Текшириш учун саволлар
1. Электр тармоқлари эксплуатацияга қандай қабул қилинади?
2. Электр тармоқлар изоляциясига юкланиш режимлари таъсири қандай
бўлади?
3. Электр тармоқларда намлик алмашуви ҳақида айтиб беринг?
4. Электр тармоқларда қандай техник қаров ва жорий ремонт тадбирлари бажарилади?
5. Кабель электр тармоқлар эксплуатациясини айтинг?
6. Кабель тармоқларида носозлик жойларини аниқлаш усулларини айтинг?
7. Кабель электр узатиш тармоқларида кузатишлар қандай амалга оширилади,
қандай муддатларда бажарилади?
75
6-боб. ТРАНСФОРМАТОРЛАР ПОДСТАНЦИЯЛАРИ
ЭКСПЛУАТАЦИЯСИ
6.1. Умумий тушунчалар
Қишлоқ ва сув хўжалигидаги электр истеъмолчиларни электр энергияси
билан таъминлаб туриш учун трансформаторлар подстанциялари хизмат
қилади. Улар 110 кВ кучланишни 35, 10, 6, 0,4 кВ кучланишгача пасайтириб,
истеъмолчиларни
етарли
қувватлар
билан
таъминлаб
турадилар.
Трансформатор подстанцияси пасайтирувчи куч трансформаторидан ва
тақсимлаш қурилмаларидан иборат бўлади. Куч трансформаторлари мойли
конструкцияга эга бўлиб, қуввати 25, 40, 63, 100, 160, 250, 400, 630, кВА ва
ундан юқори бўлади. Уларда мой трансформаторнинг асосий қисмларини
изоляциялайди ва бирданига совитиш учун ҳам хизмат қилади. Барча куч
трансформаторлари тақсимлаш қурилмалари билан жиҳозланган. Қишлоқ ва
сув хўжалиги электр таъминоти тизимларида ташқи майдонларда
ўрнатиладиган тақсимлаш воситалари комплектлари қўлланилади (КРУНлар).
Истеъмолчиларга ўрнатилган қурилмалар 110, 35, 10 кВ кучланишни 10, 6,
0,4 кВ кучланишга тушириб беради ва турли улаш - ажратиш, химоя
амалларини бажариб туради. Улар атроф муҳит ҳарорати -40˚ +45˚С гача
бўлганда нормал ишлаб туради. Тақсимлаш воситалари комплектларидан
трансформаторлар подстанцияси қурилмалари йиғилади. Шкафларда ВМГ-
10, ВМК-10К, ВММ-10 ва бошқа типли мойли ажратгичлар, А37 типли
автоматлар, ПНБ, ПРС, НП, ЦД типли сақлагичлар, рубильниклар
ўрнатилади. Қишлоқ аҳоли яшаш пунктларини электр таъминоти учун
трансформаторлар подстанцияси комплектлари кўплаб ишлатилади. Қишлоқ
ва сув хўжалиги объектлари учун РУ-10, РУ-35 комплектлари ишлаб
чиқилган. Уларда қуввати 630…6300 кВА бўлган куч трансформаторлари
ўрнатилган.
Насос станциялари учун 110/35/10 ёки 6 кВ ли трансформаторлар
ишлатилади. Қишлоқ ва сув хўжалиги объектлари учун ёпиқ
трансформаторлар комплекти қўлланилади. Улар ҳимояланган, хавфсиз,
техник хизмати енгил бўлиши, эшик ва тирқишлари зич беркитилган бўлиши,
томи соз бўлиши зарур. Ёпиқ тақсимлаш пунктларининг ички ҳарорати ва
намлиги қурилмаларда конденсат сув томчилари пайдо бўлишини олдини
олиши, изоляцияси нам тортиб қолмаслиги ва бино ҳавоси вентиляция қилиб
турилиши зарур. Трансформаторлар подстанцияси эксплутациясида
қуйидагилар бажарилади:
-истеъмолчилар, қурилмаларнинг техник кўрсаткичларига қараб
уларнинг иш режимларини таъминлаб туриш, қурилмаларнинг нормал
фаолиятини назорат қилиш, кузатиб бориш,
-уларни артиб тозалаш, аварияга олиб келиши мумкин бўлган
носозликлар ва дефектларни зудлик билан йўқотиш,
-профилактик қаровлар, синовлар ва ремонтларни ўз вақтида ўтказиб
туриш,
76
-ерга уланиш контури, яшин қайтаргичларни соз бўлишини таъминлаш,
-техник хужжатларни тўғри олиб бориш.
Трансформаторлар буюртмачига тўлиқ йиғилган, мой билан
тўлдирилган ҳолда етказилади. Трансформатор билан бирга паспорти,
эксплуатацияси бўйича йўриқномаси, градусник, газ релеси ва ҳарорат
сигнализатори берилади.
Трансформатор монтажигача усти ёпиқ жойда сақланиши зарур. Агар
узоқ муддат сақланса, ундаги мой сатҳи ва сифати назорат қилиб турилади,
термосифон фильтрдаги силикагел ҳолати қаралади, зичланиш жойларидан
мой
оқса,
маҳкамловчи
болтлар
қўшимча
тортиб
қўйилади.
Трансформаторлар қурилмаларига хизмат кўрсатувчи ходимлар учун хавфсиз
ва қулай шароитлар яратилиши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |