Мослашувчан османинг вазифаси ер нотекисликлари, йўл юзаси тўлқинларидан ғилдиракларнинг тебранишини кузовга ўтказмаслик, кузовнинг автомобил ҳаракатланишада равонлигини таъминлаш, мумкин қадар автомобил кузовини ҳавода учаётгандек “силкинлашишларсиз” бўлишини таъминлашдир. Буни, асосан, осма элементи – амортизаторнинг бикрлигини автоматик созлаш хисобига амалга оширилади.
Автоматик созлашга асос бўладиган сигнал ғилдиракларнинг ер нотекислигидан содир бўладиган тебраниш тезланиши хисобланади. Тезланиш катталашган сари амортизатордаги суюқликларнинг ўтадиган тешиги ўзгаради. Амортизатор поршенининг сиқилиш йўлида тешик катталашиб чўзилиш йўлида кичиклашади. Амортизатор сиқилишида суюқлик ўтадиган тешикчаларнинг катталашиши кузовга зарба камайтириш ва кузов силжишни кичиклаштириш учун, амортизатор чўзилишида тешикчаларнинг кичиклашиши суюқликни қаттиқроқ қиздириб тебраниш сўндирилишининг самарадорлигини ошириш учундир.
Мосланувчан осма – автомобил ҳаракатланаётганда йўлнинг нотекислиги таъсирига мосланиб, автомобилнинг равон ҳаракатини таъминлайдиган осма. Бундай осмаларда амортизаторларнинг тебранишни сўндириш даражаси йўл қопламасининг ҳолатига, ҳаракат параметрларига ва ҳайдовчининг бошқаришига қараб ўзгаради (расм 3.29).
Расм 3.29. Амортизатор сўндиришини бошқариш Аcтиве Бодй Cонтрол (АВС) системасининг схемаси
Аcтиве Бодй Cонтрол (АВС) кузов тебранишини фаол назорат қилувчи система ҳар ғилдирак амортизаторидаги мой оқимини алоҳида бошқаради. Системадаги актуатор йўл нотекислигига амортизатор параметрини мослаб кузовнинг тебранишдаги силжишни (тебраниш амплитудасини) камайтиради.
Тедранишни сўндириш даражаси – самарадорлиги деганда тебранишни тўхтатиш тезлиги тушинилади. Бу амотирзатор қаршилигига ва осмага тушаётган массага боғлиқ. Замонавий мосланувчан амотизаторлар конструкциясида икки хил тебранишни сўндириш даражаси даражасини бошқариш услубидан фойдаланилади (расм 3.30):
Электромагнит клапанлар ёрдамида - а;
Магнито-реологик суюқлик (магнитланадиган суюқлик) ёрдамида - б.
Расм 3.30. Замонавий мосланувчан амотизаторлар конструкцияси ва схемаси
Амортизаторнинг кузов тебранишини сўндириш тебраниш энергиясини иссиқлик энергиясига айлантириб атрофга тарқатиб юборишдир. Яъни тебраниш энергияси амортизаторда иссиқлик энергиясига айланади ва атрофга тарқалади, тебраниш сўнади.
Сўндириш даражасини электромагнит клапанлар ёрдамида бошқарилганда, юбориладиган ток таъсирида суюқликнинг поршен юқорисига ва остига ўтадиган тешикнинг юзаси – диаметри ўзгартирилади. Ток миқдори катта бўлган сари, тешикнинг юзаси кичик бўлади ва амортизаторнинг сўндириш даражаси ортади (бикрлиги ортади). Ва аксинча, ток қанчалик кам юборилса, тешик юзаси катталашиб сўндириш даража кичиклашади (осма юмшийди). Электромагнит клапанлари ҳар бир амортизаторга алоҳида бўлади ва бошқарилади. Кузовнинг равон-текис ҳаракаталаниши ҳар бир ғилдирак осмаси амортизаторининг бикрлигини мустақил бошқариш эвазига амалга оширилади.
Электромагнит созланувчан клапанли мосланувчан амортизаторли осмалар қуйидаги автомобил фирмалари конструкциялари фойдаланилган:
Волксwаген – Адаптиве Чассис Cонтрол, ДCC;
Мерседес-Бенз – Адаптиве Дампинг Сйстем, АДС;
Тоёта – Адаптиве Вариабле Суспенсион, АВС;
Опел – Cонтинуоус Дампинг Cонтрол, CДС;
БМW – Элеcтрониc Дампер Cонтрол, ЭДC
Амортизаторнинг тебранишни сўндириш самарадорлиги – даражаси электрон бошқарув тизими билан ташкил этилади. Электрон бошқарув тизимига кириш қурилмалари, бошқарув блоки ва ижро механизмлари киради. Тизимнинг ишлашида автомобил ва йўл оралиғи масофаси (просвет) датчиги ва кузовнинг тебраниш тезланиши ҳамда иш режимини ўзгартириш ўлчов ва ижро қурилмаларидан фойдаланилади.
Мосланувчан осма конструкциясида уч хил иш режимини танлаш мумкин: нормал, спорт ва қулай. Осма режими, эҳтиёждан келиб чиқиб, ҳайдовчи томонидан белгиланади. Ҳар режимда амортизаторнинг сўндириш даражаси дастурий ўрнатилган параметрик характеристикалар қонунияти бўйича автоматик амалга оширилади
Мосланувчан осма амортизасияси сўндириш даражаси бошқарув кнопкаси орқали танланади. Йўл билан оралиқ масофа датчиги ёрдамида амортизаторнинг сиқилиш ва чўзилиш йўли аниқланади. Тебраниш тезланиши датчиги кузовнинг вертикал текислик бўйича тезланишини аниқлайди. Адартив осма конструкцияларида датчиклар сони ва номенклатураси турлича бўлади. Масалан, Волксwаген ДCC осмасида йўл билан оралиқни ўлчайдиган датчик иккита ва кузов тебраниш тезланишини ўлчаш датчиклар автомобилнинг олди ва кетинги жойларига биттадан ўрнатилган.
Датчиклардан сигналлар электрон бошқарув блокига келади, ўрнатилган дастур асосида таҳлил қилинади ва ижро қурилмаларига – созловчи электромагнит клапани ёки электромагнит ғалтакка бошқарув сигналлари шакллантирилади. Мосланувчан осма бошқарув блоки ишлаши автомобилнинг бошқа тизимлари (рул бошқарув кучайтиргичи, двигател бошқарув тизими, автомат узатмалар қутиси ва бошқалар) билан ўзаро боғлиқликда бўлади.
Кузовнинг вертикал тебраниш тезланиши датчиги йўл қопламаси сифатини характерлайди. Қанчалик йўлнинг равонлиги ёмон бўлса, автомобил кузови шунчалик фаол чайқалади. Мослантирувчи бошқарув тизими амортизаторнинг сўндириш даражасини йўл ҳолатига мос ростлайди.
Йўл билан оралиқ масофа датчиги автомобилнинг ҳаракатини кузатади: тормозланиш, тезланиш, бурилиш. Тормозланишда автомобил олд қисми пасаяди, тезланишда – тескариси. Кузовнинг ҳолатини горизонтал сақлаш учун олди ва кетинги амортизаторларнинг созланадиган сўндириш даражалари фарқли бўлади. Автомобил бурилишида марказдан қочма куч кузовни ташқи томонга оғдиради. Бундай ҳолатларда мосланувчан османинг созланадиган параметрлари ўнг ва чап томонлардаги амотизаторларга таъсир кўрсатади, бурилишда автомобилнинг турғунлигини таъминлайди.
Шундай қилиб, датчиклардан келаётган сигналлар асосида ҳар бир амортизатор алоғида мосланувчанлик бўйича автоматик равишда бошқарилади ва танланган режимда максимал комфорт ва хавфсизликка эришилади.
Магнитно-реологик суюқлик таркибида метал заррачалари бўлади (расм 3.30, б). Магнит майдони таъсирида заррачалар чизиққа терилади. Магнит майдонининг кучига боғлиқ равишда заррачалар чизиққа терилиш пухталигини ўзгаради ва суюқликнинг оқувчанлик хусусиятига таъсир қилади. Суюқлик оқувчанлигини бошқариш хисобига амортизаторнинг сўндириш даражаси бошқарилади. Магнитно-реологик суюқлик билан тўлдирилган амортизаторларда ананавий клапанлар бўлмайди.
Назорат учун саволлар.
Османинг вазифаси, элементлари, элементларининг вазифалари ва ишлаш принсиплари.
Амортизаторнинг вазифаси, тебранишни сўндириш принсипи.
Мосланувчан османинг вазифаси.
Мосланувчан амотизаторлар конструкциясида тебранишни сўндириш даражасини бошқариш услублари. Услубларнинг фарқи.
Электромагнит клапанли амортизаторларда сўндириш даражасини бошқариш услуби.
Магнитно-реологик суюқлик билан тўлдирилган амортизаторларда сўндириш даражасини бошқариш услуби.
Do'stlaringiz bilan baham: |