Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

 
Таянч иборалар: 
 
Тармоқ структураси, жойлаштириш, тармоқларни интеграциялаш, 
ихтисослаштириш, 
концентрация, 
ихтисослаштириш 
шакллари, 
ихтисослаштириш коэффициенти, халқаро меҳнат тақсимоти, меҳнат 
унумдорлиги, рентабеллик кўрсаткичлари. 
 
Саволлар 
1.
Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини жойлаштириш ва 
ихтисослаштириш қайси қонуниятларга асосан амалга оширилади?
2.
Жойлаштириш ва ихтисослаштиришнинг илмий асослари нимада? 
3.
Ихтисослаштиришнинг шакллари ва кўрсаткичлари қандай? 
4.
Жойлаштириш ва ихтисослаштиришнинг самарадорлиги қандай 
аниқланади? 
 
 
14-БОБ.ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ 
МАҲСУЛОТЛАРИ(ИШ, ХИЗМАТЛАР) ТАННАРХИ ВА 
УНИ ПАСАЙТИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ 
«Таннархни аниқлаш барча турдаги 
хўжаликлар учун муҳимроқ ҳисоб-
китоблардан бири ҳисобланади» 
А.В.Чаянов 
 
1.Ишлаб чиқариш харажатлари тушунчаси ва маҳсулот 
таннархи. Таннархининг турлари 
 
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш тармоқда ишлаб 
чиқариш ресурслари (меҳнат, ер, сув ва моддий ва бошқа)ни ишлатиш 
билан чамбарчас боғланган, қайсики ишлаб чиқариш жараёнида қисман 
ёки бутунлай истеъмол қилинади, уларнинг қиймати эса тайёр 
маҳсулотга ўтади. Истеъмол қилинган ва маҳсулотга ўтказилган ишлаб 
чиқариш ресурсларининг жами йиғиндиси маҳсулотни ишлаб чиқариш 
харажатлари дейилади. Ишлаб чиқариш харажатлари икки хил бўлади: 
ижтимоий харажатлар ва корхона харажатлари. Ижтимоий харажатлар бу 
жамиятнинг у ёки бу маҳсулот ишлаб чиқариш учун қилинган 


249 
харажатларининг жамидир. Улар маҳсулот қийматидан ташкил топади ва 
ўз ичига қуйидагиларни олади:
1.Бевосита ва билвосита меҳнат ҳақи харажатлари (ажратмалари 
билан; 
2.Ягона ер солиғи; 
3.Истеъмол қилинган моддий ресурслар қиймати; 
4.Қўшимча маҳсулот қиймати.
Қўшимча қиймат бошқариш, маориф соғлиқни сақлаш, мудофаа, 
кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш ва бошқаларга қилинган 
харажатларни қоплашга сарфланади. Маҳсулотлар қийматининг асосий 
қисми корхона харажатларини ташкил этади ва унинг таркибига меҳнат 
ҳақи, ишлаб чиқаришда қатнашган асосий воситларнинг йиллик 
эскириши, машина ускуналар, айланма воситаларнинг қиймати, айрим 
солиқлар, тўловлар ва бошқалар киради. Маълумки, маҳсулот ишлаб 
чиқариш харажатлари хўжалик юритишнинг барча шаклларида маҳсулот 
қийматининг ажралмас қисми ҳисобланади. Харажатларнинг қийматдан 
фарқи такрор ишлаб чиқариш жараёнининг барча фазаларида намоён 
бўлади. Ишлаб чиқариш сферасида харажатларнинг шаклланиши қиймат 
ташкил топишининг биринчи этапидир. Бунда ишлаб чиқаришнинг ўзи 
меҳнат жараёни ва қиймат яратиш жараёнининг бирлиги бўлиб ҳаракат 
қилади. Бу ерда жонли меҳнат жараёни ва қиймат яратиш жараёнининг 
бирлиги бўлиб ҳаракат қилади. Бу ерда жонли ва буюмлашган харажатлар 
ҳамда тадбиркорлик ялпи маҳсулот, шу жумладан қўшилган қийматни 
яратади. Ишлаб ишлаб чиқариш сферасида қиймат ва корхона 
харажатлари ўртасидаги боғликлик амалий аҳамиятга эга. Нооқилона 
хўжалик юритиш, ишлаб чиқариш ресурсларидан етарли даражада 
самарали фойдаланмаслик туфайли сарфланган барча турдаги бевосита ва 
билвосита харажатларнинг самарадорлиги пасаяди.
Ижтимоий харажатларнинг, бинобаринг қийматнинг маълум бир 
қисми сифатида ишлаб чиқариш харажатлари пулда ифодаланади. 
Шунинг учун ишлаб чиқариш харажатларига ишлаб чиқариш 
ресурсларининг қўлланилгани эмас, балки истеъмол қилинган қиймати 
киради. Ишлаб чиқариш харажатлари таркибига меҳнат яратган жами 
қиймат эмас, балки тўланган бевосита ва билвосита меҳнат ҳақи 
қўшилади. Ишлаб чиқариш харажатларига ер ресусрлари қиймати эмас, 
ундан фойдаланиш билан боғлиқ харажатлар (ер учун тўлов, ижара ҳақи 
ва бошқа), асосий воситаларнинг қиймати эмас, фақат амортизация 
суммаси, моддий оборот воситаларидан фойдаланилган миқдор киради. 
Корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари тўлиқ 
таннархнинг асосини ташкил этади. 
Демак, маҳсулот танннархи корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш ва 
сотиш учун сарфланган жорий, яъни ҳар йиллик пулда ифодаланган 
харажатларнинг жами йиғиндисидир.


250 
Корхонанинг маҳсулот олиш учун сарфланган ҳамма ишлаб 
чиқариш харажатлари йиғиндиси ялпи маҳсулот таннархини ифодалайди 
ва қуйидагича ҳисобланади: 
ЯМТ = И\Ч.Х ёки 
ЯМТ=МХ+ЕТ+А+Мат.Ҳар 
Асосий ва қўшимча маҳсулот бирилигининг таннархи жами ишлаб 
чиқариш харажатларини ялпи маҳсулот миқдорига нисбати билан 
топилади: 
И/чХ МХ+Ет+А+Мат Ҳар 
Т=--------- ёки Т =----------------------------- 
ЯМ ЯМ

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish