Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


Маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотиш



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

2.Маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотиш 
харажатларининг ташкил топиши ва гуруҳланиши 
 
Маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш васотиш 
ҳаражатларини ташкил топишини ҳисоблаш ва уларни гуруҳларга бўлиш 
тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 
февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида 
амалга оширилади. Ушбу Низом бўйича ҳаражтларни ҳисоблаш 1995 
йилда бошлаб тажриба шаклида ишлаб чиқаришга жорий эта бошланган 
эди, 1999 йилдан эса амалиётга кенг доирада фойдаланишга киритилган. 


252 
Низомнинг «Умумий қоидалар» бўлимида кўрсатилишича ушбу 
ҳужжат «…юридик шахсларнинг, шунингдек юридик шахс бўлмасдан 
туриб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний 
шахсларнинг маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш 
ҳаражатларини яниқлашнинг ягона услубияти асосларини белгилайди». 
Мазкур Низом бухгалтерия ҳисобини юргизишда ва солиққа 
тортиладиган базани аниқлашда харажатларни ҳисоблаб чиқишда пайдо 
бўладиган тафовутларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, 
хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг рентабеллигини ва бозор 
рақобатбардошлигини аниқлаш мақсадида хўжалик фаолиятининг барча 
ҳаражтларини ҳисоблаб чиқиш, молиявий натижаларни аниқлаш ва улар 
тўғрисида тўлиқ ва аниқ ахборотни шакллантиришнинг асосини яратади. 
Ушбу Низомга асосан маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархига 
киритиладиган ва киритилмайдиган ҳаражатлар бўлади: 
I.Маҳсулотнинг 
ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган 
харажатлар: 
а).бевосита ва билвосита моддий ҳаражатлар; 
б).бевосита ва билвосита меҳнат ҳаражтлари; 
в).бошқа бевосита ва билвосита ҳаражатлар, шу жумладан ишлаб 
чиқариш хусусиятига эга бўлган устама ҳаражатлар ; 
II.Ишлаб чиқариш таннархига киритилмайдиган, бироқ асосий 
фаолиятдан олинган фойдада ҳисобга олинадиган ҳамда давр 
ҳаражтларига киритиладиган ҳаражатлар: 
а).сотиш харажатлари; 
б).бошқариш харажатлари (маъмурий сарф харажатлар); 
в).бошқа операцион харажатлар ва зарарлар. 
III.Хўжалик юритувчи субъектнинг умумхўжалик фаолиятидан 
олинган фойда ёки зарарларини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган 
хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий фаолияти бўйича ҳаражатлари: 
а).фоизлар бўйича ҳаражатлар; 
б).хорижий валюта билан операция бўйича салбий курс тафовутлари; 
в).қимматли қоғозларга қўйилган маблағларни қайта баҳолаш; 
г).молиявий фаолият бўйича бошқа ҳаражатлар. 
IV.Фавқулодда зарарлар, у даромад(фойда)дан олинадиган солиқ 
тўлангунга қадар фойда ёки зарарларни ҳисоблаб чиқишда ҳисобга 
олинади. 
Энди юқорида санаб ўтилганларни турларга бўлинишини 
(классификацияни) кенгроқ кўриб чиқамиз: 
I.1.Ишлаб чиқариш билан боғлиқ моддий харажатлар; 
I.2.Ишлаб чиқариш хусусиятга эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш 
харажатлари; 
I.3.Ишлаб 
чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага 
ажратмалар; 
I.4.Асосий воситалар ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган 
номоддий активлар амортизацияси; 


253 
I.5.Ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатлар. 
II.Давр харажатлари деганда бевосита ишлаб чиқариш жараёни билан 
боғлиқ бўлмаган харажатлар ва сарфлар тушунилади: бошқарув 
харажатлари, маҳсулотни сотиш харажатлари ва умумхўжалик 
аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар. 
Давр харажатларига қуйидаги моддалар киради: 
II.1.Сотиш харажатлари; 
II.2.Маъмурий харажатлар; 
II.3.Бошқа операция харажатлари; 
II.4.Ҳисобот даврининг келгусида солиқ солинадиган базадан 
чиқариладиган харажатлари. 
III.Молиявий фаолият бўйича харажатларга қуйидагилар киради: 
III.1.Ўзбекистон 
Республикаси 
Марказий 
банки 
томонидан 
белгиланган ҳисоб ставкалари доирасида ва улардан юқори доирада қисқа 
муддатли ҳамда узоқ муддатли кредитлар бўйича, шу жумладан тўлов 
муддати ўтган ва узайтирилган ссудалар бўйича тўловлар; 
III.2.Мол-мулкни узоқ муддатли ижарага олиш(лизинг) бўйича 
фоизларни тўлаш харажатлари; 
III.3.Чет эл валютаси билан операциялар бўйича салбий курс 
тафовутлари ва зарарлар; 
III.4.Сарфланган (қимматли қоғозларга, шуъба корхоналарга ва 
ҳоказоларга) маблағларни қайта баҳолашдан кўрилган зарарлар; 
III.5.Ўз қимматли қоғозларини чиқариш ва тарқатиш билан боғлиқ 
харажатлар; 
III.6.Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар, шу жумладан 
салбий дисконт. 
IV.Фавқулодда зарарлар – бу хўжалик юритувчи субъектларнинг 
одатдаги фаолиятидан четга чиқувчи ҳодисалар ёки операциялар 
натижасида вужудга келадиган ва рўй бериши кутилмаган одатдан 
ташқари харажатлар моддаларидир. Бунга фавқулодда моддалар ва давр 
харажатлари таркибида акс эттирилиши керак бўлган ўтган давр 
моддалари кирмайди. 
У ёки бу модданинг фавқулодда зарарлар моддаси сифатида акс 
эттирилиши учун у қуйидаги мезонларга жавоб бериши керак: 

Корхонанинг одатдаги хўжалик фаолиятига хос эмаслик; 

Бир неча йил мобайнида такрорланмаслиги керак; 

Бошқарув ходими томонидан қабул қилинадиган қарорларга 
боғлиқ эмаслик. 
Тегишли моддаларни фавқулодда харажатларга киритиш ёки 
киритмаслик тўғрисида қарорлар қабул қилишда ишлар амалга 
ошириладиган шароитларни ҳам ҳисобга олиш лозим. Масалан, агар 
хўжалик юритувчи субъект алоҳида иқлим шароитларда жойлашган 
бўлса, у ҳолда иқлим шароитларига боғлиқ ҳолдаги ишламай туриб 
қолишлар фавкулодда деб баҳоланиши мумкин эмас, чунки ушбу модда 


254 
«бир неча йил мобайнида такрорланмаслиги керак» мезонига жавоб 
бермайди. 
I.Меҳнат ҳақи (ажратмалари билан) харажатлари. Уларнинг 
таркибига қуйидаги моддалар киради: 
1.Қабул қилинган меҳнатга ҳак тўлаш шакллари ва тизимларига 
мувофиқ белгиланган тариф ставкалари ва лавозим маошларидан келиб 
чиқиб ҳисобланган, амалда бажарилган иш учун ёки сарфланган вақт 
учун ҳисобланган меҳнат ҳақи; 
2.Касб маҳорати ва мураккаблик учун тариф ставкаларига ва 
окладларига устамалар; 
3.Иш режими ва шароити бўйича турли хил устамалар, қўшимча ҳақ, 
компенсациялар ва бошқалар киради. 
II.Моддий харажатлар. Моддий харажатлар таркибига ишлаб 
чиқариш характеридаги иш ва хизматлар ҳақи, ишлаб чиқаришда 
фойдаланиладиган, меҳнат предметлари харажатлари киради: ўзи ишлаб 
чиқарган ва сотиб олинган уруғ ва кўчатлар, унга уруғни экишга 
тайёрлаш ва ортиш-тушириш, экиш жойига олиб бориш харажатлари 
кирмайди; моллар ва паррандаларни боқиш учун ўзи ишлаб чиқарган ва 
сотиб олинган ем-хашак; қишлоқ хўжалигининг бошқа маҳсулотлари – 
гўнг ва бошқалар; минерал ўғитлар, бактериал ва бошқа препаратлар; 
нефт маҳсулотлари; ёқилғи; четдан ва ўз электр станциясидан олинган 
электроэнергия; бошқа моддий срафлар, шу жумладан, таъмирлаш учун 
материаллар ва заҳира қисмлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, 
медикаментлар ва препаратлар, махсус кийимлар ва бошқа кам баҳоли ва 
тез тўзийдиган предметларнинг эскириши; ёрдамчи саноат. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish