Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

 
 
12-БОБ.ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ 
ИНТЕНСИВЛАШТИРИШНИНГ 
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ 
Инсон эҳсони билан, эҳсон 
султони билан, султон замони 
билан, замон макони билан
имкон макони билан, макон 
борлиғи билан улуғланади 
Аббос Хоразмий 
 
 
1.Ишлаб чиқаришни экстенсив ва интесив 
ривожлантиришнинг моҳияти 
 
Қишлоқ хўжалигининг ривожланиши кенгайтирилган такрор ишлаб 
чиқариш қонуни асосида амалга ошади ва экстенсив ва интенсив 
йўлларидан фойдаланилади. Экстенсив шаклидаги қишлоқ хўжалигини 
ривожлантириш деганда маҳсулот ишлаб чиқариш ва самарадорликнинг 
ўсишини миқдорий омиллар эвазига - янги ерларни ўзлаштириш, экин 
майдонларини кўпайтириш, чорва молларини бош сонини кўпайтириш ва 
қўшимча ишловчиларни жалб этиш орқали эришилиши тушунилади. 
Бунда ишлаб чиқариш ресурсларининг кўламларини ортиши юз бергани 
ҳолда техника-технологиясифат даражаси, ер унумдорлиги ва чорва 
моллар маҳсулдорлиги тубдан ўзгармайди. 
Экстенсив омиллар ўсимликчилик ва чорвачилик маҳсулотларини 
кўплаб ишлаб чиқаришда муҳим аҳамият касб этади. Одамлар ўз 
тарихининг дастлабки даврларидан бошлаб, ўзлари ўзлаштирган 
ерларни тарк этиб унумдор ерларни қидириш учун ер шарининг ҳар 
томонига тарқалганлар. Янги ерларни ўзлаштириш ҳозирги даврда
бизнинг мамлакатимиздаги каби дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам
давом этмокда. Шу билан биргаликда дунё мамлакатларининг 
ривожланиш тарихи тажрибаси шуни кўрсатадики, қишлоқ хўжалигини 


233 
юксалтиришни нисбатан самарадорлик ва аҳамиятлироқ шакли бўлган 
интенсивлаштириш муҳим ўрин тутади. Қишлоқ хўжалигини
ривожлантиришни интенсив шаклда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг 
ўсиши сифат омиллар эвазига, яъни нисбатан такомилашган замонавий
ишлаб чиқариш ресурсларини тадбиқ этиш (улардан тўла ва самарали 
фойдаланиш), деҳқончилик ва чорвачиликнинг маҳсулдорлигига ижобий 
таъсир этувчи илғор технология, илмий-техника тараққиёти натижалари, 
ишлаб чиқаришни ва меҳнатни ташкил этишнинг замонавий усулларини
жорий этиш орқали амалга оширилади. Шуни назардан четда 
қолдирмаслик керакки, кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришнинг 
экстенсив шакли баъзи ҳолларда самарали бўлиши мумкин, шунга 
мувофиқ ҳар доим экстенсив шаклни самарасиз деб таъкидлаш фикри 
ўзини оқламайди. Амалда бу икки йўл ишлаб чиқаришни ривожланишида 
бир-бирини тўлдириб, пиравордида умумий иқтисодий самардорликнинг 
ошишига олиб келади. 
Улар ягона хўжалик фаолиятига хос усуллар бўлиб, бир вақтнинг 
ўзида иқтисодий ўсишда ҳам миқдорий (экстенсив), ҳам сифат(интенсив) 
жиҳатлари мавжуд бўлади, аммо уларнинг нисбати ҳар хил 
мутаносибликда бўлади. Иқтисодиёт қўл меҳнати технологияси ва 
малакасиз иш кучига асосланган жойда, экстенсив ўсиш устун туради. 
Аксинча, ишлаб чиқариш машиналашган, серунум технология ва юксак 
малакали иш кучига таянган жойда интенсив ўсиш биринчи ўринда 
туради, ишлаб чиқариш ривожланган сари қонуниятли тарзда интенсив 
ўсишнинг аҳамияти барқарор ошиб боради.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг интенсивлаштириш 
назарияси аввалом бор ернинг хусусиятини ҳисобга олиш, уни қишлоқ 
хўжалигида асосий ишлаб чиқариш воситаси эканига асосланади. 
Маълумки ернинг асосий восита сифатида муҳим хусусиятларидан бири 
уни чегараланганлигидир. Ернинг чегаранганлиги ўз навбатида қишлоқ 
хўжалигини интенсивлваштиришни тақазо этади. Қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотлари 
ишлаб 
чиқаришни 
кўпайтиришни 
қўшимча 
ер 
майдонларини ўзлаштириш орқали амалга ошириш чегараланганлиги 
ишлаб чиқариш олдига мавжуд ўзлаштирилган ерларни сифатини 
яхшилаш, бинобарин, улардан интенсив фойдаланиш заруриятини 
келтириб чиқаради. 
Маълумки, мамлакатимизда дон мустақиллигини таъминлаш 
юзасидан кенг қамровли тадбирлар амалга оширилди. Алмашлаб экиш 
тизимлари янгиланиб ғўза, ғалла, беда экинлари экиладиган қисқа 
айланишли янги меъёр жорий этилди. Бинобарин, республикада пахта 
майдонлари қисқартирилди ва 2000 йилларда 1,5 миллион гектар чигит 
экилди. Бу кўрсаткич йилдан йилга камайиб, эндиги талаб пахта 
етиштиришни фақат интенсив технология асосида кўпайтирилишидан 
иборатдир. Ўзбекистонда 2014 йилда чигитни янги технологиялар 
асосида эрта муддатларда экиш жорий этилиб, у яхши натижалар берди, 
яъни ҳосилдорлик очиқ майдонлардагидан гектарига 5-8 центнер юқори, 


234 
култивация ва ўғит солиш тадбирларининг такомиллашуви натижасида 
ёқилғи мойлаш материаллари сарфи 20%га камайди. Пахта йиғим-
теримини эрта тугатишга эришиш ҳисобига эса кузги бошоқлиларни 
экиш имконияти яратилди.

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish