Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва



Download 1,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/32
Sana10.07.2022
Hajmi1,04 Mb.
#770939
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   32
Bog'liq
Генетика ва биотехнология фанидан маърузалар матни Чачилгани

 
Саволлар

1. Оқсилни синтезланиши ҳужайранинг қайси органоидида бўлиб
ўтади. 
2. ДНК молекуласининг репликасияси қайси вақтда юз беради? 
3. Транскрипсия ва транслясия нима? 
4. А-РНК нинг вазифаси нима? 
ҲУЖАЙРАЛАРДА ОҚСИЛЛАР БИОСИНТЕЗИ. 
 
РЕЖА: 
 
1.Оқсил ва аминокислоталар. 
2.Ген ва генетик код ҳақида тушунча.. 
3.Оқсиллар биосинтези. 
4.Оқсиллар синтезини бошқарилиши. Ф.Жакоб ва Ж.Моно 
Адабиётлар: 1, 2, 7, 9. 
 
1. Оқсиллар биологик жиҳатдан мураккаб полимер моддаларга киради. 
Унинг молекуласи узун занжирдан иборат йирик бўлиб, таркибида бирмунча 
оддийроқ - мономерлар 20 хил аминокислоталар кўп марта такрорланади. 


18 
Оқсил таркибида аминокислоталар сони ва жойланиши турлича бўлади. Демак 
оқсиллар хилма-хиллигини унинг таркибидаги аминокислоталар жойланиши, 
тартиби белгилайди. 20 та аминокислотанинг ўзаро комбинасияланиш сони 
10
24
бўлади. Шундан кўриниб турибдики, оқсиллар сони кўп бўлгани учун 
белги ва хусусиятлар сони ҳам чекланмаган миқдорида кўп бўлади. Оқсил 
молекуласида бир аминокислота ўзгарса, оқсил таркиби ва белгини кўриниши 
ҳам ўзгариши кузатилади. Мисол: 600 та аминокислотадан иборат гемоглобин 
оқсили таркибидаги глутамин кислота ўрнини валин билан алмаштирса, 
одамда оғир камқонлик касали (серповидно-клеточная анемия) юзага келади. 
Бундай касалликларда қизил қон таначалар (еритроситлар) шакли ўзгаради ва 
ўзига кислород молекуласини бириктириб ололмайди. Бу касалга учраган 
болалар ёшлик давридаёқ ҳалок бўладилар. Ҳар бир аминокислотанинг 
тузилишида 3 та нуклеотидни бириктиришдан ҳосил бўлган триплетлар 
иштирок этади. Масалан: метионин аминокислотаси бир триплет (АУГ): лизин 
- 2 та триплетдан (ААА ва ААГ), изолейсин - 3 та (АУУ, АСУ ва АУА) 
триплетлар назоратидан юзага чиқади. 
2. Бир аминокислотани синтез қилувчи 3 та нуклеотид бирикмаси - 
триплет ёки триплетли код дейилади. Ҳозирги вақтда бир қанча оқсилларда 
аминокислоталарни жойлашиши аниқланган. Масалан: рибонуклеоза оқсили 
124 аминокислотадан иборат, оқсилни сунъий синтез қилиш учун 
аминокислоталарни навбатланишини билиш зарур. Углевод ва фосфор 
кислотаси ҳамма нуклеотид таркибида бир хил бўлиб, фақат азотли асос 
қисми фарқ қилади. Демак ДНК моддасининг бир-биридан фарқи азотли асос 
қисмини жойланиши билан фарқ қилади. ДНК таркибидаги азотли асослар 
(нуклеотидлар) синтез бўлаётган оқсил молекуласида аминокислоталарни 
жойланиш тартибини белгилаб бериши генетик код ёки ирсият код дейилади. 
Шунинг учун ирсий ахборот ДНК молекуласида ёзилган дейилади. «Генетик 
код»ни асоси очилгандан кейин барча 20 та аминокислоталарнинг (20 та) 
триплетлари ҳам аниқланди. ДНКнинг 1 аминокислотани синтез қилувчи 3 та 
нуклеотиддан иборат қисми Кодон дейилади. Америкалик биохимиклар 
М.Ниренберг ва С.Очоа 1962 йилда оқсиллар таркибига кирувчи 20 та 
аминокислота учун триплетларнинг таркибини аниқладилар.
3. Молекуляр генетикасида олиб борилган кўплаб тажриба, 
кузатишларида тўпланган маълумотлар асосида ирсиятнинг умумий назарияси 
қуйидаги қабул қилинган схема тарзида кўрсатилади: 
ДНК (транскрипсия)

А-РНК (транслясия)

оқсил 
(Репликасия)
Репликасия ДНК молекуласини 2 марта ортиши. Бунда бошланғич ДНК 
қолип вазифани бажаради.
Транскрипсия -ДНК молекуласида ёзилган нуклеотидлар жойланиши 
ҳақидаги ахборотни РНК га кўчириб ёзилиши. 
Транслясия - А-РНК-да ёзилган ахборотга асосан оқсил молекуласида 


19 
аминокислоталарни тартиб билан терилиши. 50-йилларда олимлар томонидан 
очилган оқсил синтези назарияси - бу жараён мураккаб кўп босқичли 
эканлигини кўрсатди. Бунда ДНК, 3 хил РНК ва турли ферментлар иштирок 
этиши аниқланди. Ҳар бир оқсил молекуласи махсус А-РНК таркибидаги 
нуклеотидлар тартибига асосан рибосомада синтезланади. ДНК молекуласи 
таркибидаги бир генга мос келувчи маълум бир қисмидаги нуклеотидлар 
тартибини А-РНК ўзига кўчиради ва шу ахборотга асосан аминокислоталарни 
йиғишни таъминлайди.
Ҳужайрада оқсил синтезланиши 4 босқичда юз беради: 

Download 1,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish