Саволлар
:
1.
Доминант ва ресессив белгилар нима? Мисоллар келтиринг.
27
2.
Генотип ва фенотип ҳақида тушунча беринг.
3.
Қандай генлар аллел генлар дейилади?
4.
Моногибрид чатиштиришда иккинчи авлодда фенотип ажралиш нисбатини
тушунтириб беринг.
7-Мавзу: ДИГИБРИД ВА ПОЛИГИБРИД ЧАТИШТИРИШ.
Режа:
1.Фенотип ва генотип ажралиш тартибларини таҳлил қилиш.
2.Г.Менделнинг ИИИ-қонуни ва унинг моҳияти.
3.Иккинчи (авлод) бўғиндаги ажралишни статистик таҳлил қилиш.
4.Полигибрид чатиштириш. Тригибрид чатиштириш мисолида
иккинчи бўғиндаги ажралишни таҳлили.
Адабиётлар. 1, 2, 5, 7, 10.
1) Г.Мендел ўз тажрибаларида аввал бир жуфт белгини наслга
берилишини кузатиб, сўнг икки, уч ва ундан кўп белгиларни наслга ўтишини
кузатишга киришди. У тажрибада ҳар хил жуфт белгиларни бир-биридан
мустақил наслга берилишини аниқлади. Менделнинг олдинги икки қонуни
каби учинчи қонуни ҳам нўхот устида олиб борилган тажрибалардан келиб
чиқади ва у ҳар хил жуфт белгиларни бир-биридан мустақил равишда наслга
ўтиш қонуни деб аталади. Маълумки организм белгилари кўп бўлиб, улар бир-
биридан кўп белгилари билан фарқ қилади. Шунинг учун Г.Мендел дигибрид
чатиштириш тажрибаси учун икки жуфт белгиси билан фарқ қиладиган
гомозигот нўхот ўсимликларини олади, яъни она ўсимлик дони сариқ
(А),силлиқ (В),оталик ўсимлиги эса яшил (а) ва бурушган (в) донли эди.
2) Ота-она ўсимликлари ҳар бири 2 та ген (2 белги) бўйича гомозигот
бўлгани учун қуйидагича ёзамиз:
Р ААВВ
х
аавв
АВ ав - гаметалар
Ф1 АаВв
Уларни чатиштиришдан олинган биринчи бўғин дурагайлари сариқ
силлиқ (АаВв) бўлади.Ф2 авлодда эса ажралиш 9:3:3:1 нисбатида бўлади, яъни
фенотип бўйича 4 класс дурагайлар ҳосил қилади.
Аа Вв х Аа Вв
АВ Ав АВ Ав
аВ ав аВ ав - гаметалар
28
Пеннет катакчасини чизиб, гаметалар 16 комбинасияланишини ёзиб
чиқамиз.
Гамета
АВ
Ав
аВ
ав
АВ
ААВВ
ААВв
АаВВ
АаВв
Ф
2
Ав
ААВв
Аавв
АаВв
Аавв
аВ
АаВВ
АаВв
ааВВ
ааВв
ав
АаВв
Аавв
ааВв
аавв
Тўлдирилган катакчаларда 16 та Ф
2
дурагай ўсимликлар бўлиб, уларнинг
ташқи белгилари ҳар хил, яъни фенотипни бўйича 4 хиллигини таҳлил қилиб
топамиз:
9 АВ : 3 Ав : 3 аВ : 1 ав қ 4 класс
сариқ сариқ яшил яшил
силлиқ бурушган силлиқ бурушган
Агар Ф
2
фенотип ажралиш моногибрид чатиштиришда 2 хил эканлигини
3:1
2 эсласак, демак шу формула ёрдамида (3:1)
2
2
2
эканлигини асос қилиб
олиб, ажралишни олдиндан айтиб бериш мумкин.
Тўлдирилган 16 та катакдаги ҳар бир дурагай ўсимликни генотипини
таққослаб неча хил генотип борлигини ва улар нисбатини топиш мумкин,яъни
Ф
2
авлодда генотип ажралиш нисбати:
1 : 1 : 1 : 1 : 2 : 2 : 2 : 2 : 4
9 класс эканлигини аниқлаймиз.
Агар моногибрид чатиштиришда Ғ
2
авлоднинг генотип ажралиш нисбати
1 : 2 : 1
3 хил эканлигини эсласак, шу формула ёрдамида дигибрид
чатиштиришда (1 : 2 : 1)
2
3
2
эканлигини асос қилиб олиб, ажралишни
олдиндан айтиб бериш мумкин. Г.Мендел ўз тажрибасида Ф
1
авлодда 15 та
ўсимлик олиб, уларни ўзаро чатиштиришдан Ф
2
авлодда 556 дона дон олди.
Уларни алоҳида санаб
315 сариқ силлиқ 101 сариқ буришган 108 яшил силлиқ 32 яшил
буришган
Умумий нисбати амалда 9:3:3:1 га яқин эканлиги (315:101:108:32)
кузатилади. Дигрибид чатиштиришда иккинчи авлодда ҳар бир жуфт аллел
ген (ҳар бир белги) қандай ҳолатда бўлишини аниқлаш учун олинган уруғни
икки гуруҳга бўлади:
1. Шаклига кўра - 315
108
423 силлиқ, 101
32
133 буришган.
2. Ранги бўйича - 315
101
416 сариқ, 108
32
140 яшил.
Ҳар жуфт белги бўйича ажралиш моногибрид чатиштиришдаги каби 3:1
нисбатга яқин бўлиб чиқди, яъни умумий доннинг
3
/
4
силлиқ
1
/
4
буришган,
3
/
4
сариқ
1
/
4
яшил эди.
Амалда олинган сонлар нисбатини, назарий-келиб чиқиши керак бўлган
сонлар билан солиштириш мумкин.(1, 2 жадваллар)
29
556 х
3
/
4
417 556 х
1
/
4
139
1-Жадвал.
Ф
2
авлодда дон шаклининг ажралиши:
Сонлар
Уруғ сони
силлиқ
буришган
Тажрибада олинган
сонлар
423
133
Назарий (3 : 1)
417
139
Фарқи
6
6
2 Жадвал.
Ф
2
авлодда дон рангининг ажралиши
Сонлар
Уруғ сони
сариқ
яшил
Тажрибада олинган
сонлар
416
140
Назарий (3 : 1)
417
139
Фарқи
- 1
1
Мендел иккинчи бўғин - Ф
2
дурагайларини таҳлил қилиб назарий ва
амалда олинган сонлар орасидаги фарқ ҳар бир белги бўйича катта
эмаслигини кўрсатиб берди.
4) Уч ва ундан ортиқ жуфт аллел белгилар билан фарқ қилувчи
организмларни чатиштириш полигибрид чатиштириш дейилади. Бундай
чатиштиришда дурагайлар авлодида янада мураккаб ажралиш юз беради,
лекин ажралиш яна худди ўша Мендел ирсият қонунларига бўйсинади, яъни
уларда гаметаларни қўшилишидан ҳосил бўлган комбинациялар сони кўп
бўлади. Ҳар жуфт алтернатив белгиларни Ф
2
да фенотип бўйича ажралиши 3:1
нисбатга тенг. Бу бошланғич нисбат меёзда гомологик хромосомаларни аниқ
тарқалиш ҳодисасига асосланади.
Мисол: агар шу ҳодисани тригибрид чатиштириш мисолида кузатиб
борсак; сариқ, силлиқ ва қизил гулли нўхот ўсимлиги яшил бурушган донли ва
оқ гулли ўсимлиги билан ўзаро чатиштирилса, Ф
1
дурагайлари доминантлик
қонунига мувофиқ оналик ўсимликка ўхшайди, Ф
2
авлодда эса мураккаб
ажралиш юз беради. Шу генларни ҳарфлар билан белгиласак, дон шаклини –
А-а, уруғ рангини – В-в, гул рангини – С-с. Биринчи ўсимлик генотипи
ААВВСС, иккинчиси ааввсс бўлса, чатиштиришни қуйидагича ёзамиз:
ААВВСС
х
ааввсс
Р АВС авс - гаметалар
Ф
1
АаВвСс
30
Дурагай ўсимлик гетерозигот бўлгани учун 8 хил гамета ҳосил қилади:
АВС, АВс, АвС, Авс, аВС, аВс, авС, авс. Иккинчи авлодда - Ф
2
8 та тухум
ҳужайра ва 8 хил спермия уруғланиб 64 комбинасиядан зиготалар ҳосил
қилади.
Иккинчи авлод дурагайларини фенотипига қараб 8 группага ажратиш
мумкин:
27(А-В-С) : 9(А-В-с) : 9(А-в-с), 9(А-в-С) : 3(а-В-С) : 3(а-В-с) : 3(а-в-С) :
1(а-в-с).
Фенотипи бўйича Ф
2
авлоддаги бу 27:9:9:9:3:3:3:1 нисбатда ажралиш
генларнинг мустақил тақсимланиш қонуни натижасидир. Моногибрид
чатиштиришда Ф
2
дурагайларида генотипик класслар сони 3 та, дигибридда
9та ёки 3
2
, тригибридда-27та ёки 3
3
бўлади. Демак генотипик класслар сонини
3н формула бўйича аниқлаш мумкин, бу ерда н-генлар сонини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |