Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш


Касб касалликлари ҳодисаларини текшириш тартиби



Download 4,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet252/394
Sana30.04.2022
Hajmi4,92 Mb.
#600154
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   394
Bog'liq
Mehnat-gigiyena-majmua-12.02.18 (1)

Касб касалликлари ҳодисаларини текшириш тартиби. 
Ҳар бир касб касаллиги (заҳарланиш) махсус текширилиши лозим. 
Ўткир касб касаллиги (заҳарланиш) нинг махсус текшируви ДСЭНМнинг меҳнат 
гигиенаси бўйича врачи ѐки бошқа мутахассиси томонидан корхона (ташкилот, муассаса) 
нинг профилига қараб, шошилинч хабарнома олингандан кейин, махсус текширилиши 
ўтказилади. 
Ўткир касб касаллиги (заҳарланиш) бир вақтнинг ўзида корхонада юз берган бахтсиз 
ҳодиса ҳисобланиб санитария врачи иштирокида мазкур бахтсиз ҳодисани текшириш билан 
бир пайтда ўтказилади. Санитария врачи, агар у ана шу бахтсиз ҳодисани текширишда 
қатнашмаган бўлса, ўткир касб касаллиги (заҳарланиш)ни махсус (алоҳида) текширилади. 
Махсус текширув ўтказишда қуйидаги таркибдаги комиссия тузилади: 

корхона маъмурияти; 

меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими; 

касаба уюшмаси вакили; 

корхона соғлиқни сақлаш шохобчасининг цех терапевти ва тиббиѐт ходими. 
Махсус текширув жараѐнида: 

ўткир касб касаллиги (заҳарланиш) пайдо бўлган сабаблари ва шароитлари 
текширилади; 

касаллик юз берган иш жойи (иш зонаси, ишлаб чиқариш участкаси, цех) 
текширилади; 

зарур бўлганда зарарли ишлаб чиқариш омилларининг лаборатор ва асбоб 
ускуналар билан текшируви ўтказилади; 


315 

касб касаллиги (заҳарланиш) юз берганда ишловчиларнинг санитария-
гигиеникмеҳнат шароитлари баҳоланади; 

текширув натижалари асосида касаллик (заҳарланиш) ҳодисаларини бартараф этиш 
ва уларнинг олдини олиш бўйича санитария - профилактика, ташкилий ва техник чоралари 
ишлаб чиқилади. 
Касаллик (заҳарланиш) хадисасини махсус текшириш натижалари бўйича белгиланган 
шакл (362-сонли шакл) бўйича 4 нусхада текширув далолатномаси тузилади. 
Далолатноманинг биринчи нусхаси корхона маъмуриятида қолади, иккинчиси 
санэпидстанцияга, учинчиси – корхонага хизмат кўрсатаѐтган даволаш-профилактика 
муассасига, тўртинчиси – касаба уюшмасига топширилади. 
Текширув натижалари бўйича ДСЭНМ томонидан касаллик (заҳарланиш) юз беришига 
сабаб бўлган санитария-гигиена меъѐрлари бузилишига маъсул шахсларга нисбатан 
маъмурий жазо чоралари кўрилади. Тегишли ҳолларда ҳужжатлар тергов органларига 
тақдим этилади. 
Сурункали касб касаллиги (заҳарланиш) нинг ҳар бир ҳодисаси алоҳида (махсус) 
текширилади, у касаллик ҳақидаги хабарнома олинган пайтдан бошлаб 7 кун мобайнида 
санэпидстанциянинг меҳнат гигиенаси санитария врачи ѐки бошқа врачи комиссия 
томонидан ўтказилади. 
Текшириш чоғида асосий масалалар кўриб чиқилади, натижалари тартибга 
расмийлаштирилади. 
Сурункали касб касаллиги юз берган ҳоллари ва сабаблари текширилганда 
Санэпидстанция мутахассишлари корхонани санитария жиҳатидан текшириш актлари ва 
лаборатория текшируви натижаларидан, цехларнинг санитар-технологик паспортларидан, 
иш жойлари аттестациялари, дастлабки ва даврий тиббий кўриклар материаллари, меҳнатни 
муҳофаза қилишни яхшилаш ва санитария соғломлааштириш чоралари бўйича йиллик режа 
мажмуининг бажарилиши ҳақидаги маълумотлардан фойдаланишади. 
Доимий иш жойи (ўқиш) дан ташқари иш бажариш юбориладиган шахсларда касб 
касаллигини текшириш, ҳисобга олиш ва қайд қилиш тартиби. 
Доимий иш жойи (ўқиш) дан ташқари иш бажаришга юбориладиган шахсларда касб 
касалликлари ҳодисаларини текшириш иши касб касаллиги (заҳарланиш) юз берган объект 
устидан давлат санитария назоратини амалга ошираѐтган санитария эпидемиология назорат 
маркази томонидан ўтказилади. 
Касб касаллиги ҳодисасини текширган санитария-эпидемиология станция текширув 
материалларини, ишларни бажариш учун ушбу шахсни юборган корхона жойлашган жой 
бўйича санэпидстанциясига юборади. 
Мазкур касб касаллиги ҳодисасини қайд қилиш ва ҳисобга олиш, шунингдек беморни 
диспансерда кузатиш ишини қуйидагилар олиб боради: шахс яшайдиган турар жой бўйича 
(жабрланган) шахснинг асосий иши бўйича санэпидстанцияси ва даволаш профилактика 
муассасаси. 
Касб касаллиги (заҳарланиш) ҳодисаларини текширишга (бу ҳақдаги ахборот навбатдан 
ташқари хабарномалар тартибида берилади) республика, вилоят, шаҳар ДСЭНМлари, зарур 
бўлган ҳолларда илмий-текшириш институтлари жалб қилиниши зарур. 
Иш жойини ўзгартирган шахсларда сурункали касб касалликларини касб 
касалликлиги аниқланган жой бўйича санитария эпидемиология назорат маркази текширади. 
Текширув ушбу хасталикни келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳозирги иш жойида 
зарарли ишлаб чиқариш омиллари таъсир этиши истисно этилган ҳолларда ҳам ўтказилади. 
Мазкур касб касаллигини аниқланган жойидаги санэпидстанция ва даволаш профилактика 
муассасаси шу хасталикни ойдинлаштириш мақсадида беморнинг олдинги иш жойидаги 
тегишли соғлиқни сақлаш органларидан қуйидагиларни сўраб олишлари зарур:

олдинги иш жойи бўйича меҳнат шароитларининг санитария-гигиеник 
тавсифномаларини; 


316 

бирламчи ҳужжатлар шакллари (амбулатория карталари, касаллик тарихлари ва 
бошқалар) дан кўчирма нусхаларни; 

талабнома сўралган муассасалар бир ой муддат ичида талаб қилинган 
ҳужжартларнинг кўчирма нусхаларини тақдим этишлари лозим. 
Иш жойини ўзгартирган шахсларда тасдиқланган касб касалликлари ҳодисалари касал 
одам ишлайдиган ишхона устидан давлат санитария назоратини амалга ошираѐтган хуқуқий 
санэпидстанция томонидан қайд қилиниши ва ҳисобга олиниши керак. 
Касб касалликларига чалинган беморларни қайд қилиш ва уларнинг саломатлиги ва 
ишлаш қобилиятини кузатиб бориш учун 1.5.2. бандда кўрсатилган санитария-
эпидемиология станцияларда, касб касалликлари клиникасида ―Касб касалликларини 
ҳисобга олиш журналлари‖ тутилади (363-сонли шакл). Журнал ДСЭНМ ѐки даволаш-
профилактика муассасасининг бош врачи буйруғи билан тайинланадиган маъсул шахс 
томонидан тўлдириб борилади. 
Журнал қуйидаги идораларда тўлдирилади: касб касалликлари клиникасида – 
стационар беморнинг ―Тиббий картаси‖ (003-У сонли шакл) маълумотлари ва беморнинг 
меҳнат шароитларини санитария-гигиена тавсияномалари асосида. Бошқа даволаш-
профилактика муассасаларида ҳар бир тасдиқланган касб касаллиги (заҳарланиш) ҳодисаси 
амбулатор беморнинг тиббий картаси (025-сонли шакл)га ѐзиб қўйилади. ДСЭНМлар касб 
касалликларини текшириш актлари, касб касалликлари журналлари асосида ЭВМни 
ишлатган ҳолда касбдан касалланишни кейинчалик ҳисобга олиш ва бир қадар чуқур таҳлил 
қилиш учун ―Касб касаллиги заҳарланишни ҳисобга олиш (152-сонли шакл) карталари‖ни 
тўлдиради.

Download 4,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   394




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish