Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва



Download 1,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/32
Sana10.07.2022
Hajmi1,04 Mb.
#770939
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   32
Bog'liq
Генетика ва биотехнология фанидан маърузалар матни Чачилгани

 
Саволлар


24 
1. Ҳужайра инженериясининг мақсади нимада? 
2. Ген инженериясида қандай услублардан фойдаланилади? 
3. Плазмида нима ва улардан амалда қандай фойдаланиш мумкин? 
4. Соматотропин ва инсулинни сунъий синтезлаш схемасини тушунтириб 
беринг. 
IV-БЎЛИМ. ЖИНСИЙ КЎПАЙИШДАГИ ИРСИЙ
ҚОНУНИЯТЛАР (МЕНДЕЛИЗМ).
 
6-Мавзу: ТУР ИЧИДА ДУРАГАЙЛАШДА ИРСИЯТ ҚОНУНЛАРИ. 
Режа: 
1. Г.Менделнинг ирсият қонунлари яратилишидаги давр. 
2. Г.Менделнинг иш услуби. 
3. Г.Менделнинг моногибрид чатиштиришга оид тажрибалари. 
4. Ирсият қонунларининг селексия ишидаги аҳамияти. 
Адабиётлар: 2, 5, 7, 9. 
1) ХВИИ аср охирларидан бошлаб зоотехниклар ва ўсимликшунослар 
янги зотлар ва навлар яратиш мақсадида ҳар хил ўсимликлар ва ҳайвонларни 
дурагайлаб ота-она белги ва хусусиятларини наслдан-наслга ўтиш 
қонуниятларини ўргана бошладилар. Бу ишлар ўз даврида генетика фанининг 
ривожланиши учун асос бўлди, лекин улар ирсият қонунларини тўлиқ очиб 
бераолмадилар. 
Ирсиятни ўрганишнинг асосий усулини 1865 йилда чех олими Г.Мендел 
ишлаб чиқди. У ўзининг нўхот ўсимлиги устида олиб борган 
тажрибаларининг натижасини 1866 йилда "Ўсимлик дурагайлари устида 
тажрибалар" номли асарида эълон қилди. 
Бир биологик турга кирувчи, бир-биридан айрим белгилари билан фарқ 
қилувчи формаларни чатиштириш тур ичида дурагайлаш дейилади. Г.Мендел 
ҳам нўхот ўсимлигини (Писум Сативум) сариқ ва яшил донли навларни 
чатиштирди ва олинган дурагай авлодида шу белгиларни биринчи, иккинчи ва 
кейинги авлодларда наслга ўтишини кузатиб борди. Г.Мендел аниқлаган 
қонуниятлар 1900 йилгача олимларга маълум бўлмади. Кейинчалик 1900 
йилда Де-Фриз (Голландияда), К.Корренс (Германияда) ва Чермак 
(Австрияда) бир-биридан хабарсиз бошқа экинларда тажрибалар ўтказиб, 
Мендел аниқлаган хулосаларга келдилар. Шундан сўнг Менделнинг ишларига 
қизиқиш ортиб борди ва унинг очган қонунлари фанда тан олинди. Мендел 
ишининг мувоффақиятли чиқишга сабаб шунда эдики, унинг иш услуби 
бошқа олимларнинг ишларидан фарқ қилади. 
2) Нўхот ўсимлигида олиб борилган тажрибаларда Мендел қўлланган иш 
услуби қуйидагилардан иборат эди: 
1. Чатиштириш учун олинган нўхот навлари бир-биридан кескин фарқ 
қилувчи белгиларга эга эди. 


25 
2. Ҳар бир ўсимликдан олинган авлоднинг якка-якка алоҳида экиб тахлил 
қилиб ўрганади. 
3. Дурагай ўсимликлар авлодининг белгиларини наслга ўтишини миқдор 
жиҳатдан, бир-биридан фарқ қилишини ҳисоблаб, яъни санаш йўли билан 
кузатиб борди.
Тажриба олиб боришнинг бу усули ирсиятнинг ўрганишининг янги усули 
эди. Г.Мендел ирсият қонунларини ўрганиш учун тажриба олиб борган нўхот 
ўсимлиги ўзидан чангланувчи бўлиб, ирсий тоза ҳисобланади ва унинг ҳар хил 
навлари, суъний йўл билан осон чатишади. Генетик таҳлил ўтказишда, ирсий 
белгиларни наслдан-наслга ўтишини ўрганишда ҳар хил жинсдаги икки 
организмни чатиштириш керак. 
Чатиштиришни ёзиш тартиби. Генетикада чатиштиришни "х" 
кўпайтириш белгиси билан ифодаланади. Чатиштиришни схемасини ёзишда 
доим биринчи ўринда она, иккинчи ўринга ота белгиси ёзилади. Урғочи жинс 
- (венера кўзгуси), эркак жинс - (марснинг найзаси ва қалқон) белгиси билан 
ифодаланади. Чатиштиришга олинган ота-она формаларни - П (лотинча - 
парентис - ота-она сўзининг) ҳарфи билан ифодаланади. Ирсияти ҳар хил 
бўлган организмлар чатиштириб олинган авлод - дурагай дейилиб - Ф 
(лотинча филалис-болалар сўзининг) бош ҳарфи, унинг тагига ёзиладиган сон 
дурагай ёшини нечанчи бўғин эканлигини кўрсатади. Чатиштиришга олинган 
организмлар бир-биридан бир, икки ва уч жуфт белгилари билан фарқ қилиши 
мумкин. Шунга кўра дурагайлаш - моногибрид, дигибрид ва тригибрид 
чатиштириш деб номланади. 
3) Моногибрид чатиштириш. Агар чатиштиришга олинган ота-она 
формалар бир-биридан бир жуфт кескин фарқ қилувчи белгилар билан 
ажралиб турса, моногибрид чатиштириш дейилади. Масалан: биринчи 
ўсимлик сариқ донли ва иккинчиси яшил донли ёки қизил гулли ва оқ гулли 
нўхот навларини чатиштириш.
Мендел ўз тажрибаларида аввал бир кейин икки, уч ва ҳоказо белгилар 
наслга ўтишини алоҳида ўрганди. Мендел сариқ донли она ўсимлик гулини 
кастрасия қилиб, яшил донли ота ўсимлик чанги билан чанглатади. Олинган 
Ф
1
биринчи авлод сариқ донли - бир хил эканлигини аниқлади. Бу ҳодиса 
устун келишлик (доминантлик) ёки бирхиллик қоидаси деб номланади. Устун 
келган белгилар - доминант белгилар, енгилган (йўқолган) белгилар ресессив 
белгилар дейилади. 
Мендел ўз тажрибаларида нўхот ўсимлигида 7 жуфт белгиларни наслга 
ўтишини ўрганиб доминантлик ҳодисасини тасдиқлади. Иккинчи авлодда эса - 
Ф
2
дурагайларни 
3
/
4
сариқ, 
1
/
4
яшил донли эканлиги кузатилди. Масалан 
Мендел тажрибасида (15 та Ф
1
ўсимликларини экиб) иккинчи авлодда - Ф
2
8023 та дон олган, уларни 6022 таси сариқ ва 2001 донаси яшил эди, яъни 3:1 
нисбатга яқин бўлган. Демак, хулоса қилиб айтиш мумкинки, белгилар Ф
1
авлодида кўринмаса ҳам, иккинчи Ф
2
авлодида яна қайта яшил - ресессив 


26 
белги 3:1 нисбатда ажралиб чиқади. Шунинг учун Менделнинг ИИ-қонуни 
ажралиш қонуни дейилади. 
Г.Мендел биринчи марта тажрибани ҳарфлар билан ёзиш усулини таклиф 
қилди: тажрибада устун келган белгилар - А, енгилган белгилар - а билан 
ёзилади. Агар сариқ ва силлиқ донли нўхот навлари ўзаро чатиштирилса, бу 
чатиштириш моногибрид дейилади ва қуйидагича ёзилалди. 
П АА
х
аа 
гаметалар А а 
дурагай Ф
1
А а
х
Аа 
Ф
1
гаметалари А а А а 
Гамета 
А 
а 
Ф
2
А 
АА 
Аа 
а 
Аа 
аа 
Биринчи бўғин дурагайлари сариқ бўлиб, яшил ресессив белги эса 
ривожланмайди Мендел тажрибасида олинган иккинчи бўғинда ҳам доминант 
ҳам ресессив белгига эга бўлган ўсимликлар 3:1 нисбатдан пайдо бўлади. Бу 
ажралиш нисбати фенотип ажралиш дейилади. Демак биринчи бўғин 
дурагайидаги ресессив яширинган яшил белги йўқ бўлиб кетмайди, иккинчи 
бўғинда яна пайдо бўлади. 
Иккинчи авлод дурагайларини генлар бўйича (генотип) таҳлил қилинса 
улар 3 хил 1АА: 2Аа: 1аа эканлигини кўрамиз, яъни генотип бўйича 1:2:1 
нисбатда намоён бўлади. Биз иккинчи бўғинда дурагайларни ташқи кўриниши 
бўйича 3:1, ирсий имкониятлари бўйича эса 1:2:1 нисбатларда ажралишни 
кўрдик. Биринчи нисбат фенотипи, яъни ташқи кўриниш бўйича, иккинчи 
нисбат генотип, яъни ирсий қобилияти бўйича ажралиши деб аталади. 
Организмнинг барча (ички ирсий белгилар) генлар йиғиндиси генотип 
дейилади Генотипни ташқи муҳим таъсирида пайдо бўлган белгилари 
фенотип дейилади. Улар авлоддан-авлодга жинсий ҳужайралар орқали ота-она 
хромосомалар орқали наслга ўтар экан. Белгилар намоён бўлиши шу 
хромосомалар орқали наслга ўтган ДНК - унинг маълум бир бўлаги - генлар 
таъсирида аста-секин (белгилар) намоён бўлади. Демак ҳар бир белгининг 
ривожланиши генларга боғлиқ. Гомозигот организмлар (АА ва аа) турғун 
бўлиб. келгуси бўғинда ажралиш бермайди, гетерезигота (Аа) эса ажралиш 
беради. Гомологик хромосоманинг маълум бир нуқтасида жойлашган жуфт 
генлар аллел генлар дейилади. Меёз бўлиниш даврида – жинсий ҳужайралар 
етилишида генлар ҳар хил гаметаларга тарқалади. 

Download 1,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish