Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Трансформатор мойининг эксплуатацияси



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/107
Sana24.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#579013
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   107
Bog'liq
elektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash

6.6. Трансформатор мойининг эксплуатацияси 
Саноатдаги трансформаторлардан фарқли равишда қишлоқ ва сув 
хўжалигида ўрта ва кичик қувватли трансформаторлар ишлатилади. Қуввати 
100кВА гача бўлган куч трансформаторларда 
)
10
(
КВ
U

эксплуатация 
даврида мойдан намуна олинмайди, мойнинг сифати унинг профилактик 
синовлари 
натижаларига 
кўра 
баҳоланади. 
Мойнинг 
ҳолати 
трансформаторнинг ҳолати ҳақида маълумот бера олади. Ишончли ишлаб 
туриши учун трансформатор мойи юқори сифатли бўлиб, стандарт 
кўрсаткичларда бўлиши керак. Шу сабабли куч трансформаторларининг 
эксплуатациясида унинг мойи доим назоратда бўлиб қолади. Янги 
келтирилган мой паспорти билан қабул қилиб олинади. Мойнинг сифати 
ундаги аралашмалар борлиги билан белгиланади. Агар мойда 0.01-0,02% 
намлик бўлса, мойнинг тешилиш кучланиши 4-5 баробар пасаяди. Бунинг 
сабаби мойда 
)
2
,
2
(


сув томчилари 
)
80
(


қутбланувчи бўлиб ягона 
занжирлар ҳосил килади ва электр майдон бўйлаб электродлар орасида 
тортилади. Шу сув занжирлари бўйлаб мой тешилади. Зажир ҳосил бўлиши 
учун мойнинг камгина намланиши етарли бўлади. Кейинги мой намлигини 
ошиши тешилиш кучланиш миқдорига таъсир кўрсатмайди. Яъни параллел 
сув томчилари занжирлари пайдо бўлади холос. Нотекис электр майдон 
6.4-расм. Трансформаторнинг қаттиқ 
изоляциясининг эксплуатация даврида
эскириб полимерланиши (1, 2, 3) ва 
мойнинг 

tg
сининг (4,5) ўзгариш 
графиклари.


88 
юқори кучланганлиги таъсирида йирик сув томчилари пайдо бўлиб, у бак 
остига чўкади. Улар электр майдон ташқарисида бўлиб мойнинг тешилиш 
кучланишига таъсир қилмайди.
Трансформаторнинг эксплуатацияси даврида намлик мойга ташқи 
муҳитдан тушиши мумкин ёки оксидланиш жараёнларида кимёвий реакция 
маҳсулоти сифатида пайдо бўлади. Мойда бегона аралашмалар бўлиши ҳам 
унинг сифатини пасайишига олиб келади. Парафин мойда эриб унинг 
илашимлилигини оширади ва қуюқлаштиради. Ажраткичлар мойида парафин 
бўлиши руҳсат этилмайди. Кўмир мой учун хавфсиз, лекин у мойдаги сув 
миқдорини оширади. Мойни эскиришида пайдо бўладиган чўкма ва қуйқаси 
гигроскопик бўлиб, ўзига нам тортади ва кўп намлик тўплаши мумкин. Улар 
қутбланиши ва электродлар орасида сув занжиридек ток йўли учун кўприк 
ҳосил қилиши мумкин. Қаттиқ изоляция сиртида чўкиб қолган шлам қатлами 
уларда кучланиш қопланишига (перекрытие) олиб келиши мумкин. Бундан 
ташкари чўкмалар (шлам) чулғамлар орасида совитувчи мой айланиш 
каналларини ёпиб қўйиб трансформаторни совитиш шароитларини 
ёмонлаштиради. 
Мойда оксидланиш ташқи муҳит таркибидаги кислород, ҳарорат 
ортиши ва бегона аралашмалар таъсирида юзага келади. Бу факторлар ҳар 
бирининг алоҳида таъсирлари кучсиз бўлиб, биргаликдаги таъсири кўпрок 
хавф туғдиради. Бегона аралашмалардан мойни фильтрлаб тозаланади, 
мойнинг кимёвий таркиби регенерация қилиб тикланади. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish