Саволлар:
1. Организмдаги хромосомалар сони ўзгариши мумкинми?
2. Гаплоидия тушунчасини таҳлил қилинг.
3. Гетероплоидия ва унинг ахамиятини тушунтиринг.
4. Полиплоидия қатори тушунчаси нимани англатади?
5. Амалиётда қандай қилиб полиплоидлар олинади?
6. Ҳайвонларда нима учун полиплоидия кам учрайди?
VIII -БЎЛИМ. ЧОРВА МОЛЛАРИНИНГ ХЎЖАЛИККА ФОЙДАЛИ
БЕЛГИЛАРИНИ НАСЛДАН-НАСЛГА БЕРИЛИШИ.
11-Мавзу. МИҚДОРИЙ БЕЛГИЛАРНИГ НАСЛГА ЎТИШ
ҚОНУНИЯТЛАРИ.
Режа:
1.Миқдорий белгилар тўғрисида тушунча
54
2.Ўсимликларда миқдорий белгилар
3.Қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг миқдорий белгилари
4.Миқдорий белгиларни ўрганиш усуллари
Адабиётлар: 3,8,11,13,14
Белгилар миқдор ва сифат белгиларга бўлинади. Миқдор белгилари
ўлчаш ва ҳисоблаш ёрдамида ўрганилиб, рақамлар билан кўрсатилади.
Масалан, ҳайвонларнинг тирик вазни, қўйларда жуннинг узунлиги чўчқаларда
сургичлар сони ва бошқалар. Ғўзадаги миқдорий белгиларга хўжаликда
аҳамиятга эга бўлган кўп белгилар – толанинг узунлиги, миқдори, кўсакнинг
йирик-майдалиги ва бошқалар киради. Бундай белгиларга баҳо бериш учун
уларни ўлчаш, тортиш, санаш керак бўлади. Бу ўлчовларга асосланиб
вариасия қатори ҳосил қилинади. Сифат белгиларга ҳайвонлар ранги, шох ва
қулоқларнинг шакли ва бошқалар кирса, ўсимликларда барг, дон, мева, поя ва
бошқаларнинг ранги ҳамда шакли эътиборга олиниши керак. Сифат белгилар
сўз билан ифодаланади. Миқдорий белгилар полиген ҳисобланади, яъни бир
хилдаги белгининг ривожланиши бир жуфт ген билан эмас, балки бир хилда
таъсир кўрсатувчи бир нечта ген билан тартибланади. Бундай генлар полимер
ген деб аталади. Нилсон-Еле, эмерсон ва Смит ишлаб чиққан полимер
ирсийлик назариясига кўра, полимер генларнинг таъсири қўшилади.
Генларнинг ҳар бир актив аллели белгининг ривожланишига тенг хисса
кушади. Полимер ирсийликнинг энг муҳим хусусиятларидан бири, биринчи
бўғиндаги дурагайларда доминантлик холати бўлмасдан, белгининг оралиқ
характерда бўлишидир. Агар биринчи бўғин дурагайларда актив аллеллар
сони ота-онага нисбатан оралиқ характерда бўлса, яъни уларнинг бири ота-
онадаги кўп, иккинчисидаги камлиги ҳисобга олинса, бу холни тушуниш осон.
Кўпчилик дурагайларнинг белгилари иккинчи бўғинда ҳам оралиқ вазиятда
бўлади. Агар белгилар икки жуфт полимер ген воситасида тартибланса, у
ҳолда иккинчи бўгинда ҳар хил миқдордаги доминант аллел бўлган бешта
генотип 1
4
6
4
1 нисбатда бўлади. Буни Нилсон-Еле қизил буғдой билан оқ
буғдойни чатиштириб чиқарган дурагайларида яққол кўриш мумкин. Агар
белги уч жуфт полимер ген туфайли тартибланса, у ҳолда Ф
2
да генотиплар
1
6
15
20
15
6
1 нисбатда бўлади. Бу рақамларда генотипларнинг сонли
муносабатлари Нютон беномининг ажралиш коеффисиентларига тўғри
келади. Полиген ирсийликда иккинчи бўғинда ота-она формасини
такрорловчи жуда оз нуша ажралиб чиқади. Икки генли ота-она типи 1:15
нисбатда, уч генли типи 1:64 нисбатда, тўрт генли типи эса 1:256 ва шунга
ўхшаш нисбатда учрайди. Полимер генлар кўп бўлганда ота-она типлари
иккинчи бўғинда асосан учрамайди. Шундай қилиб иккинчи бўғинда ажралиб
чиқувчи ота-она ўсимликлар типига қараб белгиларнинг полимерлик
даражасига бевосита баҳо бериш мумкин. Дурагайлар миқдорий белгиларга
қараб ота-она формалар ўртасида оралиқ ўринда бўлса ҳам, худи шу белгилар
асосида бўғинларда ажралиш борасида ота-она формаларидан афзалрок
55
индивидлар пайдо бўлади. Бу ходиса трансгрессив ажралиш деб аталади.
Трансгрессив ажралиш узок турларини дурагайлашда, ғўза кўсагининг йирик
майдалигига, толасининг узунлигига, салмоғига қараб ҳам рўй беради. Бу
ходиса селексионер учун катта аҳамият касб этиб, ғўзанинг янги навларни
чиқариш учун насос бўлади. Ҳосилдорлик, жумладан ғўза ҳосилдорлгининг
ирсийлиги паст бўлишига сабаб шуки, парвариш қилиш шароитига қараб бу
белги жуда тез ўзгаради, ўсиш шароити эса бита қаторда ва хатто битта
участка ҳам бир хил бўлмайди. Паратипик ўзгарувчанлик генотипик
ўзгарувчанликни ниқоблаб, ирсий жиҳатдан ҳосилдор формалар танлашини
қийинлаштиради.
Миқдорий белгиларни тартибловчи полигенлар бир неча гуруҳларда
бириккан ёки аксарият, тарқоқ ҳолда жойлашган бўлиши мумкин.
Белгиларнинг ўзаро боғланиш коеффисиенти Ф билан белгиланади ва у 0 дан
1 гача ўзгариб туради. Агар боғланиш суст бўлса 0 дан 0,33 гача ўртача бўлса
0,33 дан 0,66 гача, кучли бўлса 0,66 дан 1 гача ўзгаради. Боғланиш
коеффисиенти мусбат (
) ва манфий (-) белги билан кўрсатилади. Гўзанинг
хўжалик жиҳатдан қимматли бўлган кўпчилик миқдорий белгилари мусбат
коррелясив боғланишида бўлади. Шунинг учун бошқа белгиларга эътибор
бермасдан, фақат бир белгига қараб танлаш ёмон натижа беради ва деярли ҳар
доим бошқа белгиларнинг ёмонлашиб кетиб, танланаётган белгига боғлиқ
манфий белгилар келиб чиқишига сабаб бўлади.
Ғўзанинг
хўжалик
жиҳатдан
муҳим
қимматли
белгиларидан
эртапишарлик, ҳосилдорлик, толасининг узунлиги, миқдори, кўсакнинг
йириклиги, толасининг сифати каби белгилар билан манфий боғланган
бўлади. Қишлоқ хўжалик ҳайвонларида ҳам миқдорий белгиларнинг оралиқ
наслга берилиши, яъни болаларда ота ва она белгиларнинг ўртача формада
бўлиши алохида характерга эга бўлади. Масалан, сут миқдори сутдаги ёг
фоизи, тирик вазн, тухум, жун ва бошқалар шундай формада наслга берилади
ёки махаллий сигирларнинг сут маҳсулоти лактасия даврида ўртача 1000 кг ни
ташқил эца, уларни 3000 кг сут берувчи маданий зотнинг буқалари билан
чатиштирилса, биринчи дурагай сигирлар ўртача 2000 кг яқин сут
маҳсулотига эга бўлади. Биринчи бўғин дурагайлар яна шу зот буқалари билан
чатиштирилса иккинчи бўғин дурагай сигирларда сут маҳсулоти 2500 кг яқин
бўлади. Учинчи авлод дурагай сигирларда бу кўрсаткич 2700 кг ва туртинчи
да 2900 кг бўлиши мумкин. Аммо баъзи холларда биринчи бўғин дурагайлари
жуда юқори маҳсулдорлиги, тез ўсиши билан характерланади. Бундай
холларда гетерозис ходисаси юз беради. Гитерозис биринчи бўғин
дурагайларининг кучли ривожланишидир. Бу хусусият иккинчи ва учинчи
дурагайларда ўз кучини йўқотади.
Миқдорий белгиларнинг наслга берилишида икки тип генларнинг
иштроки кузатилади. Биринчи типда белгининг рўёбга чиқиши генлар
таъсирининг йигиндисига боғлиқ бўлиб, бу аддитив генлар дейилади.
56
Иккинчи типда эса алохида генларнинг таъсири бир-бирига кўпайтирилиб,
белгининг рўёбга чиқиши генлар таъсирининг кўпайтмасига боғлиқ эканлиги
аниқланади. Бу таъсирга мултатив таъсир дейилади. Наслчилик ишида
аддитив генлар муҳим аҳамиятга эга, чунки улар белгиларнинг
ривожланишига мултатив генларга нисбатан кучли ижобий таъсир кўрсатади.
Миқдорий белгиларнинг наслга берилишини ўрганишда математик анализ
усуллари кўп қўлланилади. Маълумки, сифат ва миқдор нисбийдир. Чунки ҳар
қандай миқдор сифат белгисини сифат эса, аксинча, миқдор белгисини
кўрсатади. Бу гуруҳ ҳайвонларининг миқдорий белгилари буйича ўрганишда
белгиларнинг катта-кичиклигига қараб вариасион қатор тузилади. Вариасион
қаторнинг биринчи класси қилиб энг кичик вариант қабул қилиниб унга
класслараро фарқ лямда қўшилиб иккинчи класс топилади. Шу ҳолда қолган
класслар ҳам тузилади, вариасион қатор яратилади. Вариасион қатор
ўрганилаётган ҳайвонлар гуруҳидаги ўзгарувчанликнинг умумий кўринишини
ифодалайди. Шунинг учун ўзгарувчанликни аниқ ўрганиш мақсадида
вариасион қаторнинг асосий кўрсаткичлари, яъни арифметик ўртача қиймат,
ўртача квадратик огиш, ўзгарувчанлик коеффисиенти ва уларнинг ҳатолари
топилади. Икки белги орасидаги боғланишнинг бўлиши ёки бўлмаслиги ва
уларнинг даражалари мавжудлиги коррелясия коеффисиентини ҳисоблаш
йўли билан аниқланади. Бир белгининг ўзгариши билан иккинчи белги
қанчалик ўзгариши регрессия коеффисиентини ўзгариши билан топилади.
Ирсийланиш коеффисиенти миқдорий белгиларнинг муҳим ирсий параметри
бўлиб, фенотипик ўзгарувчанликда ирсиятнинг қисмини аниқлайди. Ирсий
коеффисиент ҳ2 символи билан белгиланади. У 0 дан 1 гача оралиқда бўлиши
мумкин ва ўзининг генотипик ва фенотипик вариансалари сингари популясия
генетик структурасининг ташқи муҳит билан боғлиқлигини характерлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |