҳнат орқали ривожланиб тобора такомиллашиб бормоқда.
Меҳнат самарали ва унумли бўлиши учун меҳнатнинг мазмуни, ҳарактери ва шароити ҳам такомиллашиб боради. Меҳнатнинг мазмуни аввало унинг қўлда ёки механизмлар ёрдамида бажарилиши билан ҳарактерланади. Бунда меҳнатнинг машиналашган ва автоматлашган даражалари муҳимдир. Машиналашган (механизациялашган) ёки автоматлаштирилган меҳнат даражаси қанча юқори бўлса меҳнат маҳсули ва унуми ҳам шуча юқори бўлади. «Меҳнат ҳарактери» меҳнатни ташкил этиш, уни жиҳозлаш ва режалаштириш каби тушунчалар билан чамбарчас боғлиқдир.
Меҳнат шароитларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
Санитерия-гигиена шароитлари (шовқин, ҳаво ва иссиқлик ҳарорати, вибрация, ёритилганлик ва хоказолар);
Иқтисодий шароитлар (иш хақи, иш вақти давомийлиги, ҳар хил тўловлар ва янгиликлар);
Социал шароит (уй-жой, мактабгача муассасалар, соғлиқни сақлаш, умумий овқатланиш);
Меҳнат предметлари ва воситаларининг хавфсизлик даражаси ва атроф-муҳит ҳолати, уларнинг одамлар саломатлиги, ишчанлиги ва кайфиятига таoсири.
Фан ва техника технологиянинг жадаллашиб бориши меҳнат шароитлари ва меҳнатга бўлган муносабатнинг ўзгариб боришига бевосита таoсир этади. Бу эса жамиятдаги ўзгаришларнинг бош мезони меҳнат эканлигидан ва унинг ижтимоий иқтисодий жараёнлар билан боғлиқ эканлигидан далолат беради. Меҳнатга бўлган янгича муносабат эса ижтимоий институтларнинг ривожланишига ҳам ижобий таoсир этади. Меҳнат эркин ва мажбурий бўлиши мумкин. Ақлий ёки ижодий меҳнат сиёсий ва социал қонунлар орқали кафолатланган бўлиб, унинг режаланиши учун барча шарт шароитлар яратилган. Бундай меҳнат эса илмий техника ва тараққиётларнинг юксалишига олиб келади. Иқтисодиётнинг айнан ақлий ва ижодий меҳнатни янада тараққий эттиришни, мулкчиликнинг янги шаклларини шакллантириш эркин ва ақлий меҳнатни юксалишига имконият яратади. Кўриниб турибдики ишлаб чиқаришга янгиликларни олиб кириш, инновацияни қўллаш меҳнат орқали амалга оширилиб, меҳнат маҳсули ва унумдорлигини оширилишига шарт-шароит яратилади. Булар эса одамлар ўртасида янги турмуш тарзи ҳам ўзгариб боришига, жамият қарашларига ва муносабатларига ижобий таoсир кўрсатади.
Меҳнат иқтисодиёти қиймат кўринишида меҳнат ва унинг маҳсулдорлиги ҳамда унумдорлиги қонуниятларини амалга оширилишини ўрганади. У меҳнат ҳаражатлари ва инсон фаолиятининг самарадорлигини, меҳнатни ташкил этиш ва иш хақи меҳнатини меoёрлаш, меҳнат унумдорлиги, маҳсулдорлиги ва меҳнат шароитлари жараёнларини акс эттиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |