317
3. Касб касаллик сабабаларини аниқлаш учун махсус комиссия тузиш;
4. 362-У нусхали далолатнома ѐзиш;
5. Иш жойига тавсифнома бериш;
6. Соғломлаштириш чора тадбирларини ишлаб чиқиш.
Вазият масалалари.
№1.
Поликлиника кўз врачига кўзида қаттиқ оғриқ шикояти билан қурилишда
ишловчи
ишчи олиб келинган.Текширув натижасида ишчи электр пайвандчига ѐрдам бериш
ишларини ШҲВ сиз бажарган. Электроофтальмия ташхиси 14.05 да соат 12.00 да қўйилиб
беморга ѐрдам кўрсатилиб уйга жўнатилган. ДСЭНМ га касаллик ҳақида шошилинч
хабарномани 16.05 эрталаб соат 9.00 га юборилган. Меҳнат гигиенаси врачи бу хабарномани
17.05 эрталаб соат 9.00 да олиб корхонага бориб касаллик сабабини ўзи аниқлаб
керакли
хужжатларни расмийлаштирган.
Қуйидаги саволларга жавоб беринг:
1. Ўткир касб касаллиги ҳақида ДСЭНМ тўғри огоҳлантирилдими?
2. Касаллик сабаби ўз вақтида ва талаб доирасида ўтказилганми?
Жавоб
:
1.Ўткир касб касаллиги ДСЭНМга ўз вақтида берилмаган. ЎзР ССВ нинг 300-сонли
буйруғига кўра шошилинч хабарнома ташхис аниқлангандан сўнг 12 соат ичида ДСЭНМ га
шошилинч хабарнома берилиши керак. Бу ҳолда 45 соатга кечиктирилиб берилган.
2. Касаллик сабабини аниқлаш учун меҳнат гигиенаси врачи ўз вақтида (шошилинч
хабарнома олинган 24 соат ичида) корхонага берган. Аммо касаллик сабабини аниқлашда
корхона маъмурияти ва касаба уюшмаси вакили меҳнат муҳофазаси мутахассиси ва цех
терапевти иштирок этмаганлиги учун текширув ЎзР ССВ нинг 300-сонли буйруғи
талаби
даражасида эмас деб ҳисобланади.
№2.
Район шифохонасида пахтани дастлабки тозалаш цехини ишчиси астма компонентли
бронхит ва юрак қон томир етишмовчилиги билан келтирилди. Рентгендан ўтказилганда
ўпкада ўзгариш ва эмфизема борлиги аниқланди. Ишчи пахта заводидаги иш стажи 15 йил.
Заводда 3 йилдан буѐн даврий тиббий кўриклардан ўтказилмаган. Ишчи 10 январда
пневмоканиоз ташхиси билан касалхонага юборилган бўлиб, 25
январда ташхис
тасдиқланган. 2 февралда касалхонага шошилинч хабарнома,сурункали
касб касаллиги
тўғрисида ДСЭНМ га юборилган. ДСЭНМ да меҳнат гигиенаси врачи хабарномани 6
февраль куни олган ва 11 февраль куни касаллик содир бўлган корхонага бориб, касалланиш
сабабларини текширган.
Текшириш натижаси шуни аниқладикки, ишчи ишлаѐтган цехда чангланиш миқдори
40 мг/м
3
унинг таркиби 28,6% бор экан (РЭМ 2мг/м
3
). Ишчилар респиратор билан
таъминланмаган, техника хавфсизлиги тўғрисида инструктаж ўтказилган.
Цехда умумий
ҳаво берувчи воситалар ўрнатилган, маҳаллий ҳаво сўрувчи воситалар вентиляция эса 5 ой
дан бери ишламайди.
Қуйидаги саволларга жавоб беринг:
1. Касб касаллигини келиб чиқиш сабабларига ва хабарнома муддатларига баҳо
беринг?
2. Касб касаллигини олдини олиш учун қандай чоралар кўриш керак?
Do'stlaringiz bilan baham: