Ҳулоса ва таклифлар
Адабиётлар рўйхати
Кириш
Мавзунинг долзарблиги.Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинганлигининг 17 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маьрузасида Республикамиз президенти И.А.Каримов қуйидагиларни таькидлаб ўтган эдилар:ўқув жараёнига янги ахборот ва педагогик технологияларни кенг жорий этиш, болаларимизни комил инсонлар этиб тарбиялашда жонбозлик кўрсатадиган ўқитувчи ва домлаларга эьтиборимизни янада ошириш,қисқача айтганда таьлим-тарбия тизимини сифат жиҳатдан бутунлай янги босқичга кўтариш диққатимиз марказида бўлиши даркор:
Зеро, таьлим жараёнига педагогик технологияларни қўллаш ўқув мақсадларига эришиш гарови ҳисобланади. Педагогик технология таьлим –тарбия жараёни иштирокчиларнинг фаолияти орқали амалга оширилади. Бу жараёнининг пировард мақсади баркамол инсонни шакллантириш ва ривожлантириш бўлиб,асосан қўйидагиларни назарда тутади:
-таьлим –тарбия бериш ;
-ахборотларни авлоддан-авлодга узатиш;
-мустақил фикрлашга ўргатиш;
-билим,кўникма ва малакаларни ўзлаштиришга эришиш;
-турли методикаларни қўллаш ва такомиллаштириш;
-диагностика,мониторинг олиб бориш;
-таьлим-тарбия жараёнида инсонпаварлик,халқпарварлик,мафкуравий тамойилларга асосланиш;
-ўқувчининг тайёргарлик даражасини,психологик, физиологик,ёш хусусиятларини ҳисобга олиш;
Ўрта махсус,касб-ҳунар таьлими тизимида мутахассислик фанларини ўқитишда педагогик технологияларни қўллаш ўқувчиларда касбий билим кўникма ва малакаларни шакллантиришга асос бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.А.Каримов таъкидлаб айтганларидек,”Биз фарзандларимизнинг нафақат жисмоний ва маънавий соғлом ўсиши,балки уларнинг энг замонавий интеллуктуал билимларга бўлган, уйғун ривожланган инсонлар бўлиб, ХХ1 аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур барча имконият ва шароитларни яратишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз”.
Техника йўналишидаги касб-ҳунар коллежларида «Материалшунослик» фаннини ўқитишда янги педагогик технологияларнинг қўллаш орқали самарадорликка эришиш мумкин.
Маьлумки, мамлакатимизнинг янада тараққиёти кўп жиҳатдан фан-техника тараққиётини таьминловчи қобилиятли ёш авлоднинг илмий, техникавий ва технологик тайёргарлигига боғлиқ.Фан-техника соҳасидаги тараққиёт хилма-хил физик,механик,кимёвий хоссаларига эга бўлган ва иқтисодий материалларни яратиш ҳамда ўзлаштиришга боғлиқдир. Техниканинг турли соҳаларида фан-техника тараққиёти билан боғлиқ кўпгина амаллий масалаларни ижобий ҳал этиш уларга ишлов беришнинг замонавий усуллари ҳамда уларни ратционал қўлланиш соҳалари ҳақида билиш зарур.
Касб таьлимининг техникавий соҳалари бўйича мутахассислар тайёрлашда “Материалшунослик” фани муҳим ўрин тутади, ва уларнинг хоссалари ҳақида билим олишади.Бунда материалларнинг таркиби,тузилиши ва хоссаларини ўзаро боғлиқлиги,зарур хоссаларга эга бўлган материаллар яратиш ҳамда мавжуд материалларнинг хоссаларини керакли йўналишда ўзгартириш назарияси асосларини ўрганадилар.
Касб-ҳунар коллежларида “Материалшунослик” фанини модулли тузилмасини яратиш ва ўқитиш техналогиясини ишлаб чиқиш, дарсликлар мазмуни ва тузилишининг мукаммаллиги талабалар савиясига мослиги илмий билиш жараёнида фаолликни кучайтиради ва педагогик самарадорликни орттиради. Мазкур ҳол ўз навбатида тадқиқ қилинаётган муаммо долзарблигини тасдиқлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |