Меҳнат муомаласи: тушунча ва моҳияти
Меҳнат социологиясининг етакчи категориялари қаторига ижтимоий муомала (хулқ-атвор) ва унинг турлари — меҳнат, иқтисодий, ташкилий, функционал, алоқа, ишлаб чиқариш, демографик, норматив ва девидент муомалалари киради. Уларда ижтимоий ҳаётнинг асосий субъектлари бўлган шахс, гуруҳ, жамоанинг хусусиятлари ўз аксини топади. Ижтимоий муомала — Ижтимоий муҳитнинг ҳосила таркибий қисми бўлиб, у ҳаракат қилувчи шахсларнинг субъектив таoрифлари ва хатти-ҳаракатларига қўшилиб кетади, шунингдек инсон фаоллигининг субъектив омили ҳисобланади. Бу жиҳатдан уни инсоннинг аҳамиятли қизиқишлари ва эҳтиёжларига мувофиқ аниқ мақсадга қаратилган фаоллик жараёни сифатида тушуниш мумкин. У бир томондан, шахснинг турли туман шарт-шароитларга кўникиши ва мослашувидан иборат мураккаб тизим, муайян социум тизимида фаолият кўрсатиш усулидир. Иккинчи томондан, обoектив имкониятларга мувофиқ ижтимоий мухитни ўзгартириш ва ислоҳ қилишнинг фаол шакли бўлиб, инсон уларни мустақил равишда лойиҳалаштиради ва ўзи учун кашф этади, ўз тасаввурлари, қадриятлари ва идеаллари билан қиёслайди. Ижтимоий муомаланинг турлари меҳнат фаолияти ва меҳнат муомаласидир.
Меҳнат фаолияти — бу вақт ва маконда қатoий қайд этилган, ишлаб чиқариш ташкилотига бирлашган одамлар томонидан амалга ошириладиган операциялар ва функцияларнинг мақсадга мувофиқ қаторидир. Меҳнат фаолиятида қуйидаги мақсадлар қўйилади:
— моддий неoматлар, ҳаётни таъминлаш воситаларини яратиш;
— турли мақсадли аҳамиятга эга бўлган хизматлар кўрсатиш;
— илмий ғоялар, қадриятлар ва уларнинг амалий аналогларини ишлаб чиқиш;
— ахборот ва унинг манбаларини тўплаш, узатиш ва ҳоказо. Меҳнат фаолияти ўз усули, воситалари ва натижаларидан қатpи назар, бир қатор умумий хусусиятлари: функционал дастур сифатида иш ўринларига топширилган меҳнат операциялари тўплами; касбий, малака ва лавозим тавсифномаларида қайд қилинган меҳнат субъектларининг тегишли сифатлари тўплами; амалга оширишнинг моддий техникавий шартлари ва макон вақт доираси; меҳнат субъектларининг уларни амалга ошириш воситалари ва шарт-шароитлари билан ташкилий-технологик ва иқтисодий алоқасининг муайян усули, ташкил этишнинг норматив алгоритмик усули билан ажралиб туради. Ишлаб чиқариш жараёнига ташкилий-бошқарув тузилмаси томонидан жалб этилган шахсларнинг муомала андозаси ана шулар ёрдамида шаклланади.
Меҳнат муомаласи — бу ишлаб чиқариш ташкилотидаги инсон омилининг рўёбга чиқиш йўналиши ва жадаллигини кўрсатувчи якка тартибдаги ва группавий хатти-ҳаракатлардир. Бу касбий имкониятлари ва манфаатлари ишлаб чиқариш ташкилоти, иш жараёнига мос келиб қолиши билан унга боғлиқ бўлган ходимнинг онгли равишда тартибга солинадиган хатти-ҳаракатлари мажмуидир. Бу жараён шахсий идентификация (айнан тенглаштириш) нинг муайян жараёнини такдим этувчи мустақил созлаш, мустақил тартибга солиш жараёнидир.
Меҳнат муомаласи тузилишини қуйидаги тарзда тасаввур қилиш мумкин:
- циклли равишда такрорланиб турадиган, натижалари бўйича бир хил, стандарт мақом-ролли вазиятларни ёки ҳолатни такрор ҳосил қилувчи ҳаракатлар;
- маржинал (лотинчада marginalis — четда турувчи) хатти-ҳаракатлар; улар бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиш фазаларида шаклланади;
- муомала схемалари ва андозалари, тез-тез учраб турадиган муомала намуналари;
- барқарор эoтиқодлар режасига ўтказилган ихчам маoнавий схемаларга асосланган хатти-ҳаракатлар;
- бирор воқеа-ҳодиса таoсирида амалга ошириладиган ҳаракатлар;
- кучли ҳиссий ҳолат билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар;
- оммавий ва гуруҳий муомала андозаларини англаб ва англамасдан такрорлаш;
- мажбур қилиш ва ишонтиришнинг турли шаклларини қўлловчи субъектлар таoсиридаги хатти-ҳаракатлар.
Меҳнат муомаласини қуйидаги асослар бўйича табақалаштириш мумкин: предметли-мақсадли йўналиш бўйича; муайян мақсадга эришишнинг макон-замон истиқболи чуқурлиги бўйича; меҳнат муомаласи контексти бўйича, яoни ишлаб чиқариш муҳитининг нисбатан барқарор омиллари, субъектлари ва алоқа тизимлари мажмуи бўйича (хатти-ҳаракатларнинг бутун хилма-хиллиги улар билан ўзаро алоқада авж олдирилади); меҳнат муомаласи ва унинг ижтимоий маданий намуналарининг предметли-мақсадли йўналишига қараб аниқ натижаларга эришиш усуллари ва воситалари бўйича; меҳнат муомаласининг таҳликаси ва стратегиясини ихчамлаш, асослаш чуқурлиги ва типи бўйича.
Шундай қилиб, меҳнат муомаласи: ишлаб чиқариш жараёнининг функционал алгоритмини акс эттиради ва меҳнат фаолиятининг муомала шакли ҳисобланади; ходимни технологик жараён ва ижтимоий муҳит талаблари ва шароитларига мослаштириш шаклидан иборат; ижтимоий андозалар, касб йўл-йўриқларининг жадал намоён бўлиши сифатида майдонга чиқади, улар шахс томонидан ижтимоийлашув ва ҳаётий тажриба жараёнида амалга оширилади; ходим шахсининг тавсифий белгиларини акс эттиради; инсоннинг ўзини қамраб олган ишлаб чиқариш ва ижтимоий муҳитга таoсир кўрсатиш воситаси ва муайян усулидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |