Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

.
 
3.Ишлаб чиқаришни интенсивлаштиришнинг 
кўрсаткичлари 
 
Қишлоқ хўжалигини интенсив ривожлантириш масалаларини 
ўрганишда 
интенсивлик 
ва 
интенсивлаштириш 
даражаси, 
интенсивлаштиришнинг иқтисодий самарадорлиги тушунчаларини бир-
бирдан ажрата билиш лозим. 
Интенсивлик - бу қишлоқ хўжалиги ва унинг айрим тармоғининг 
маълум вақт ичида ишлаб чиқариш воситалари билан қай даражада 
таъминланганлигини акс эттиради.
Интенсивлаштириш даражаси эса қишлоқ хўжалиги ва унинг 
айрим тармоғини холисона ўсиш суръати даражасини ўзида акс эттиради. 
Интенсивлаштиришнинг 
иқтисодий 
самарадорлиги 
эса 
маҳсулотнинг экин майдони бирлиги ҳамда чорва моллари боши сони 
ҳисобига ўсишни ўзида акс эттиради. Қишлоқ хўжалигини интенсив 
ривожлантириш даражаси натура ва қиймат кўрсаткичлари ёрдамида 
аниқланади. Натурал кўрсаткич ёрдамида хўжаликдаги тармоқлар ва 
уларнинг бир-бирлари билан қанчалик боғланганлиги ҳамда айрим 
тармоқчалар ва экин турлари бўйича қанча маҳсулот етштирилганлигини 
аниқлаш мумкин. 


237 
Қишлоқ хўжалигини интенсив ривожлантириш даражасини ўзида 
акс эттирувчи натурал кўрсаткичлар қуйидагилардан иборат: 
1).Ер майдонига тўғри келадиган энергетика қуввати. Бу кўрсаткич 
ҳар 100 гектар ер майдонига қанча техника воситалари, автомашина ва 
бошқа қишлоқ хўжалиги машиналари тўғри келишини кўрсатади;
2).Ҳар гектар экинзорга тўғри келадиган минерал ва маҳаллий ўғит. 
Бу кўрсаткич ернинг иқтисодий унумдорлик даражасига таъсир этиш
кўламини ўзида ифода этади; 
3).Ер фондида экин майдонлари ҳиссасини кўпайтириш. Бу 
кўрсаткич ердан қай даражада фойдаланилаётганлигини кўрсатади; 
4).Суғорилиб деҳқончилик қилинадиган ерларнинг умумий ер 
майдонига нисбати. Бу кўрсаткич тупроқнинг иқтисодий унумдорлиги 
ўсиш даражасини ифодалайди. 
Чорвачиликнинг интенсив ривожланганлигини акс эттирадиган 
кўрсаткичларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат. 
1.Ҳар бир бош қишлоқ хўжалиги ҳайвонига тўғри келадиган қиймат 
кўринишдаги жонли ва буюмлашган меҳнат сарфи. Ҳар бир бош ҳайвон 
ҳисобига қанча кўп ишлаб чиқариш воситалари ва бевосита меҳнат 
харажатлари тўғри келса, қоидага мувофиқ ундан олинадиган маҳсулот 
миқдори ҳам шунча юқори бўлади; 
2.Ҳар бир бош қишлоқ хўжалиги ҳайвонига тўғри келадиган озиқа. 
Маълумки, чорва молларини илмий асосланган рацион асосида 
озиқлантириш уларнинг маҳсулдорлигини ортишига олиб келади;
3.Чорвачиликни 
юритиш маданиятини кўтариш: махсус 
қулайликларга эга бўлган чорва биноларини барпо этиш, иш 
жараёнларини механизациялаштириш ва электрлаштириш, санитария ва 
гигиена шароитларини яхшилаш ва бошқариш;
4.Чорвачиликда наслчилик билан боғлиқ ишларни яхшилаш. 
Маълумки чорва молларининг насли қанча юқори бўлса, ундан олинган 
маҳсулот миқдори ҳам шунча кўп бўлади; 
5.Мутахассисларнинг 
малакасини 
ошириш 
меҳнат 
унумдорлигининг ўсишига таъсир этади. 
Қиймат кўрсаткичи сарфланган меҳнат ва маблағ эвазига қанча 
сўмлик қўшимча маҳсулот етиштирилганлигини кўрсатади. 
Қишлоқ хўжалигининг интенсив ривожланиш даражасини ўзида 
акс эттирувчи қиймат кўрсаткичлари қуйдагилардан иборат: 
1.Бир гектар ерга тўгри келган асосий ишлаб чиқариш воситалари 
ва жорий ишлаб чиқариш харажатлари (амартизациядан ташқари). Бу 
кўрсаткич қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.
Ив+Их 
Ид=-------------- 
Ер 
Бунда: Ид- интенсивлик даражаси, сўм/га; 


238 
Ив- асосий ишлаб чиқариш воситалари қиймати, сўм; 
Их- жорий ишлаб чиқариш харажатлари, сўм; 
Ер- ер,гектар. 
Бу кўрсаткич қишлоқ хўжалигининг қай даражада интенсив 
ривожланганлигини ўзида акс эттиради; 
2.Бир гектар ер ҳисобига тўғри келган асосий ишлаб чиқариш 
воситалар қиймати. Бу кўрсаткич ҳар гектар ер майдони ҳисобига қанча 
ишлаб чиқариш воситалари тўғри келишини ўзида акс эттиради; 
3.Бир гектар ер ҳисобига тўғри келган жорий ишлаб чиқариш 
харажатлари. Бу кўрсаткич ҳар гектар ер ва ҳар бир қишлоқ хўжалиги 
ҳайвонларидан олинган маҳсулот учун бевосита сарфланган харажатлар 
миқдорини ўзида ифода этади; 
4.Бир гектар ер ҳисобига тўғри келган жонли меҳнат сарфи. Бу 
кўрсаткич маҳсулот етиштиришда сарфланаётган жонли меҳнат 
ҳиссасини кўрсатади.
Шундай қилиб, интенсивлаштиришнинг натурал ва қиймат 
кўрсаткичлари ёрдамида унинг иқтисодий самарадорлик даражасини 
аниқлаш мумкин.

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish