Тормоз кучига эришилганда, сирпанишнинг олдини олиш учун босим сақланади. Бунга тескари босимли насосни ўчириш орқали эришилади. Шатаксираш охирида босим камаяди. Бундай ҳолда, қиритиш ва комуника-сио
9-мавзу: Автомобил юриш қисмининг автомат бошқарув тизимлари. Осама автомобилнинг равон юриши – йўл юзаси нотекисликларида кузовнинг мумкин қадар тебраниш амплитудасини кичик ва тебранишни тез сўндириш учун хизмат қилади. Автомобилнинг юриш равонлиги деб нотекис йўлларда ҳаракатланганда ҳайдовчи, пассажирлар, юк, шасси қисмлари ва кузовнинг тебраниш зўриқишлари меёрдан ошмаслигини таъминловчи хусусиятига айтилади.
Автомобил юриш равонлиги ҳайдовчи ва йўловчиларнинг толиқишига, демак ҳаракат хавфсизлигига, юкнинг шкастланмаслигига, ҳаракат тезлигига (самарадорлигига), автомобил умрига таъсир қилади.
Автомобилда тебраниш зўриқишининг асосий сўндирувчилари осмалар ва шиналар. Ҳайдовчи ва пассажирлар учун юмшоқ ўриндиқлар ҳам тебраниш зўриқишини сўндиришда иштирок этади. Автомобил равон юришига осмага юкланган масса (подрессоренная масса) ва осма ости массалар (неподрессоренная маса) катта-кичиклиги таъсир қилади (расм 3.26).
Расм 3.26. Осмага юкланган масса (подрессоренная масса) ва осма ости массалар (неподрессоренная масса) схематик кўриниши
Осма ғилдирак ёки кўприкларни рама ёки кузов билан эластик боғлайди. Осма эвазига автомобил тебранишининг эркинлик даражаси 6 тенг (расм 3.27)