Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва



Download 1,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/32
Sana10.07.2022
Hajmi1,04 Mb.
#770939
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   32
Bog'liq
Генетика ва биотехнология фанидан маърузалар матни Чачилгани

Саволлар
1. Қуйидаги терминларнинг маъносини тушунтиринг: а) аутосома; б) 
гетерохромосома; в) ирсий диморфизм; г) кариотип; д) хромосомаларнинг 
ажралмаслиги; 
э) 
хромосомалар 
мозайкаси, 
интерсексуаллик; 
з) 
фримартинизм ва жинснинг генетик детерминасияси; к) жинсий хроматин; л) 
гермафродит; м) партеногенез; н) жинс бн билан боғлиқ белгилар; о) чорраха 
ирсийланиш; п) жинс билан чегараланган белгилар; р) жинсга боғлиқ 
белгилар; с) кодоминантлик. 
2. Жинс белгиларни таҳлил қилинг. 
3. Қушлар ва сут эмизувчилар жинси қандай фарқ қилинади? 
4. Гетерогамета ва гомогамета жинс нимаси билан фарқ қилади? 
5. Жинснинг дифференсиасияси ва детерминасия бузилишининг ирсий 
сабаблари нима? 
БЕЛГИЛАРНИНГ ЖИНС БИЛАН БИРИККАН ҲОЛДА НАСЛГА ЎТИШИ. 
КРОССИНГОВЕР. МОРГАН ТАЖРИБАСИ. 
 
Режа: 
1. Бириккан генлар ҳақида тушунча. Белгиларнинг бириккан ҳолда 
наслга ўтиши. 
2. Бириккан ген гуруҳлари ва хромосомалар сони. 
3. Генлар орасидаги масофани аниқлаш. 
4. Генларнинг бириккан ҳолатда бўлишининг бузилиши. 
Адабиётлар: 1, 2, 3, 4, 5, 8, 9. 
Генларнинг хромосомада жойлашиши, уларнинг кейинги авлодларга 
ўтиш қонуниятларини биринчи бўлиб америкалик олим Т.Г.Морган (1866-
1945) ўрганиб, ирсиятнинг хромосома назариясини яратади ва бу ҳизматлари 
учун Нобел мукофатига сазовар бўлди. Морган ва унинг шогирдлари 1909-
1911 йилларда Мендел қонунларини хромосомалар асосида ўрганиб 
белгиларнинг мустақил тақсимланиши қонуниятига ўзгаришлар киритиш 


42 
керак деган хулосага келадилар. Чунки генлар наслдан-наслга алоҳида-
алоҳида ҳолда ўтмасдан балки, бириккан ҳолда яъни гуруҳ-гуруҳ бўлиб ўтар 
экан. Генларнинг бириккан ҳолда наслдан-наслга ўтишни Морган дрозофила 
(мева) пашшасида ўрганди. Дрозофила пашшаси танасининг қора рангда 
бўлишини ресессив ген-в,кул ранг (нормадаги ранг) бўлишини доминант ген-
В, рудимент (калта) қанотни ресессив ген-в, узун қанотни (нормадаги қанот) - 
В ген юзага чиқаради. Кул ранг танали, узун қанотли (ВВ ВВ) пашшаларни 
қора танали, калта қанотли (вв вв) пашшалари билан чатиштирилганда 
биринчи авлод дурагайларининг барчаси кул ранг танали узун қанотли бўлади 
(Вв Вв). Морган биринчи авлод дурагайлари ичидан кул ранг калта қанотли 
(вв вв) урғочи пашшалар билан чатиштирди, яъни таҳлил қилувчи 
чатиштириш ўтказди. Гетерозиготали эркак (Вв Вв) пашшаларда генларнинг 
эркин тақсимланиши туфайли 4 хил гаметалар ҳосил бўлиб уларнинг тухум 
ҳужайралар билан қўшилишдан кейин пайдо бўлган дурагайларнинг нисбати 
қуйидагича, яъни 1:1:1:1 бўлиши керак эди. 
Ф
1
вв вв
х
Вв Вв 
гаметалар вв ВВ, Вв, вВ, вв 
Ф
2
Вв Вв Вв вв вв Вв вв вв 
кул ранг кул ранг қора тан- қора тан- 
танли узун танли калта ли узун ли калта 
қанот 25 % қанот 25 % қанот 25 % қанот 25 % 
Лекин Морган бундай чатиштиришнинг охирида 4 хил дурагайлар ўрнига 
фақат 2 хилини, яъни ота-она белгиларига ўхшаган кул ранг узун қанотли ва 
қора калта қанотли дурагайларни олди. Бу чатиштиришда белгилардан кул 
ранг билан узун қанот бириккан ҳолда наслдан-наслга ўтишини кузатиш 
қийин эмас. 
Генларнинг бундай бириккан ҳолда насдлан-наслга ўтишини шу 
генларнинг битта хромосомада жойлашгандагина кузатиш мумкин. Масалан 
В, В генлари битта хромосомада ва шу хромосомага гомологик бўлган 
иккинчи хромосомада эса в,в генлар жойлашган. Бундай ҳолда биринчи авлод 
дурагайлари В,В гени бўлган битта хромосомани отадан олса в,в гени бўлган 
иккинчи хромосомани эса онадан олади. Табиийки бу иккита ген 
ҳужайраларининг бўлиниши пайтида битта хромосомада жойлашганликлари 
учун кейинги авлодларга биргаликда ўтади. Шунинг учун биринчи авлод 
дурагайлари 4 хил эмас, фақат 2 хил гамета ҳосил қилади. Генларнинг бундай 
бирикишини тўлиқ бирикиш дейилади. 
Бириккан ген гуруҳларининг сони ҳужайрадаги хромосомалар сони 
билан аниқланади ва доимо гаплоид тўпламидаги хромосома сонига тенг 


43 
бўлади. Масалан: дрозофила пашшасининг гаплоид тўпламида 4 та хромосома 
бўлади, демак бириккан ген гуруҳларининг сони 4 га тенг. Бириккан ген 
гуруҳлари бир-биридан генларнинг сонига қараб фарқ қилади. Агар 
хромосоманинг ўлчами катта бўлса ундаги ирсий омил (ген) ҳам кўп 
бўлади,кичик бўлса генлар ҳам кам бўлади. Дрозофила пашшасининг 3 та 
катта ва битта кичик хромосомаси бор. Дрозофила пашшасида бириккан 
генларнинг 4 та гуруҳи ҳам жуда яхши ўрганилган бўлиб, бундаги барча 
генларнинг жойлашиш ўринлари ва қандай белгини юзага чиқариши тўлиқ 
аниқланган. Товуқлардаги 39 жуфт хромосомалардан фақат 8 тасидагина 
бириккан ген гуруҳлари маълум. 
Бириккан ген гуруҳларини аниқлаш жуда машаққатли иш бўлиб, кўплаб 
чатиштириш ўтказишни ва уларнинг натижаларини чуқур таҳлил қилишни 
талаб қилади. Бундай чатиштиришларда хромосомада жойлашган жойи аниқ 
бўлган ген асосида белгиларнинг кейинги авлодларга қандай ўтиши 
аниқланади. 
Демак, битта хромосомада жойлашган генлар ўзаро бириккан бўлиб, шу 
хромосома билан биргаликда келгуси авлодларга ўтади. Лекин генларнинг 
битта хромосомага бириккан ҳолда бўлиши доимо ҳам кузатилавермайди. 
Чунки генларнинг ўзаро боғланганлиги бузилиши мумкин. Бу ҳолатни Морган 
ўзининг қуйидаги тажрибасида кузатди. Кул ранг танали, узун қанотли (ВвВв) 
ва қора танали, калта қанот (вввв) пашшаларини чатиштириб олинган биринчи 
авлод дурагайларидан эркакларини эмас, энди урғочиларини (Вв Вв) олиб 
ресессив белгили (вввв) эркак пашшалари билан чатиштирди. Бундай 
чатиштириш натижасида ҳосил бўлган дурагайлар икки хил бўлмасдан тўрт 
хил бўлиб чиқди, яъни:

Download 1,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish