Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва



Download 1,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/32
Sana10.07.2022
Hajmi1,04 Mb.
#770939
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   32
Bog'liq
Генетика ва биотехнология фанидан маърузалар матни Чачилгани

Биринчи босқичда
аминокислоталарни АТФ таъсирида активланиши юз 
беради, яъни бунда АТФ энергияси аминокислоталарнинг бирикиши махсус 
фермент - аминоасил - РНК - синтетаза катализаторлигида боради. Натижада 
активлашган аминокислоталар ўзаро яхши таъсир этиб полипептид занжирига 
қўшилади. Ситоплазмада оқсил молекуласини синтез қилиш учун зарур 
бўлган аминокислоталар доим бўлади. 
Иккинчи босқичда
активлашган аминокислоталар Т-РНК ёрдамида, 
рибосомаларга яъни оқсил синтез бўладиган жойга ташиб борилади. Т-РНК 
молекуласи А-РНК-га қараганда занжири кичик, 70-80 нуклеотиддан иборат. 
Аминокислота Т-РНК-ни учки қисмига бирикади. Барча РНК-ларда 
аминокислота бирикувчи қисми бир хил -ССА нуклеотиддан иборат бўлади. 
Ҳар бир аминокислотани ташувчи алоҳида Т-РНК мавжуд бўлиб, яъни 20 хил 
аминокислотани ташувчи 20 ҳил Т-РНК бор. 
Учинчи босқичда
аминокислоталар ДНК таркибидаги нулеотидлар 
тартиби бўйича кетма-кет жойлашади. Бу тартибда жойлашиш А-РНК-да 
ёзилган ахборотга мувофиқ юз беради. Бир неча аминокислоталар бирикиб 
бир оқсил молекуласини ҳосил қилади, яъни Р-РНК таркибидаги фермент 
таъсирида мураккаб оқсил занжирини ҳосил қилади. Бу жараён рибосомаларда 
пептидполимераза фермент таъсирида юз беради. Рибосомалар таркиби оқсил 
ва РНК-дан иборат бўлади. Бу РНК рибосомал РНК дейилади. 
Тўртинчи босқич.
Бу даврда оқсил полипептид занжири тўлиқ 
шаклланади. Ҳосил бўлган водород боғлар таъсирида полипептид оқсил 
занжири спирал шаклида буралиб, биологик актив (конфигурасия) ҳолатига 
ўтади.
Хулоса. 
Оқсил биосинтезида ДНК молекуласи етакчи вазифани бажаради 
ва бу жараённи бошқаради. ДНК молекуласида жойлашган триплет кодлари 
жойланиш тартибига мувофиқ унда ахборот РНК молекуласи синтезланади. 
Кейин шу А-РНК-да ёзилган ахборотга мувофиқ бўлажак оқсил 
аминокислоталари йиғилади. 
Шундай қилиб ДНК молекуласи организм белги ва хусусиятлари 
ҳақидаги ирсий ахборотни ўзида сақлайди ва ирсиятни оқсил биосинтези 
орқали бошқаради. 
4) Г.Менделнинг ирсият қонунлари яратилган 1865 йилда, ирсиятнинг 
моддий негизи ҳақида маълумот етарли эмас эди. 1909 йил Даниялик олим, 


20 
генетик В.Иоганнсен «ирсий модда»га «ген» деб ном беришни таклиф қилди. 
Ҳозирги вақтда маълумки генлар ДНК молекуласида бўлади. Бажарадиган 
вазифасига қараб, улар ҳар хил бўлади. Айрим генлар синтезланаётган оқсил 
молекуласидаги аминокислоталарнинг жойланиши ҳақида ахборот етказиб 
берса, баъзилари шу генларнинг активлигини назорат қилади. 
Организмда икки хил ген - қурувчи генлар ва регулятор генлар бўлиб, 
қурувчи генлар блоки - Оперон дейилади. Оперон оқсил синтезини амалга 
оширади ва у баъзан актив ҳолатда, баъзан пассив ҳолда бўлади, яъни 
ҳаракациз, синтезни тўхтатиши ҳам мумкин. Опероннинг ишлаши ёки 
тўхташи ген операторга боғлиқ. У ДНК-нинг бир қисми алоҳида ген бўлиб, 
опероннинг бош қисмида жойлашган. Агар ген операторига репрессор 
молекуласи таъсир қилса, оперон генлар блоки, тезда ўз ишини тўхтатиб 
пассив ҳолатга ўтади. Репрессор таркиби оқсил бўлиб уни ген-регулятор 
синтезлайди. Охирги маҳсулот - Д етарли ишлаб чиқилганда, репрессор ишга 
тушади, операторга таъсир қилади ва ген оперон ишини тўхтатади.
Опероннинг қайта ишга тушиши ёки тўхташи ҳақида икки томонлама 
хабар (сигнал) синтезланган фермент таъсирида ҳосил бўлади. Ҳужайрада яна 
биохимик реаксия зарур бўлса, яъни Д махсулот - оқсил синтези керак бўлса, 
репрессор оперондан узилади. Репрессорни оперондан ўзишни - индуксиялар 
бажаради. Индуктор ошиқча фермент - субстрат бўлиб, у репрессорга таъсир 
қилиб, оперон ишини қайта бошлайди. Ферментлар (оқсил) синтезини генлар 
таъсирида бошқарилиши механизми сутдаги қандни (лактоза) парчаланиши 
бактерияларда ишлаб чиқилган галактозидоза ферменти таъсирида юз бериши 
мисолида яхши ўрганилган. 
1961 йилда франсиялик микробиолог-генетик олимлар Ф.Жа-коб ва 
Ж.Моно бактерияларда олиб борган тажрибаларида оқсил синтезининг 
умумий назариясини биринчи марта ишлаб чиқдилар 
Тажрибаларда олинган маълумотлар шуни кўрсатадики, ҳужайрада 
мавжуд генетик система - индуксия ва репрессия механизми ёрдамида зарур 
ферментларни синтезланиши ёки тўхтатиш ҳақида ахборот олади ва бу 
жараённи маълум тезликда боришини таъминлайди. Шундай қилиб, 
ҳужайрада оқсил синтезини бошқарилиши тирик организмда бўладиган 
мураккаб ўз-ўзидан бошқара олувчи биокибернетик система дейиш мумкин. 
Маълум ферментни синтез қилиш ҳақида ДНК-дан олинган ахборотни 
бошқариш, шу ферментни керакли миқдорда ишлаб чиқилганлиги ва 
ҳужайрада унга бўлган эҳтиёж ҳақидаги маълумотларга асосланиб юз беради. 

Download 1,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish