Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


Ихтисослаштиришнинг шаклллари, кўрсаткичлари



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

3.Ихтисослаштиришнинг шаклллари, кўрсаткичлари 
ва самарадорлигини ошириш имкониятлари 
 
Ихтисослаштириш қуйидаги турларга бўлинади: 
1. Хўжалик ичидаги ихтисослаштириш. Бунда маҳсулот ишлаб 
чиқариш хўжаликлар ичидаги бўлимлар, фермалар, бригадалар ва 
оилалар бўйича ихтисослашади; 
2.Хўжаликлараро ихтисослаштириш. Бунда турли хил маҳсулотлар
етиштириш бўйича корхоналар ўртасида меҳнат тақсимоти жорий
қилинади. Хўжаликлараро чўчқачилик ёки қорамолни бўрдоқига боқувчи, 
бузоқларни ўстирувчи фермалар, маҳсулотларни қайта ишловчи 
корхоналар ва ҳ.к. ташкил этилади; 
3.Тармоқлар ичида ихтисослаштириш. Бунда бир тармоқ ичида, 
чунончи чорвачиликда - қорамолчилик, чўчқачилик, қўйчилик каби 
соҳалар бўйича, деҳқончиликда эса ғалла, пахта, сабзавот, полиз каби
маҳсулотларни етиштириш бўйича меҳнат тақсимоти жорий қилинади. 
Хўжаликда 
ихтисослаштиришни 
тўла 
характерлаш 
учун
ихтисослаштириш коэффициенти кўрсаткичи қабул қилинган. У 
қуйидагича ҳисобланади: 
100 
Ких = ----------- 
Ҳ(2n-1) 
Бу ерда, 100 - алоҳида тармоқ бўйича товар маҳсулотларининг 
умумий ҳиссаси,%
Ҳ - тармоқдаги товар маҳсулотларининг турлари бўйича ҳиссаси, % 
да;
n - товар маҳсулотларининг ҳиссаси бўйича тартиб номери (энг 
юқоридан бошлаб).
Масалан: пахтачиликка ихтисослашган хўжаликда товар маҳсулотлар 
структураси қуйидагилардан иборат бўлсин (жами товар маҳсулотга 
нисбатан фоиз ҳисобида): пахта-50%, дон-30%, сут-15% ва бошқа турдаги 
маҳсулотлар эса 5%. Шу маълумотлар асосида ихтисослаштириш 
коэффициенти қуйидагича ҳисобланади. 
100 


247 
Ких = ------------------------------------------------------=0,38 
50(2*1-1)+30(2*2-1)+15(2*3-1)+5(2*4-1) 
Бу коэффициент қанча бир бутунга яқин бўлса, ихтисослаштириш 
даражаси шунча юқори бўлади. Агар ихтисослаштириш коэффициенти
0,35 бўлса, паст даражадаги ихтисослаштириш; 0,35дан 0,50гача ўрта; 
0,50дан 0.6о гача юқори; 0,60 дан катта бўлса, чуқурлаштирилган 
ихтисослаштириш дейилади; 
4.Зона ёки иқтисодий туманлар бўйича ихтисослаштириш. Бунда 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича зона ёки 
иқтисодий туманлар бўйича меҳнат тақсимоти жорий қилинади. 
Масалан: собиқ иттифоқ бўйича Болтиқ бўйи республикалари чорвачилик 
маҳсулотлари етиштиришга, Кавказ орти республикалари чой ва 
узумчиликка, Ўрта Осиё республикалари асосан пахтачиликка, 
пиллачиликка ва қоракўлчиликка ихтисослашган эди. Шуни кўрсатиш 
керакки, хўжаликларнинг ихтисослаштириш даражаси етиштирилаётган 
битта ёки бир қанча товар маҳсулотларининг салмоғига қараб турлича 
бўлиши мумкин. Бунда бир турдаги товар маҳсулоти етиштиришга 
асосланган хўжалик тор доирада ихтисослашган, етиштирилаетган уч, 
тўрт хил товар маҳсулотларининг ҳар қайсисининг салмоғи деярли бир 
хилда(20-30%) бўлса, бу хўжалик паст даражада ихтисослашган; бир ёки 
ундан кўпроқ товар маҳсулотларининг ҳар бири каттароқ салмоқни(40-
60%) эгалласа, унда хўжалик ўртача даражада ихтисослашган бўлади. 
Масалан: хўжаликда етиштирилган товар маҳсулотнинг асосий қисмини 
пахта эгалласа - у пахтачиликка, дон эгалласа - ғаллачиликка, қоракўл 
тери эгалласа-қоракўлчиликка ихтисослашган бўлади. Ўзбекистоннинг 
табиий ва иқтисодий шароитлари шуни тақозо этадики, бунда
маҳсулотнинг бир турини эмас, балки икки ва ундан ҳам кўпроқ турини
етиштиришни ихтисослаштириш мумкин. Масалан: шаҳар атрофида 
жойлашган хўжаликлар маҳсулотларнинг сут-сабзавот, сабзавот-
картошка-чорва, чорва-ғалла, сабзавот-мева, узум каби қатор турларини 
етиштиришга ихтисослашгандир.
Ҳозирги вақтда мамлакатимизда шаклланаётган ва ривожланаётган 
кўп тармоқли фермер хўжаликлари бунга мисол бўлаолади. 
Қишлоқ хўжалигида тармоқларни қўшиб олиб боришнинг ва 
ихтисослаштиришнинг 
иқтисодий 
самарадорлиги 
қуйидаги
кўрсаткичлар тизими билан аниқланади: 
1.100 га. қишлоқ хўжалигига яроқли ерга ва ҳайдаладиган ерга, 1 та 
ходимга, 100 сўмлик асосий ишлаб чиқариш фондларига ва 100 сўмлик 
жорий ишлаб чиқариш харажатларига тўғри келган ялпи ва товар 
маҳсулот қиймати;
2.100 га ҳайдаладиган ерга тўғри келган ғалла, пахта, гўшт, сут ва 
бошқалар;
3.Меҳнат унумдорлиги, маҳсулот таннархи, маҳсулот ишлаб 
чиқариш рентабеллиги.


248 
Демак, маҳсулот етиштириш учун қаерда қулай шароит мавжуд 
бўлса, маҳсулот бирлигининг таннархи ва баҳоси арзонлашса, бу хўжалик 
ва истеъмолчилар учун шунча фойдалидир. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish