Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш



Download 4,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet255/394
Sana30.04.2022
Hajmi4,92 Mb.
#600154
1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   394
Bog'liq
Mehnat-gigiyena-majmua-12.02.18 (1)

Тўғри жавоблар
1 – А 
2 – В 
3 – А 
4 – Д 
5 – Д 
6 – А 
7 – Д 
8 – А 
9 – В 
10 – А 
XIII боб. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ШАРОИТИДА СУНЪИЙ БОШҚАРИЛАДИГАН ҲАВО 
АЛМАШТИРИШГА САНИТАР- ГИГИЕНИК БАҲОЛАШ УСУЛЛАРИ. 
 
Максад:
вентиляция системасини самарадорлигини назорат қилишни ўрганиш; 
вентиляция жиҳозларини самарадорлигини аниқлаш усулларини билиш ва вентиляция 
системаларига баҳо бериш, бажарилган текширувларга гигиеник хулоса тузиш ва 
профилактик чоралар ишлаб чиқиш. 
Ишлаб чиқариш шароитида ҳавонинг физик ҳолатига ва кимѐвий таркибига таъсир 
қилувчи жуда кўп омиллар мавжуд. Шу сабабли ишлаб чиқариш хоналарининг 
(биноларининг) ҳавоси ташқи атмосфера ҳавосидан катта фарқ қилади. 
Ҳавонинг физик ҳолати ва кимѐвий таркибида содир бўладиган ўзгаришлар маълум 
шароитда ишловчилар саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу сабабли меҳнат 
гигиенаси врачи ишлаб чиқариш корхоналарида ҳаво ҳолатини гигиеник талабларга жавоб 
берадиган ҳолга келтирувчи чора тадбирлар устидан мунтазам санитария назорати олиб 
боради. 
Ҳаво ҳолатини санитария талабларига мос келишига қаратилган чора тадбирлар 
қуйидагилар: 
технологик 
чора–тадбирлар: 
буларга 
автоматлаштириш, 
механизациялаштириш, гермитизациялаш (ҳаво кирмайдиган чиқмайдиган қилиш) ва ниҳоят 
вентиляция киради. Ишлаб чиқаришда вентиляциядан бошқа чора-тадбирларни қўллаш 
иложи бўлмаган ҳолларда фойдаланилади. 
Вентиляция – ҳавони кўрсаткичларини санитария-гигиеник ва техник талабларга жавоб 
берадиган ҳолатга келтирувчи махсус ташкил этилган бошқариладиган ҳаво 
алмаштирувчидир. 
Ҳаво алмашуви табиий ва сунъий кучлар ѐрдамида уюштирилади. Шу сабабли 
вентиляция табиий - аэрация ва сунъий - механик турларга бўлинади. 
Вентиляция таснифи – вентиляция ҳавонинг йўналтирилишига қараб, иш жойларида 
ҳаво олиб келувчи ва олиб кетувчи турларига бўлинади. Таъсир жойига қараб: умумий, яъни 
бутун хона ҳавосига таъсир этувчи турлари мавжуддир. Ишлаб чиқариш шароитида кўп 
ҳолларга асосан сунъий-механик вентиляциядан кўп фойдаланилади. 


320 
Иқтисодий жиҳатдан кўп сарф талаб қилувчи (электр энергия, махсус мутахасислар) бу 
тур ѐрдамида ҳавога таъсир этувчи ҳамма омилларга (иссиқлик, совуқлик, чанг, газлар, 
парлар, сув буғи) қарши кураш, хона ҳавосини исталган ҳолатга келтириш, керак вақтида 
ишлатилиши, хонани керакли жойида алмашинувини, маълум технологик муаммоларни 
ечиш имконияти бордир. Табиий ҳаво алмашинуви аэрация асосан ортиқча иссиқлик билан 
курашиш учунгина самарадор. 
Аэрация йўли билан ҳаво алмаштиришини фақат махсус қурилган хоналардагина 
амалга ошириш мумкин. 
Меҳнат гигиенаси врачи ишлаб чиқаришда қўлланиладиган вентиляция усулларидан 
огоҳлантирувчи ва жорий санитария назорати олиб боради. Назоратнинг асосий мақсади 
вентиляциянинг самарадорлигини гигиеник баҳолашдан иборатдир. Вентиляциянинг 
самарадорлиги иш жойларидаги ҳавонинг физик ҳолати ва кимѐвий таркибининг амалдаги 
санитария гигиена талабларига жавоб бериши билан белгиланади. 
Вентиляцияга баҳолаш 2 тур санитария назоратида текширилади: 
I. Огоҳлантирувчи санитария назорати ҳамма босқичларида қуйидаги масалаларни ҳал 
этишда олиб борилади: 

вентиляция лойиҳаларини санитария-гигиена талабларига жавоб беришни аниқлаш; 

кўрилаѐтган корхоналарда вентиляцияни тасдиқланган лойиҳага мос равишда ва ўз 
вақтида олиб борилишини текшириш; 

қурилиб (қайта таъмирлаб) битирилган ва ишга топширилаѐтган корхоналардаги иш 
шароитига гигиеник баҳо берилади. 
II. Жорий санитария назорати ҳамма босқичларида қуйидаги масалаларни ҳал этишда 
олиб борилади: 

режа бўйича ўтказиладиган мукаммал санитария текширувлари босқичида; 

касб билан боғлиқ заҳарланишларнинг сабабини аниқлашда; 

вентиляция системаларининг таъмирланиши ѐки қайта қурилишдан сўнг; 

технологик жараѐнни ўзгариши муносабати; 

меҳнаткашларни аризаларини кўриб чиқишда. 
Ишлаб чиқаришда вентиляцияга баҳо бериш қуйидаги амалдаги ҳужжатларга асосан 
олиб борилади: 

қурилиш меъѐр ва қоидалари (ҚМҚ 2.04.05-97); 

«Ишлаб чиқариш хоналари вентиляцияси санитария-гигиеник назорати услубий 
қўлланмаси» (№4425-87); 

«Иш жойлари ҳавосига умумий санитария гигиеник талаблари» Давлат стандарти 
12.1.005-88. 
Ишлаб чиқариш корхоналарида вентиляция тизимлари устидан огоҳлантирувчи 
санитария назорати масалалари бўйича: 

газлар, чанг, ортиқча иссиқлик, намлик билан курашиш учун қўлланилиши лозим 
бўлган вентиляция системалари; 

лойиҳа вентиляция ѐрдамида эришилиши лозим бўлган ҳаво кўрсаткичларига 
гигиеник баҳо бериш; 

ташқаридан ҳаво олинишининг ва ташқарига ҳаво чиқарилишининг ташкил 
этилишини тўғри уюштирилганлигини баҳолаш; 

ортиқча иссиқлик, намлик, газлар ва парлар билан курашиш учун хонага ҳаво олиб 
келувчи умумий вентиляция унумдорлигини баҳолаш; 

маҳаллий вентиляция турлари ва уларни қўллаш; 

хоналардаги ҳаво мувозанати ва унинг гигиеник аҳамияти. 
Ишлаб чиқариш корхоналаридаги вентиляция системалари устидан ЖСН масалалари: 
ишлаб чиқариш корхоналаридаги вентиляция системалари устидан жорий санитария 
назорати махсус вентиляция хизмати ва ДСЭНМлари томонидан олиб борилади. 

ЖСН қуйидаги муддатлар ичида олиб борилади: 




321 

хоналарда хавфлилик даражаси бўйича 1 чи ва иккинчи синфга мансуб бўлган 
моддалар ажралиб чиқса бир ойда бир маротаба; 

маҳаллий ҳаво олиб кетувчи ѐки олиб келувчи мосламаларни йилига бир марта; 

умумий ҳаво алмаштирувчи механик ва табиий вентиляцион тизимлари уч йилда бир 
марта. 
Бу муддатлар бошқа кўрсатмаларга кириш қисмида келтирилган бўлмаган тақдирда 
фақат режа бўйича вентиляция устидан назоратга тегишли. Кўрсатмалар вужудга келганда 
текширув муддатлари ўзгаради. Вентиляция системаларини текширишдан аввал 
корхоналарнинг махсус вентиляция назорати билан шуғулланувчи мутахассишлар мавжуд. 
Бу масалаларга оид бу ҳужжатлар билан батафсил танишиб чиқиш лозим. 
Булар текширув қайдномалари, техник синовлар ва мосламалар баѐнномалари 
вентиляция системалари паспортлари ва лойиҳалари, вентиляция жиҳозларини тузатиш ва 
ишлатишнинг қайд этиш журналлари. Вентиляция системаларини санитария текширувлари 
қуйидаги тартибда олиб борилади: 
Технологик жараѐнни ўрганиш бу иш корхона мухандишлариѐрдамида олиб 
борилади, ўрганишлар натижасида асосий хавфли ва зарарли омиллар аниқланади. Бу 
омилларнинг ҳавога таъсир этиш шарт шароитларини узлуксиз маълум вақтларида, бутун 
хона ҳавосига тарқоқ ѐки маълум қисмига таъсир этиши берилган. 
Ташқаридан ҳаво олиш жойининг тўғри ташкил этилганлигини ва улар орасидаги 
нисбат тўғрилигини аниқлаш, баҳолаш зарур. 
Вентиляция учун ташқаридан ҳаво олиш учун махсус жой бинонинг шамол 
йўналишига қараган томонидан ер сатҳидан ўртача 2 метр баландликда ҳаво ифлосланиш 
даражаси кам бўлган жой танланади. 
Мавжуд вентиляция системаларини батафсил ѐзма равишда ифлосланиш ва уларни 
тўғри танланганлигини баҳолаш, масалан хонада бажариладиган ишлар натижасида иш 
жойларида чанг ҳосил бўлади, бу омил билан курашиш учун маҳаллий ҳаво тортувчи, чанг 
ҳосил бўладиган жойдан ҳамда умумий хонага ҳаво берувчилардан иборат вентиляция 
системаси самара беради. 
Яна бир мисол: металларни иссиқлик йўли билан механик ишлов бериш асосида 
ҳавога ортиқча конвекцион иссиқлик ва углерод оксиди тарқалади. Иссиқ печлар ва 
қиздирилган металлар сатҳидаги инфрақизил иссиқлик нурлари тарқалади. Бу шароитларда 
агар мумкин бўлса, ортиқча иссиқлик табиий вентиляция аэрация ѐрдамида камайтириш 
яхши натижа беради. Агар аэрация ташкил этиш иложи бўлмаса, сунъий механик умумий 
ҳаво алмаштирувчи вентиляциядан фойдаланилади. Ҳавога чиқадиган газларни маҳаллий 
ҳаво тортувчи вентиляция ѐрдамида хонадан чиқарилади. Инфрақизил нурлар таъсирида 
организмнинг иссиқлик ҳолатини ѐмонлашувини олдини олиш мақсадида, маҳаллий ҳаво 
берувчи ҳаво душларидан фойдаланилади. 
Демак, юқоридаги цехда сунъий вентиляциянинг умумий ҳаво алмаштирувчи бутун 
хонага ҳаво берувчи ва ҳаво олиб чиқиб кетувчи маҳаллий ҳаво тортувчи ва келтирувчи 
турларидан иборат вентиляция системаси ўрнатишни мақсадга мувофиқ ҳисобланади. 
Иш жойларга бериладиган ҳавони тайѐрлаш масалаларини баҳолаш. Иш жойларига 
бериладиган гигиеник талаблар ҳавога Давлат стандарти 12.1.005-88 жавоб бериши лозим. 
Физик ҳолати кимѐвий таркиби бўйича: олинаѐтган ҳавони иш жойларига тарқатишдан аввал 
махсус тайѐрлаш боcқичидан ўтказилади. Бу мақсадларда ҳар хил ҳаво тайѐрлаш учун 
мўлжалланган мосламалар қўлланилади. Улар ѐрдамида ҳаво ҳарорати совитиш ѐки иситиш 
йўли билан, кимѐвий таркибини кимѐвий моддалар ва чангдан тозалаш йўли билан талаб 
этиладиган ҳолатга келтирилади. 
Иш жойларида олинадиган ҳавони ташқарига чиқариб ташланиш шароити ва 
жойланишининг тўғри ташкил этилганлиги ва уларни ҳаво оладиган жойлар билан ўзаро 
тўғри муносабатда жойланишини баҳолаш. 
Иш жойларидан олинган ифлосланган ҳаво атмосфера ҳавосига тўғридан-тўғри чиқариб 
ташланмайди. Атмосфера ҳавоси махсус тозалаш мосламалари ѐрдамида атмосфера ҳавосига 


322 
бўладиган гигиеник даражасигача тозаланади (ютгич, сузгичлар, циклонлар, мултициклон ва 
элеcтрон сузгичлар ва б.). сўнгра бу ҳаво бино томининг қиррасидан юқорида (1 
қаватлиларда 2-3 метр, кўп қаватлиларда 5-8 метр) атмосфера ҳавосига чиқарилади. 
Юқоридагиларга амал қилган ҳолда ҳаво олиш ва чиқариш жойлари орасидаги масофа 
(вертикал йўналишда) 5 метрдан кам бўлмайди. Акс ҳолда ифлосланган ҳаво қайта хоналарга 
йўналтириш хавфи ортади. 

Download 4,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   394




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish