Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва



Download 1,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/32
Sana10.07.2022
Hajmi1,04 Mb.
#770939
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   32
Bog'liq
Генетика ва биотехнология фанидан маърузалар матни Чачилгани

 1) Геном мутасиялари-хромосомалар соннинг ўзгариши. 
 2) Хромосома мутасиялари-хромосомалар структурасининг ўзгариши. 
 3) Ген мутасиялари-генларнинг ўзгариши. 
ИИ.Гетерозигота организмда пайдо бўлишига қараб: 
 1) Доминант мутасиялар. 
 2) Ресессив мутасиялар. 
ИИИ.Мутасияларнинг келиб чиқиш сабабларига кўра: 
 1) Спонтан мутасиялар,яъни мутасияни келтириб чиқарувчи сабаб аниқ 
эмас (ўз-ўзидан пайдо бўладиган мутасиялар). 
 2) Индусирланган мутасиялар (келтириб чиқарилган мутасиялар). 
ИВ.Ирсиятга берилишига қараб. 
 1) Генератив мутасиялар, яъни жинсий ҳужайраларда бўладиган ва наслдан-
наслга ўтадиган мутасиялар. 
 2) Соматик мутасиялар, яъни соматик ҳужайраларда содир бўлиб, наслдан-
наслга берилмайдиган мутасиялар. 
Гаплоид тўплами хромосомалар ва улардаги генларнинг йиғиндисига 
геном дейилади. Гаплоид тўпламдаги хромосомалар сони н-ҳарфи билан 
белгиланади. Агар ҳужайрадаги гаплоид тўплам хромосомаларнинг барчаси 
бараварига ошиб кеца бундай организмларни полиплоид организмлар 
дейилади. 
Полиплоид организмлар келиб чиқишига кўра икки хил бўлиши мумкин, 
яъни автополиплоид ва аллополиплоид. Автополиплоид организмлар битта 
турга хос бўлган, аллополиплоид – ҳар хил турга мансуб бўлган геномлар 
соннинг ошиши билан юзага келади. Геномдаги фақат айрим хромосомалар 
соннинг ошиши ёки камайишига анеуплоидия дейилади. 
Инверсия-хромосоманинг 
бирон 
қисмининг 
180 
бурилиб 
шу 
хромосоманинг бирон-бир қисмининг тушиб қолиши, яъни йўқолиши. 


48 
Хромосомалараро ўзгаришларга асосан транслокасиялар мисол бўла 
олади. Транслокасия – иккита хромосоманинг қисмлари ўртасида бўладиган 
ўзаро алмашинув. 
Ген мутасиялари ДНК молекуласидаги нуклеотидларнинг жойлашиш 
тартибининг ўзгариши билан юзага келади. 
Ген мутасияларининг келиб чиқишига кўра иккита гуруҳга ажратиш 
мумкин: 1) бир жуфт азотли асосларнинг бошқаси билан алмашинувдан ҳосил 
бўлган мутасиялар: 2) азотли асосларнинг тушиб ёки ортиб кетишидан ҳосил 
бўлган бўлса соматик, жинсий ҳужайраларда ҳосил бўлган бўлса генератив 
мутасиялар дейилади. 
Спонтан мутасиялар табиатда одам иштирокисиз, номаълум сабабларга 
кўра ўз-ўзидан ҳосил бўлади.
Индусирланган мутасиялар, инсон томонидан маълум мақсад учун 
олинади. Бундай мутасияларни организмга ҳар хил мутагенларни (мутасия 
ҳосил қилувчи омиллар) таъсир эттириб олиш мумкин. Мутагенларни уч 
гуруҳга ажратиш мумкин:1) физикавий (радиоактив нурлар,ренген 
нурлари,ҳарорат ва ҳоказолар). 2) кимёвий (айрим органиқ ва ноорганик 
моддалар, масалан, этиленимин). 3) биологик (вируслар, ҳар хил 
организмларнинг модда алмашинувида ҳосил бўлган токсин моддалар ва 
ҳоказолар). 
Ирсий ўзгарувчанликда гомологик қаторлар қонунини қуйидагича 
таърифлаш мумкин: "Генетик жиҳатдан яқин бўлган турлар ва авлодлар бир 
хил ирсий ўзгарувчанлик қаторига эгадирлар, шу туфайли бир тур ичидаги ҳар 
хил шаклларни билган ҳолда шу турга яқин бўлган бошқа тур ва авлодлар 
ичида ҳам худди шундай шаклларнинг бўлишлигини олдиндан айтиш 
мумкин". Масалан, буғдой, арпа, сули генетик жиҳатдан бир-бирига яқин 
бўлиб, буғдойдаги ўзгаришлар (мутасиялар) арпа ва сулида ҳам кузатилади. 
Гомологик қаторлар қонуни тур ва авлодларгагина эмас, ҳатто синфларга 
ҳам тааллуқлидир. Ирсий ўзгарувчанликда гомологик қаторлар қонунидан 
ирсий касалликларни ўрганишда кенг фойдаланилади. Одамларда учрайдиган 
ирсий касалликларни даволаш ва уларнинг олдини олиш масалаларини 
ҳайвонларда учрайдиган худди шундай ирсий касалликларни ўрганмасдан ҳал 
қилиш қийин. 
Фенотипик ўзгарувчанликда генотип ўзгармасдан ташқи муҳит 
таъсирида фенотипда ўзгариш содир бўлади. Битта генотипнинг ҳар хил 
фенотипини юзага чиқариш хусусияти шу генотипнинг таъсирчанлик 
(реаксия) нормаси дейилади. Ташқи шароитнинг ўзгариш организмнинг турли 
белгиларига бир хил таъсир кўрсатмайди. Масалан, яхши боқиш ва парвариш 
қилиш билан қорамолнинг сути ортиб боради. Сутнинг ёғлилиги парвариш 
қилиш шароитига сутга нисбатан камроқ боғлиқ.Бироқ қорамол юнгининг 
ранги анча доимий белги ҳисобланади. Бу мисолдан кўриниб турибдики, 
қорамолнинг кўп сут бериш белгисининг реаксия нормаси жуда катта, юнги 


49 
рангининг реаксия нормаси эса анча кичикдир. Катта реаксия нормаси табиий 
шароитда турнинг сақланиб қолиши ва кўпайиши (яъни мосланувчанлик) учун 
муҳим аҳамиятга эга. Модификасион ўзгарувчанлик ирсиятга боғлиқ. Лекин 
организмнинг ривожланишида ташқи шароит вужудга келтирган ўзгаришлар 
генотипни ўзгартирмайди ва унинг реаксия нормасидан ташқарига чиқмайди. 
Генотипнинг реаксия нормаси организм ўзгариши жараёнида намоён бўлади. 
Масалан, навларга баҳо беришда уларнинг генотип бўйича реаксия нормаси 
уларни қулай ва ноқулай ташқи шароитда парвариш қилиш билан ўрганилади. 
Бунда навларнинг реаксия нормаси катта ва кичик бўлиши мумкин. Реаксия 
нормаси орқали навларнинг (шу жумладан ҳайвон зотларининг) қандай 
тупроқ-иқлим шароитига мослана олиши аниқланади. 
Ташқи муҳит шароит қулай бўлганда юқори ҳосил берадиган, ноқулай 
бўлганда ҳосили унча камаймайдиган навлар жуда катта амалий аҳамиятга 
эга. Масалан, буғдойнинг Безостая-1 нави суғориладиган ерларда жуда юқори 
ҳосил беради, қурғоқчилик шароитида эса ҳосили унча камаймайди. Шунинг 
учун ҳам ўсимлик навлари ва ҳайвон зотларининг қайси белгилари катта, 
қайси белгилари кичик реаксия нормасига эга бўлишини билиш қишлоқ 
хўжалиги учун муҳим аҳамияга эга. 

Download 1,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish