Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва



Download 1,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/32
Sana10.07.2022
Hajmi1,04 Mb.
#770939
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   32
Bog'liq
Генетика ва биотехнология фанидан маърузалар матни Чачилгани

Саволлар
1. Қуйидаги терминларни таҳлил қилинг: а) ўзгарувчанлик; б) индивидуал ва 
гуруҳ бўйича ўзгарувчанлик; в) дисперсия; г) меъёрдаги оғиш; д) вариасия 
коеффисиенти; э) частоталар тақсимланиши; ж) меъёрдаги тақсимланиш; з) 
гистограмма; и) коррелясия; к) регрессия. 
2. Узлукли ва узлуксиз ўзгарувчанликлар қандай критериялари билан 
фарқланади? 
3. Ўзгарувчанликнинг вужудга келишига нималар таъсир қилади? 
ПОЛИПЛОИДИЯ. УЗОҚ ДУРАГАЙЛАШ. 
 
Режа: 
1.Полиплоидия типлари ва уларни классификасияси. 
2.Сунъий полиплоидия олиш усуллари. 
3.Турлараро чатишмаслик сабаблари ва уни енгиш усуллари. 
4.Узоқ дурагайлашдан олинган наслда белгиларнинг шаклланиши. 
5.Узоқ дурагайлашнинг селексияда ишлатилиши. 
Адабиётлар: 1, 2, 3, 6, 7. 
1) Хромосомаларнинг сони ва шакли организмларнинг систематик 
белгиси ҳисобланади. Митоз ва меёз бўлинишлар ҳужайрада хромосомалар 
сонининг доимий бир хилда бўлишини таъминлайди. Организмдаги барча 
соматик ҳужайралар хромосомаларнинг жуфт ёки диплоид (2н) тўпламига ва 
жинсий ҳужайралар хромосомаларнинг якка ёки гаплоид (н) тўпламига эга. 
Хромосомаларнинг гаплоид йиғиндиси – бу ҳар бир жуфт гомологик 


50 
хромосомаларнинг яримисидир. Гаплоид хромосомаларда бўлган генлар 
йиғиндиси Г.Винклер геном деб аташни таклиф этди. Бироқ баъзи вақтларда 
ҳужайрадаги хромосомалар сони ўзгаради. Бу ўзгариш: 1) митоз 
бўлинишининг анафазасида хромосомаларнинг қутбларга тенг миқдорда 
тарқалмаслиги; 2) ҳужайра бўлинмай ядронинг бўлиниши; 3) икки ҳисса 
ортган хромосомаларнинг бир-биридан ажраолмаслиги (ендомитоз) сабабли 
юз беради. Ядронинг бўлинишида учрайдиган бу ғайриқонуний сабабларнинг 
ҳар бирида ҳам хромосомалар сони ўзгарган ҳужайралар пайдо бўлади. 
Хромосомалар сони гаплоид сондаги хромосомаларнинг ортиши ёки 
камайиши хисобига ўзгаради. Гаплоид сондаги хромосомалар сонининг бир 
неча марта ортиши полиплоидия дейилади. Гаплоид хромосомалар сони 
ортган организмлар эса полиплоид организмлар деб аталади. Соматик 
ҳужайралардаги диплоид хромосомалар (2н) йиғиндисининг икки ҳисса 
ортиши натижасида тетроплоид (4н) хромосомали ҳужайра вужудга келади. 
Соматик ҳужайраларда полиплоид тўқима ва организмларнинг вужудга 
келиши митотик полиплоидия дейилади. Хромосомалар йиғиндиси 
камаймаган гаметаларнинг қўшилишидан тетроплоид зигота (2н



4н) ҳосил 
бўлади. Хромосомалар йиғиндиси камаймаган гаметаларнинг қўшилишидан 
полиплоид зиготалар ҳосил бўлиши меётик полиплоидия дейилади. Диплоид 
хромосома йиғиндиси бўлган тухум ҳужайра нормал сперма билан қўшилса 
(2н



3н) триплоид организм ҳосил бўлади. 
Полиплоидия ёввоий ва хонаки ўсимликлар дунёсида кенг тарқалган. 
Кўпгина татқиқотчиларнинг маълумоларига кўра юқори табақа ёввоий 
ўсимликлар орасида полиплоидиялар 31,3% дан (Сисилия оролларида) 85% 
гача (Помир тоғларида) учрайди. Умуман олганда, ҳозир ёпиқ уруғлик 
ўсимликларнинг 1/3 қисми полиплоиддир. 
Бир турга кирувчи организмларда хромосомалар соннинг кўпайишига 
автополиплоидия ва ҳар хил турга кирувчи организмлар хромосомаларининг 
қўшилиши натижасида олинадиган организмларга аллоплоидия ёки 
амфидиплоидия дейилади. 
Полиплоидия ҳодисасининг яна бир тури гетероплоидия (анеуплоидия 
ёки полисомия) бўлиб, бундай организмларда хромосомалар гаплоид 
сондагига нисбатан ортиши ёки камайиши (2н

1, 2н-1, 2н-2 ва ҳоказо) 
мумкин. Гетероплоидия ҳужайранинг бўлинишида хромосомаларнинг 
йўқолиши, нотўғри тақсимланиши ёки қутбларга тарқалмаслиги натижасида 
вужудга келади. Бу ҳодиса соматик ва жинсий ҳужайраларда рўй бериши 
мумкин. 2н

1 хромосома йиғиндиси бўлган организм трисомик, 2н-1 
моносомик, 2н

2 тетросомик, 2н-2 нуллисомик дейилади. Гетероплоидия 
туфайли ғалла ўсимликларида бир ўсимликнинг хромосомасини иккинчи 
ўсимлик хромосомаси билан алмаштириш мумкин бўлади. Бу ҳодиса, айниқса 
одамда анча яхши ўрганилган. 
Моносомик ва трисомик организм кўпинча физик ва ақлий 


51 
етишмовчиликга эга бўлади. Масалан, трисомия ўн учинчи хромосомада юз 
берганда кўзнинг ривожланмаслиги, ўн еттинчи хромосомада бўлса оғиз 
қийшиқ бўлиб, бўйин бўлмаслиги, ўн саккизинчи хромосомада бўлса 
мускулатура, жағ, қулоқ ва товон яхши ривожланмаслиги аниқланган. 21-
хромосомада рўй берган трисомия оғир формадаги ақилсизликни ва жуда кўп 
тана камчиликларини келтириб чиқаради. Бунга Дауна синдроми дейилади. 
Трисомиклар кўпинча наслсиз бўлади. 
2) Табиий шароитда полиплоидларнинг келиб чиқишига таъсир қилувчи 
факторларга ҳароратнинг кескин ўзгариши, кучли совуқ, ионлаштирувчи 
нурлар, ўсимлик тўқималарига механик таъсурот ва кимёвий моддаларнинг 
таъсири киради. Кимёвий факторлардан бу жараёнга колхисин алкалоиди 
катта таъсир кўрсатиши аниқланган. Колхисин ёрдамида полиплоид 
ўсимликлар яратиш мумкинлигини 1937 йилда Блексли ва эвери аниқлаган. 
Бундан ташқари асенофтен, хлоралгидрат, хлороформ, гетероауксин каби 
моддалар ҳам қўлланилади. Шундай қилиб, ўсимлик орасида сунъий 
полиплоидлар олиш мумкин. 
Ҳозирги вақтда триплоид қанд лавлаги, тетроплоид пахта ва жавдар, 
тетроплоид картошка кенг миқёсда раёнлаштирилган. Демак, полиплоидия 
ўсимликлар эволуцияси ва селексия учун материал яратиб беради. 
Полиплоидия ҳайвонлар эволуциясида кам аҳамиятга эга. Чунки полиплоидия 
асосан жинссиз ёки партеногенетик йўл билан кўпаювчи организмларда 
учрайди. 
Жинсий кўпаювчи организмларда бу ҳодиса жуда кам учрайди. Чунки 
ота ёки она организмда диплоид хромосомалар бўлган жинсий гамета 
етилганда ҳам у иккинчи гиплоид тўпламли гамета билан қўшилиб наслсиз 
триплоид организм ҳосил қилади ва турғун бўлмайди. Тетраплоид умуман 
ҳосил бўлмайди. Б.Л.Астауров урғочи тетраплоид пилла қуртини бошқа 
турдаги диплоид эркак қурти билан чатиштириб аллогексаплоидлар олди. Шу 
урғочи қуртларни бошқа турдаги диплоид эркак пилла қуртлари билан 
чатиштириб аллотетраплоидлар олди. 
3) Ҳар хил биологик тур, авлодларга оид формаларини дурагайлаш узоқ 
формаларни дурагайлаш дейилади. Турлараро, авлодлараро чатиштириш узоқ 
формаларини дурагайлашга мансубдир. 
Яқин ва узоқ формаларни чатиштиришдан олинган дурагайларда ирсият 
ва ўзгарувчанлик қонуниятлари умумий бўлиб, уларнинг зиготасида икки хил 
генотипнинг гаметалари қўшилади. Узоқ формалардан табиий чатиштириш 
четдан чангланадиган,четдан ҳамда ўзидан чангланадиган ва ҳатто ўзидан 
чангланадиган ўсимликлар ўртасида ҳам юз беради. Фанда жавдар, буғдой, 
ғўза ва бошқа ўсимликларнинг ҳар хил навлври ва турлари ўртасида табиий 
дурагайларнинг ҳосил бўлиш ҳодисалари маълум. Бироқ табиий дурагайлар 
жуда оз вужудга келади.
Илгари узоқ формаларни дурагайлашдан хачир (от билан эшакдан) 


52 
дурагай туя ва уй паррандалари чиқаришда кенг фойдаланилган. Узоқ 
формаларни дурагайлашдан ҳўжаликда қимматли белгиларги эга бўлган 
ўсимлик дурагайлари ҳам олинган. Узоқ формаларни дурагайлашнинг илмий 
асосчиси Россия Академиясининг академиги Ёзеф Готлиб Келрейтердир. У 
1761 йилда махорка ва тамакини чатиштиришдан олинган махоркага ўхшаш 
биринчи бўғин дурагайларини ота сифатида олинган тамаки билан бир неча 
марта чатиштириб (беккросс), бошланғич тамаки формасини қайта тиклайди. 
Келрейтер ўз тажрибаларида генетика учун муҳум аҳамиятга эга бўлган 
ҳодисаларини: 

Download 1,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish