Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва



Download 1,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/32
Sana10.07.2022
Hajmi1,04 Mb.
#770939
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   32
Bog'liq
Генетика ва биотехнология фанидан маърузалар матни Чачилгани

Саволлар:
1.
Миқдорий ва сифат белгиларга мисол келтиринг. 
2.
Полимер генлар доминант генлардан нима билан фарқ қилади. 
3.
Полимер генлар таъсирида иккинчи авлодда Ф
2
фенотип ажралиш 
нисбатни изохланг. 
4.
Ф
2
авлодда генотип ажралиш нисбатини изохланг


37 
 
VI-БЎЛИМ. ИРСИЯТНИНГ ХРОМОСОМ НАЗАРИЯСИ. 
 
9-Мавзу: ЖИНС ГЕНЕТИКАСИ. БЕЛГИЛАРНИНГ ЖИНС БИЛАН 
БИРИККАН ҲОЛДА НАСЛГА ЎТИШИ. КРОССИНГОВЕР. 
 
Режа: 
1.Жинсни аниқлаш ва улар нисбати. 
2.Жинслар ҳосил бўлишини бошқариш. 
3.Жинсга боғланган белгиларнинг наслдан-наслга ўтиши. 
4.Жинсий хромосомалар соннинг ўзгариши билан боғлиқ бўлган 
касалликлар. 
Адабиётлар. 13,11,1,2 
1) 
Жинс организмдаги белги-хусусиятлар йиғиндиси бўлиб, янги 
авлоднинг вужудга келишини ва ирсий белгиларнинг наслдан-наслга ўтишини 
таъминлайди.Барча ҳайвонот олами вакиллари ва одам соматик 
ҳужайраларининг хромосомалари тўпламида аутосомалар ва жинсий 
хромосомалар Х (икс) ва Й (игрик) мавжуд. Х.Генкин 1891 йили айрим 
ҳашоратларнинг митоз усулида бўлиниш жараёнини ўрганиш пайтида 
ҳужайранинг битта қутбида яхши бўялган танача борлигини,иккинчи қутбида 
эса бу танача йўқлигини ёзади. Ана шу бўялган таначанинг нималигини 
Х.Генкин билмайди, шунинг учун уни Х ҳарфи билан ифодалайди. Кейичалик 
(1905) э.Вилсон бу таначани Х-хромосома деб номлайди. Жуфти бўлмаган ва 
эркак жинсини аниқловчи иккинчи хромосомани эса Й-хромосома деб аталди. 
Шундай қилиб жинсий хромосомалар Х ва Й деб номланадиган бўлди. 
Ирсиятнинг хромосома назариясига кўра, жинсни хромосомалар орқали 
аниқлашнинг 4 тури мавжуд. Барча ҳайвонлар жинсини шу тўрт хил усул 
билан аниқлаш мумкин.
Жинсни аниқлай олиш мумкин бўлган муддатига кўра организмларни 
учта гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчи гуруҳга уларнинг тухум ҳужайралари 
уруғланган пайтида аниқлаш мумкин бўлган организмлар кириб (сут 
эмизувчилар,дрозофила ва бошқалар), бунга жинсни аниқлашнинг сингам 
усули дейилади. Иккинчи гуруҳга жинсини уларнинг тухум ҳужайралари 
уруғланганидан кейин, яъни ривожланиш давридагина аниқласа бўлади, бунга 
жинсни аниқлашнинг эпигам усули дейилади. Масалан, денгиз чувалчангида, 
личинкаларнинг жинсларини белгиловчи генларнинг таъсири мувозанатда 
бўлиб улар муҳит таъсиридагина эркак ёки урғочи жинс белгисини юзага 
чиқаради. 
Учинчи гуруҳга тухум ҳужайраси оталанмасдан олдин жинсини аниқласа 
бўладиган организмлар киради. Жинсни бундай аниқлаш усулига прогам 
усули дейилади. Бу гуруҳга кирувчи организмларда (қушлар, капалаклар ва 
бошқалар) урғочи организм гетерогаметали бўлиб, икки хил тухум ҳужайрани 


38 
ҳосил қилади. 
Жинсни аниқлашнинг асосий турлари. 
Жинсни 
аниқлаш
нинг 
асосий 
турлари
Организмлар 
Соматик 
ҳужайрала
р 
Гаметалар Гетеро-
гамета-
ли 
жинс 
♀ 
♂ 
сперма
-
тозоид
-лар 
туҳум
-
ҳужай
-ралар 
ХЙ 
Сут эмизувчилар, 
одам, дрозофила ва 
бошқа 
кўпгина 
турлар 
ХХ 
ХЙ 
Х, Й 
Х, Х 
еркак 
ХЙ 
Қушлар, 
капалаклар, 
илонлар 
ва 
бошқалар 
ХЙ ХХ 
Х 
Х, Й 
урғочи 
ХО Чигиртка, ниначи 
қандала, кенгуру 
ХХ 
ХО 
Х, О 
Х, Х 
еркак 
ХО Калтакесак, куя ва 
бошқалар 
ХО 
ХХ 
Х, Х 
Х, О 
урғочи 
Жинслар нисбати одатда уч даврда: 1) зигота, 2) туғилиш, 3) ўсиш ва 
ривожланиш даврларида ўрганилади. Зигота даврида эркак ва урғочи 
зиготалар соннинг бир-бирига бўлган нисбати аниқланди ва бунга 
жинсларнинг бирламчи нисбати дейилади. Лекин одамларда жинсларнинг 
бирламчи нисбатини ўрганиб бўлмайди. Одамларда жинсларнинг иккиламчи 
(туғилганда) 1:1 га яқин, аниқроғи 100 та қизга 102-106 та ўғил бола туғилади. 
Ўсиш ва ривожланиш даврида жинсларнинг учламчи нисбати ўрганилади. 
Жинсларнинг учламчи нисбатида ёш улғайган сари эркак сони камая боради. 
2) Жинсий диморфизм организмдаги биокимёвий, морфологик ва 
физиологик хусусиятларнинг ўзгаришига сабаб бўлганлиги туфайли эркак ва 
урғочи организм ҳар хил маҳсулдорликка эга бўлади. 
Сут қаромолчилигида кўпроқ урғочи бузоқ олиш, гўшт қорамолчилигида 
кўпроқ буқача олиш мақсадга мувофиқдир. Тухум етиштириш учун макиён 
парранда, гўшт етиштириш учун кўпроқ хўрозчалар олиш фойдалидир. 
Н.К.Колсов ва В.Н.Шредер жинсни бошқариш учун 1933 йили эркак 
қуёнларнинг уруғини икки фраксияга ажратиш фикрини илгари сурдилар. 
Улар спермаларни махсус электролит билан суюлтириб уруғни анод (Х-
сперматазоид) ва катод (У-сперматазоид) фраксияга бўлдилар. Шу типдаги 
уруғ билан ҳайвонларни суъний қочириб кўзда тутилган жинс 85% атрофида 
олинди. М.С.Левин ва М.Г.Гордон уруғни Х ва У сперматазоидларга 
электрофорез усули билан ажратишни ишлаб чиқди. 


39 
Х ва Й хромосомали сперматазоидларни ажратиб олиш учун 
сентрифугалаш (Батихария) усули қўлланиб кўрилди. Оғир спермалар (Х-
хромосомали) қўлланилганда кўпроқ урғочи ҳайвонлар (71,8 %), енгил 
спермалар (Й-хромосомали) қўлланилганда эса эркак ҳайвонлар (74,4 %) 
туғилди. Ишлаб чиқариш шароитида жинсни бошқариш учун В.Н.Шредер 
наслли эркак ва урғочи ҳайвонларни Х ёки Й хромосомали сперма билан 
эмлаш яъни иммунлаштиришни таклиф қилди. Иммунлаштирилган 
ҳайвонларнинг болалари орасида 75 % атрофида истилган жинс (еркак ёки 
урғочи) олинди. э.М.Владимирская эркаклик жинсий – гормони 
метилтестостеронни буқалар, қуёнлар ва эркак чўчқалар уруғига таъсир 
қилдириб, жинслар нисбатини ўзгартириш бўйича тажрибалар ўтказди. Бу 
гормон жуда оз миқдорда (0,013 дан 0,125 % гача) юборилганда эркак 
жинслар сони 2-3 марта кўпайди.
Академик Б.Л.Астауров тажрибаларида, урғочи пилла қуртлар олиш учун 
жинсий ҳужайраларнинг пайдо булишида юқори температура (18 минут 
давомида 48°С) таъсирида хромосомалар бўлиниши тўхтатилди. Бунда ҳар 
бир тухум ҳужайрада ЗW хромосомалари ва тўлиқ аутосомалар набори ҳосил 
бўлди. Бу тухум ҳужайралар оталанмасдан ривожландилар ва фақат урғочи 
(гиногенез) қуртларни ҳосил қилди. 
Еркак қуртлар олиш учун тухум ҳужайрага рентген нурлари ва юқори 
температура таъсир қилдирилди (135 минут довомида 40°С иссиқликда). 
Натижада тухум ҳужайра ядроси емирилди. Уруғланишда эса тухум 
ҳужайрага иккита сперматозоид кириб, шу икки сперматозоид ядроси ўзаро 
қўшилиб уруғланган ядро ҳосил бўлди ва бу ҳужайра бўлинишидан фақат 
эркак қуртлар олинди. эркак пилла қуртидан ҳосил бўлган пиллалар 20-30% 
кўп ипак бериши аниқланди. 
Ҳозирги пайтда ҳайвонларда ҳоҳлаган жинсни олиш қийин эмас. 
Сперматозоидларнинг (Х ли ва Й ли) солиштирма оғирлиги ҳар хил 
бўлганлиги учун уларни бир-биридан ажратиб, сунъий уруғлантирилганда 
кутилган жинс олинади. Бу усулни айрим ҳолатларда одамларда ҳам қўллаш 
мумкин. Лекин Н.П.Дубинин ва Ю.Г.Шевченколарнинг фикрича жинслар 
табиий нисбатнинг ҳар хил йўллар билан ўзгариши жуда ёмон сосиал 
оқибатларга, яъни аҳоли сосиал структурасининг бузилишига олиб келиши 
мумкин экан. 
3) Жинсий хромосомаларда жойлашган генлар таъсирида юзага 
чиқадиган белгиларни жинсга боғланган белгилар деб аталади. Жинс билан 
бириккан белгиларнинг наслга берилиши ирсиятнинг хромосом назарияси 
авторлари Т.Морган ва униг шогирдлари мева пашшасида (дрозофилада) 
кўзнинг оқ ва қизил рангининг наслга берилишини ўрганишда аниқладилар. 
Оқ кўз урғочи пашшалар қизил кўз эркак пашшалар билан чатиштирилса, 
биринчи бўғинда (Ф
1
) ҳамма урғочи пашшалар қизил кўз, эркак пашшалар эса 
оқ кўз бўлади. Яъни эркаклари она белгисини урғочилари эса ота белгисини 


40 
мерос қилиб олади. Биринчи бўғин эркак ва урғочи пашшалар бир-бири билан 
чатиштирилганда, иккинчи бўғинда (Ф
2
) тенг нисбатда тўрт тип пашша пайдо 
бўлади: оқ кўз ва қизил кўз эркак пашшалар, ҳамда оқ кўз ва қизил кўз урғочи 
пашшалар. 
Бироқ ота-оналар тескари чатиштирилса (ресипрок), яъни қизил кўз 
гомозигот урғочи пашша оқ кўз эркак пашша билан чатиштирилса биринчи 
бўғинда эркак ва урғочи пашшалар қизил кўз бўлиб чиқади. Иккинчи бўғинда 

2
) эса, ҳамма урғочи пашшалар қизил кўз бўлиб қолади. эркак пашшалар эса 
ярми қизил, ярми оқ кўз бўлади. Мана шу тажриба асосида Морган 
кўзларнинг оқ ва қизил рангини бошқарувчи ҳамма генлар Х хромосомада 
жойлашган яъни урғочи жинс билан бириккан деб тахмин қилади. Й 
хромосомада кўз рангига алоқадар ген юқ дейди. Бу тажриба асосида Морган 
белгиларининг жинс билан бириккан ҳолда наслга берилишини аниқлади. 
Ҳозирги пайтда Х-хромосомадаги генлар орқали юзага чиқадиган 100 дан 
ортиқ белгилар маълум. Масалан, гемофилия, далтонизм, мускуллар ишининг 
бузилиши,тиш эмалининг қорайиши ва бошқа касалликлар. 
Гемофилия касалининг наслдан-наслга ўтишини кузатиш шуни 
кўрсатадики, бу касалликни юзага чиқарувчи ген жинсий хромосомада 
жойлашгани учун жинс билан боғланган ҳолда наслдан-наслга ўтади. эркак 
кишиларнинг гемофилия касаллиги билан оғришига сабаб шуки, уларнинг Й 
хромосомасида гемофилия касаллигини юзага чиқарувчи ресессив геннинг (ҳ) 
доминант аллели (Н) йўқ. Доминант ген бўлган зиготадан соғлом организм 
ривожланади (Х
Н
Й), чунки доминант ген (Н) ресессив (ҳ) геннинг белгисини 
юзага чиқармайди. 
Организмларда жинс билан чегараланган белгилар ҳам мавжуд. Бу 
белгилар фақат бир жинсда ривожланиши мумкин. Масалан, қорамолларнинг 
сут маҳсулоти, товуқларнинг тухум маҳсулоти, қўчқорларда шохлилик, 
сигирларда қўшимча эмчакларнинг бўлиши ва ҳоказо. Бу белгиларни 
бошқарувчи генлар хромосомаларнинг ҳар қандай жуфтида бўлади,ҳамда ота 
ва она томонидан кенг ҳолда болаларга, яъни ўғил ва қизларга берилиши 
мумкин. 
4) К.Бриджес рентген нурлари таъсирида дрозофила пашшасида ҳар хил 
жинсий хромосомалар ва аутосомалар нисбатини аниқлади. Шундай қилиб 
жинсни белгилашнинг баланс назарияси яратилди. Бу назарияга кўра 
жинснинг ривожланиши аутосомалар билан жинсий хромосомалар орасидаги 
нисбатга боғлиқ экан. 
Тухум ҳужайралар етилишида – меёзда жинсий хромосомалар қиз 
ҳужайраларга бўлинмасдан қолиши туфайли икки хил тухум ҳужайралар 
ҳосил бўлар экан, биринчи тухум ҳужайрада иккита Х хромосомали бўлиб, 
иккинчи тухум ҳужайрада эса жинсий Х хромосома бўлмайди. Натижада ХХ 
ва О типдаги тухум ҳужайралар ҳосил бўлади. Уларнинг ядроси нормал 
сперматозоидлар билан қўшилгандан кейин хромосомалар тўплами бузилган 


41 
организм пайдо бўлади ва улар хромосом касалликларини келтириб чиқаради. 
Трисомия синдроми - ўта урғочи организмлар (ХХХ 

22) фенотип 
бўйича қиз бола бўлиб, уларда тухумдан ва бачадон етарли даражада 
ривожланмайди, кўпинча наслсиз бўлади, бўйи паст ва ақл жиҳатидан заиф 
бўлиб, тез қарийди. 
Клайнфелтер синдроми - (ХХЙ

22) - эркаклар касаллиги бўлиб, уруғдан 
ривожланмайди, наслсиз, ақли заиф бўлиб, уларда кўкрак безлари 
ривожланмаган бўлади. 
Тернер-Шершевский синдроми (ХО) - бу касаллик ҳам аёлларда учрайди. 
Уларда тухумдон ва бачадон ривожланмайди, тўлиқ наслсиз, ақлий 
қобилиятининг пастлиги ва паканалик билан характерланади. Ё типида эса 
зиготалар (муртак) ривожланмайди. 

Download 1,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish