Информацион-услубий таъминот
1. Ю. С. Козлов, Материалшунослик.Тошкент, Ўқитувчи-2004й.
2. А.С. Тўрахонов, Металлар технологияси. Тошкент, Ўқитувчи-1999й.
3.Н.Ф. Ўринов,А.А.Норқулов,М.Ҳ.Саидова Материалшунозлик ва конструкцион материллар технологияси. Тошкент, Фан – 2003й.
4. В.М.Зуев. Металларга термик ишлов бериш. Тошкент Фан – 2003
5 С.Д.Нурмуродов, А.Н.Набиев, А.А.Норқулов. Материалшунослик Тошкент, Ўқитувчи -2004й.
6.В.А..Нурбобоев.Материалшунослик асослари.
6. Модуль: Ёғоч материллар
Модулнинг мақсади: Ёғоч материаллар ,уларнинг турлари, ишлатилиши билан танишиш;
Билим
|
Кўникма
|
Ёғоч турларини.
|
Ёғоч турларини таҳлил эта олиши;.
|
Ёғочнинг физик хосса ларини
|
Ёғочнинг физик хоссаларини изоҳлай олиши;
|
Ёғочнинг механик хоссаларини
|
Ёғочнинг механик хосса ларини тушунтириб бера олиши;
|
Солиштирма оғирликни
|
Солиштирма оғирликни тушунтириб бера олиши;
|
Модуль бирлигининг мазмуни
Маълумотлар блоки
Ёғоч турлари. Ёғочнинг қарағай, арча, тилоғоч, оқ қарағай, кедр, зирк, арғувон, оқ қайин, қора қайин, тоғ тераги, терак, ёнғоқ, чинор, нок, заранг, эман, сбумтол, қайрағоч каби бир неча турлари халқ хўжалигининг турли соҳаларида ишлатилади.Ёғочнинг ишлатилиши унинг физик ва механик хоссаларига, фойдаланиш шароитига, миқдорига ва ҳоказоларга боғлиқ бўтади. Техника юксак тараққий этган ҳозирги даврда ёғоч материаллардан фойдаланиш доираси янада кенгайиб бормоқда. Ёғочнинг физик хоссалари. Тегишли материалнинг бутунлигига таъсир этмайдиган ва унинг кимёвий таркибини ўзгартирмайдиган хоссалари, яъни унинг ранги, товланиши, тоб ташлаши, эгилиши, табиий гули (текстураси), ҳиди, нам тортиши, қурувчанлиги, зичлиги, нам ўтказувчанлиги, иссиқлик ва товуш ўтказувчанлиги, электр ўтка-зувчанлиги ёғочнинг физик хоссалари деб аталади.
Ёғочнинг ранги ёғоч материалларнинг туфтари ва сифатларини аниқлашга имкон берадиган муҳим хоссатаридан биридир. Ёғочнинг ранги, аввало, унинг турига ва ўсиш шароитига боғлиқ. Кўпгина ёғочлар (қайин, тол, арғувон, терак, арча) оқиш рангли бўлиб, нурсиз излари бўлади. Эман, шумтол-жигарранг, қора қайин, акация-оч қизғиш, ёнғоқ, қайрағоч-қорамтир бўлади.Аксарият дарахтлар кесилгандан сўнг уларнинг ёғочи қорамтир бўлиб қолади. Бу нарса ҳаво таркибидаги кислороднинг таъсири натижасидир.Ёғочнинг товланиши (ялтироқлиги). Ёғоч нурларнинг йуналиши ва зичлигига боғлиқ ҳолда товланади. Ёғочнинг товланишини сунъий равишда орттириш учун локлаш ва мумлаш мумкин.
Ёгочнинг текстураси (табиий гули). Рандалаш, йуниш жараёнида ёғоч толалари, ўзак кисмлари ва йиллик ҳалқалари кесилиши натижасида ёғочнинг текстураси намойён бўлади. Шуни айтиш керакки, ёғоч материалларнинг зичлиги қанчалик юқори бўлса, уларнинг текстураси (табиий гули) кўпинча бир хил кўринишда бўлади. Лекин турли баргли дарахтларнинг тузилиши бир-биридан фарқ қилганлиги сабабли уларнинг текстураси ҳам ҳар хил кўринишда бўлади. Ёғочнинг тонги ва кечки ёғочлик қисмининг рангларидаги фарқига, толаларнинг йирик, майинлиги ва йуналишига хам боғлиқ бўлади. Ёғочни кесиш йуналиши текстуранинг ўзгаришида катта ўрин тутади.Ўзак турлари ва йиллик ҳалқалари аниқ билинадиган ёғочларнинг табиий гуллари жуда чиройли бўлади. Текстуралари чиройли бўлган ёғочлардан мебель корхоналарида пардоз материали сифатида, қоплма материал-шпон тайёрлашда кенг фойдаланилади. Ёғочларда сунъий гуллар ҳам ҳосил қилинади. Бунинг учун толаларнинг йуналишига параллел қилиб ёки маълум бурчак остида бўёқлар суртилади.
Ёғочнинг ҳиди. Ёғочлар таркибидаги смолалар, эфир мойлари, ошлаш кислоталаридан қайси бирининг мавжудлигига ва миқдорига боғлиқ ҳолда ҳар хил ҳидли бўлади.Ёғочнинг ўзак қисми ўткир ҳидли бўлиб, унда юқоридаги моддалар кўп бўлади. Янги кесилган, шунингдек игнабаргли дарахтлар янада ўткир ҳидли бўлади. Ёғоч қуриган сайин ҳидсизланиб, баъзан ҳиди ўзгариб боради. Ёғоч ҳидининг бундай ўзгариб бориши унинг таркибидаги турли моддалар миқдорларининг ўзгариши орқали содир бўлади. Ҳиднинг ўзгариши ёғочнинг бузилишига ҳам боғлиқ бўлади.
Ёғочнинг намлиги. Ёғочларнинг намлиги деб, солиштирма намлик миқдорининг мутлақ қуруқ ёғоч намуна массасига бўлган нисбатини айтилади. Мутлақ қуруқ ёғоч эса тажриба шароитида олинган намунани қуритиш жавонларида (печларида) қуритиш орқали ҳосил қилинади.Корхона шароитида ёғочларнинг намлиги, асосан, тарозида тортиш ва электр усули билан аниқланади. Тортиш усулида намлик қуйидаги формула билан топилади:
бунда: т - намунанинг қуритишдан олдинги массаси; т- шу намунанинг мутлақ қуруқ ҳолатгача қуритилгандан кейинги массаси. Тортиш усулида мутлақ намликни аниқлаш учун тегишли ёғоч материаллардан 20х20х30 мм ўлчамли намуналар тайёрлаб, текшириш мақсадга мувофиқдир. Тайёрланган намуналар нотекис-ликлардан ва ёғоч қипиқларидан тозаланади, кейин 0,01 г гача аниқликда тортиб, 103±2 °C ҳароратли қуритиш жавонида қуритилади. Қуритиш жараёни 12-24 соатгача давом этиши ёки жуда тез амалга оширилиши (бу унча аниқ усул эмас) мумкин. Ёғочларнинг электр ўтказувчанлигига асосланган электр нам улчагич ёрдамида ҳам уларнинг намлигини аниқлаш мумкин. Ёғочларнинг намлигига қараб улар: ҳўл, чала қуруқ, очиқ ҳавода қуритилган, хонада қуритилган ва мутлақ қуруқ хилларга ажратилади. Янги кесилган дарахтнинг намлиги унинг турига, кесилган вақтига қараб 40 % ва ундан юқори бўлади.Масалан, ҳўл ёғочнинг намлиги 23 % дан ортиқ; чала қуруқ ёғочнинг намлиги 18-23 %, очиқ ҳавода қуриган ёғочнинг намлиги 12-18 %, хонада қуритилган ёғочнинг намлиги 8-12 % бўлади. Мутлақ қуруқ ёғочнинг намлиги 0 % булиб, тажриба шароитидагина ҳосил қилинади. Ёғочнинг оғирлиги унинг турига, тузилишига ва намлигига боглиқ. Солиштирма оғирлик - ҳеч қандай ғоваклари, намлиги, ҳавоси бўлмаган ёғочнинг мутлақ оғирлиги ҳисобланиб, г/см*ж да ифодаланади. Ҳамма турдаги ёғочларнинг солиштирма оғирлиги-тахминан 1,5 га тенг бўлади.Ҳажмий оғирлиги деб ёғочнинг ғоваклари, намлиги, ҳавоси, смоласи ва қаттиқ моддаси билан биргаликдаги оғирлигига айтилади.
Ёғочларнинг механик хоссалари. Ёғоч материалларнинг "турли ташқи кучлар таъсирига қаршилик кўрсата олиш ёки бузилмаслик (ўзгармаслик) хусусияти уларнинг механик хоссалари деб аталади.Қурилишда турли иншоотларда, муҳандислик конструкцияларида ёғочлар турли катталикдаги статик ва динамик сиқувчи, чўзувчи, эгувчи, кесувчи ёки ёрувчи кучлар иаъсирида бўлиши мумкин.Бундай кучлар турли омилламинг таъсири (юклар, кишилар, машина ва механизмлар, қор ва шамолнинг таъсири) туфайли вужудга кcлади. Ёғоч материалларнинг ташқи куч таъсирида шакл ва ўлчамларини ўзгартириши унинг деформацияланиши деб аталади. Бундай деформациялар эластик ва пластик кўринишда бўлиши мумкин. Ёғочларнинг механик хоссаларига яна уларнинг пухталиги (бикрлиги), қаттиқлиги, эластиклиги,қовушқоқлиги,мўртлиги,ёрилувчанлиги ва михланувчанлиги киради.
Таҳлилий блок
Бу блок маълумотлар блокининг давомий қисми бўлиб, асосан ўқувчиларни мустақил равишда ишлашга, уларни маълумотлар блокида киритилган ахборотларни таҳлил қилиш, ўз фикрларини изоҳлашга ўргатишга қаратилган. Талабалар гуруҳларга бўлиниб қуйидаги саволларни таҳлил қиладилар ва изоҳлайдилар:
1. Ёғоч турларини айтинг.
2. Ёғочнинг физик хоссалари деб нимага айтилади?
3. Ёғочнинг механик хоссалари деб нимага айтилади?
Do'stlaringiz bilan baham: |