Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигии Қарши давлат университети


Модуль асосида таълим беришда ўқитувчининг асосий вазифалари



Download 0,83 Mb.
bet20/48
Sana21.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#2615
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   48
Модуль асосида таълим беришда ўқитувчининг асосий вазифалари

Раҳбарлик

Таълим жараёнига раҳбарлик қилишни асослаш;
— таълим жараёнини режалаштириш;
— ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш;
— ўқувчиларни назорат қилиш ва билимини баҳолаш.

Интерфаол

Таълим жараёнини бевосита ташкил этиш:
— таълим тамойиллари;
— таълим методлари;
— модуль бирликлари мазмуни.

Ташкил этиш

— фаолият кўрсатиш жойини (ўзи ва талабалар
учун) яратиш;
— модуль дастури ва дидактик воситалар мажмуасини
ишлаб чиқиш;
— таълим жараёнини назорат қилиш ва талабаларнинг
мақсадга эришиш воситаларини яратишда бевосита
иштирок этиш.

Маслаҳатлар бериш

Талабаларга маслаҳатлар беради:
— таълимий масалалар ечимини танлаш ва юзага
келган қийинчиликларни бартараф этиш бўйича;
— ахборот манбаларини қидириб топишда.

Назорат қилиш

Назорат қилиш жараёнида иштирок этиши:
— талабалар билими ва малакасини баҳолаш;
— назорат тестларини тайёрлаш, баҳолаш мезонлари
ва ўлчов кўрсаткичларини ишлаб чиқиш.

Тарбиялаш

Таълим беришнинг барча шаклларида шундай вазиятлар яратилиши керакки, талабалар ўзларида (тарбиявий мақсадларда шакллантирилган ғояларга мувофиқ ҳолда) касбий ва инсоний сифатларни қарор топтира олишсин.

Педагогик тадқиқотлар олиб бориш

Илмий методлар ёрдамида унинг таълим жараёнига раҳбарлик қилиш — таълим мазмунида белгиланган мақсадга қай даражада эришишни таъминлай оли-
шини аниқлаш.

Педагогика соҳасига
янгиликлар киритиш

Ижодий фаолияти:
— таълим ва тарбия тизимига ўзгартиришлар киритиш;
— таълим жараёнини ташкил этиш бўйича ўз­
гартиришлар киритиш (мазмун, методлар, дидактик
воситалар).

Умумий ўрта таълим муассасаси ўзининг амалдаги ўқув режасини чуқур ва ҳар томонлама таҳлил этишга катта эътибор бериши лозим. Ўқув режасидаги фанларни ўқитиш ҳолати яхши ўрганилиб, уларнинг соат тақсимотларига алоҳида эътибор берилади. Ўқув режасидаги фанларни бир неча макромодулга бўлиб ўрганиш мумкин.
Макромодулнинг мақсади унинг таркибига кирувчи барча фанлар мақсадлари йиғиндисидан иборат бўлмоғи зарур. Бу — бош мақсадни ташкил этади. Бош мақсад — малакали кадрлар тайёрлаш. У давлат таълим стандартида ўз аксини топган. Ўқитувчи ўз фани бўйича ишлаб чиққан модулда қуйидагилар бўлиши лозим:

  • тингловчи билимини баҳолаш учун тестлар;

  • тингловчи томонидан мавзуларнинг пухта ўзлаштирилиши учун қўшимча савол ва тавсияномалар;

  • мустақил ишлаш учун вазифалар;

  • ўқув-методик тарқатма материаллар;

  • маърузалар матни;

  • ўқув-илмий адабиётлар рўйхати;

  • ишчи ўқув дастури;

  • ўқитувчи ва маслаҳатчининг иш жадвали;

  • реферат мавзулари;

  • кутубхонада ишлаш жадвали.

Ҳар бир модуль ниҳоясида якуний тест топширилиши керак. Кунлик ўқув жараёнининг биринчи қисмида профессор-ўқитувчилар томонидан ўқувчиларга йўналтирувчи муаммоли илмий-назарий маърузалар ўқилади. Кунлик ўқув жараёнининг иккинчи қисмида ўқувчиларнинг ўзи мустақил ҳолда адабиётлар билан ишлайди ва махсус тузилган жадвал асосида мулоқот юритишади.
Кунлик ўқув жараёнининг иккинчи қисми асосан амалий ишлар, яъни ўқитувчи билан семинар ва коллоквиумларда иштирок этиш, савол-жавоблар ташкил этиш, назорат ишлар топшириш, рефератлар ҳимоя қилиш, уй вазифаларини топшириш ва бошқалардан иборат бўлади.
Айнан ана шу амалий иш жараёнида ўқувчи рейтинг балларини жамғариб боради.
Ҳар бир модуль учун олдиндан маълумотнома ва тарқатма материаллар тайёрланиши ва улар ўқувчиларга ўша фан бўйича модулни ўрганиш бошланишидан олдин берилиши зарур. Айрим иқтидорли ўқувчилар тегишли модуль бўйича синов ишини муддатидан олдин топшириши мумкин.
Ўқитувчи мавзулар бўйича ўз йиллик иш режасини тузиб, уни соатларга тақсимлаб чиқиши, сўнгра машғулотлар мавзусини аниқлаб, уни кичик мавзуларга бўлиши ва ҳар бир мавзуни мустаҳкамловчи саволлар тузиши лозим. Тингловчилар ҳар бир ўқитиладиган мавзу мазмуни (ўқув, илмий ва методик адабиётлар) билан олдиндан танишиб бориши учун ўқитувчи . уларга тарқатма материаллар бериши, яъни махсус кўрсатмалар, адабиётлар шарҳи ва мавзу бўйича қўшимча саволлар тузиб, тарқатиши лозим.
Амалий машғулот, назорат ишлари ва тестлар предметнинг хусусияти ва мавзусига қараб танланади.
Ўқувчиларга мавзу бўйича адабиётлар билан танишганда, албатта, кутубхона ходимлари ва маслаҳатчи-ўқитувчилар ёрдамидан унумли фойдаланишлари лозим. Шунингдек, ўқувчи тегишли курс(фан) бўйича тузилган ўқув жадвали асосида модулларни топширишга қатъий амал қилиб бориши керак. Модуль тизими бўйича ишлаш ўқувчидан кўпроқ мустақил ишлашни, вақтни тўғри тақсимлаш ва тўғри жавоб тайёрлашни ҳамда берилган саволлар жавобини тўғри ҳал этишни талаб қилади. Бу эса, ўз навбатида, ўқувчининг ҳар бир фанни ўз вақтида ўзлаштиришига тўла имкон беради.
Зеро, ўқитувчи томонидан содда ва тушунарли тарзда тузилган тарқатма материаллар ўқувчиларнинг ўрганиладиган мавзуларни осон қабул қилиши ва таҳлил этиш ҳамда уларнинг мазмунини чуқур англашига ёрдам беради.
Биз қуйида модуль бирлиги тавсифини умумий ҳолда ва мисол тариқасида Касб-ҳунар коллежларида Материалшунослик дарсларида қўлланилган модуль-дастурни келтириб ўтамиз.

Модуль бирлигининг номи:

Модуль бирлигининг номи ёзилади:

Модуль (таълим) мақсади:

Бу бўлимда модуль бирлиги ўрганилганидан сўнг талаба(таълим олувчи) нималарни билиши ва уддалай олиши кўрсатилади. Бунда кўрсатиб ўтилган билим ва малакаларни талабалар эгаллаб, амалий фаолиятида қўллай билиши зарур.

Модуль (таълим) мазмуни

Бу бўлимнинг мазмуни таълим мақсадидан келиб чиқади. Мақсадга эришиш учун тала­балар ўрганиши керак бўлган маълумотлар ва уларнинг ҳажми кўрсатилади. Таълим мазмунининг таълим мақсадигамувофиқ келиши — модуль дастурини жорий этишнинг асосий шартларидир.

Таълим дастури

Таълимнинг белгилангантаълим мазмуни
Ўрганилади Ўқитувчи ёрдамида
талабаларнинг ўзлари ўрганиладиган модуль
бирликларини танлайдилар

Модульнинг вазифаси (нимага мулжалланганлиги)

Талабалар модуль мазмунини тула ўзлаштиришлари учун маълум таянч билимларига эга бўлишлари лозим. Мазкур билимларсиз талаба модуль мазмунини тўшунмайди ва ўргана олмайди.

Ўқитувчининг раҳбарлиги

Назарий машғулотлар ўтказиладиган назарий машғулотлар мавзулари ва уларнинг мазмуни қўйилган мақсадга эришишда фойдаланадиган усуллар ёзилади.


Амалий машғулотлар
Ўтқазиладиган амалий машғулотларнинг мавзулари ва уларнинг мазмуни ёзилади

Ишнинг ижтимоий - техник таъминоти

Моддий таъминот.
Ўқув материаллари

Модуль бирлигини ўрганишда зарур бўладиган дарсликлар. Мавзу ва ишга оид кўрсатмалар. Маълумотномалар. Стандартлар.

Керакли жиҳозлар

Керакли жиҳозлар таълим маъмунида келиб чиққан ҳолда танланади.

Ўқитувчи лаёқатига қўйиладиган талаблар

Махсус олий таълимга, тегишли йўналиш бўйича иш стажига ва предментдан дарс бориши ҳуқуқига эга бўлиши лозим.

Талабалар билимини баҳолаш

Талабалар билими ва малакасини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилди.

Материалларни урганиш учун тавсия этиладиган муддат

Модул бирлигини урганишда ҳар бир мутахассислик учун алоҳида вақт билгиланди:

  1. ……………6 соат

  2. …………...12 соат

  3. …………...6 соат

Изоҳлар

Ким томонидан ва қачон тасдиқланган (иш берувчилар, таълим муассаси , ўрта маҳсус, касб-ҳунар таълими маркази )?


Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish