1) Кулранг танали, узун қанотли (ВВ ВВ)
2) Кулранг, калта қанотли (Вв вв)
3) Қора танали, узун қанотли (вв ВВ)
4) Қора танали, калта қанотли (вв вв).
Лекин дурагайлар сон жиҳатдан бир-бирига бўлган нисбати генларнинг
мустақил тақсимланишида кузатиладиган нисбатга (1:1:1:1) тўғри келмади.
Морганнинг бу тажрибаси натижасида олинган дурагай пашшаларнинг
кулранг танали узун қанотлилари 41,5%, қоратанали калта қанотлилари 41,5%,
кулранг танали калта қанотлилари 8,5% ва қора танали узун қанотлилари 8,5%
бўлиб чиқди. Тажриба натижалари шуни кўрсатдики, чатиштириш учун
олинган урғочи дурагай пашшаларда бириккан ген гуруҳларининг бузилиши
содир бўлиб, генларнинг янги тўплами пайдо бўлган,бу эса янги белгиларнинг
юзага келишига олиб келган. Шунинг учун 17 % (8,5%
8,5 %) дурагай
пашшаларда ота-онада бўлмаган янги белги пайдо бўлди.
Генларнинг бириккан ҳолатининг бузилиши хромосомаларда бўладиган
чалкашувга (кроссинговерга) боғлиқ. Ҳужайраларнинг биринчи меётик
бўлиниш даврининг пахинемасида гомологик (ўхшаш) хромосомалар бир-
44
бирлари билан ўзларининг гомологик қисмларини алмаштирадилар. Ўхшаш
хромосомалардаги ўхшаш қисмларнинг бир-бирлари билан алмашинишига
чалкашув (кроссинговер) дейилади. Агар гаметада чалкашув содир бўлган
хромосомалар бўлса бундай гаметани чалкашувли гамета ва бу гаметадан
ҳосил бўлган организмни чалкашувли организм дейилади. Дрозофила
пашшаларининг
фақат
урғочилари
хромосомаларида
чалкашув
бўлиб,еркакларида эса кузатилмайди. Шунинг учун юқорида кўрсатилган
дигетерозиготали урғочи пашша (ВвВв) худди шундай генотипли эркак
пашшаларда фарқ қилиб икки хил эмас, балки тўрт хил гаметаларни ҳосил
қилади. Бу гаметалардан иккитаси чалкашувли, иккита эса чалкашувсиз
бўлади. Юқоридаги тажрибадаги биринчи ва иккинчи ҳолатда генларнинг
тўлиқ бирикканлиги сақланиб қолади, учинчи ва тўртинчи ҳолатда эса
дурагайлар чалкашувли гаметалардан ривожланганлиги учун уларда
генларнинг тўлиқ бирикканлиги бузилади, яъни генларнинг янги тўплами
пайдо бўлади.
Морган хромосомаларнинг чалкашуви ва генларнинг бирикиш ҳоллари
асосида генлар орасидаги масофани аниқлаш усулларини топди.
Хромосомаларни ўрганиш шуни кўрсатадики, улар ўртасида бўладиган
чалкашув хромосомаларнинг ҳар хил қисмларида бўлиши мумкин эмас.
Морган чалкашув бирлиги қилиб бир фойизга тенг қийматни олди ва бу
қийматни морганида деб атади. Бир фойиз чалкашув битта морганидага тенг.
Масалан, кулранг танали узун қанотли урғочи (ВВ ВВ), қора танали калта
қанотли эркак пашшаларни (вв вв), ўзаро чатиштирилганда урғочи пашшалар
хромосомасида содир бўладиган чалкашув генларнинг янги тўпламини юзага
чиқарди (В в ва в В) ва натижада дурагайларнинг 17 % (8,5 % дан икки
гуруҳда) ота-онасига ўхшамаган янги белги пайдо бўлади. Демак В ва В
генлар орасидаги масофа 17 морганидага тенг экан. Одатда генлар ўртасидаги
масофани аниқлашда қуйидаги формуладан фойдаланади:
Х
•100;
Х - морганида ўлчамидаги генлар орасидаги масофа,
а - хромосомаларида чалкашув бўлган биринчи гуруҳ дурагайлари сони,
с - хромосомаларида чалкашув бўлган иккинчи гуруҳ дурагайлари сони,
н - шу тажрибадаги дурагайларнинг сони.
Битта хромосомадаги генларнинг бир-бирига нисбатан қиёсий
жойлашувини тасвирловчи чизмага генетик ҳарита дейилади. Генетик ҳарита
тузиш анча машаққатли иш бўлиб, бунинг учун тажриба ўтказувчига шу
организмда учрайдиган бир қанча мутант генлар маълум бўлиши керак ва
улар билан жуда кўплаб чатиштириш иш-лари олиб боришга тўғри келади.
а - с
н
45
Генетик жиҳатдан жуда яхши ўрганилган организмлардагина уларнинг генетик
ҳаритаси тўлиқ тузилган (дрозофила пашшаси, маккажўхори, нейроспора ва
бошқалар).
Генетик ҳарита ҳар бир бириккан ген гуруҳлари учун алоҳида тузилади.
Ҳар бир хромосомадаги генларнинг номлари ҳамда улар орасидаги масофа
морганидларда белгиланиб сентромераларнинг жойлашиши ҳам кўрсатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |