Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Автоматлаштирилган ахборот тизимлари



Download 2,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/131
Sana25.02.2022
Hajmi2,3 Mb.
#306920
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   131
Bog'liq
axborot tizimlari va texnologiyalari

Автоматлаштирилган ахборот тизимлари 
Ишлаб чиқариш ААТ 
Қишлоқ хўжалиги ААТ 
Транспорт ААТ 
Алоқа ААТ 
Бошқарув 
объектларининг 
фаолият соҳаси 
бўйича 
Технологик жараѐнларни бошқаришнинг ААТ 
Ташкилий-технологик жараѐнларни 
бошқаришнинг ААТ 
Ташкилий бошқаришнинг ААТ 
Илмий тадқиқотлар ААТ 
Ўргатувчи ААТ 
Бошқариш 
жараѐнлари-
нинг турлари 
Тармоқлар ААТ 
Ҳудудий ААТ 
Тармоқлараро ААТ 
Давлат бош-
қаруви 
тизимидаги 
даражаси 
бўйича 


40 
1) технологик жараѐнларни бошқаришнинг ААТ – бу технологик 
қурилмалар, дастгоҳлар, автоматик линияларни бошқаришни таъминловчи 
«инсон-машина» тизимларидир; 
2) ташкилий-технологик жараѐнларни бошқаришнинг ААТ – технологик 
жараѐнларни бошқаришнинг ААТ ва корхоналарни бошқаришнинг ААТини 
бирлаштирувчи кўп даражали тизимдан иборат; 
3) ташкилий бошқарувнинг ААТ учун иқтисодиѐтни бошқаришнинг барча 
босқичида амалга ошириладиган, ишлаб чиқариш, ҳўжалик, ижтимоий-
иқтисодий, вазифавий жараѐнлар объекти бўлиб хизмат қилади, хусусан: 
-
банк АТТ; 
-
фонд бозори ААТ; 
-
молия ААТ; 
-
суғурта ААТ; 
-
божхона хизмати ААТ; 
-
статистика ААТ; 
-
маркетинг ААТ; 
-
бухгалтерия ААТ; 
-
саноат корхоналари ва ташкилотлари ААТ ва бошқалар; 
4) илмий тадқиқотларнинг ААТ – соҳалараро ҳисоб-китоблар ва илмий 
тажрибаларнинг юқори сифати ва самарадорлигини таъминлайди. Иқтисодий-
математик усуллар бундай тизимларнинг услубий база, энг турли-туман 
ҳисоблаш техникаси ва тажриба ишлари моделлаштирилишини ўтказиш учун 
техник воситалар – техник базаси бўлиб хизмат қилади. Ҳам ташкилий-
технологик тизимлар, ҳам илмий тадқиқотларнинг тизимлари ўз контурига 
ишларнинг лойиҳалаштиришни автоматлаштирилган тизимлари (ЛАТ)ни 
олиши мумкин; 
5) ўқитувчи ААТлари таълим тизимида мутахассисларни тайѐрлашда, 
турли соҳа ходимларини қайта тайѐрлашда ва малакаларини оширишда кенг 
тарқалган. 
Таснифнинг информатика ва ахборот технологиялари фани аломатлари 
бўйича уч гуруҳ: соҳавий, ҳудудий ва соҳалараро ААТлар ажратилади. Улар 
бир вақтнинг ўзида ташкилий бошқарувнинг, аммо кейинчалик иерархиянинг 
юқорироқ даражаси тизимлари бўлади: 
1) соҳавий ААТлар саноат ва агросаноат мажмуалари тармоқларида, қури-
лишда, транспортда фаолият юритади. Бу тизимлар тегишли муассасаларнинг 
бошқарув аппаратларига хизмат қўрсатиш масаласини ҳал қилади; 
2) ҳудудий ААТлар маъмурий-ҳудудий туманларни бошқариш учун 
мўлжал-ланган. Ҳудудий туманларнинг фаолияти минтақада бошқарув 
вазифаларини сифатли бажариш, ҳисоботни шакллантириш, маҳаллий давлат 
ва хўжалик идораларига тезкор маълумотларни беришга йўналтирилган; 
3) соҳалараро ААТлар миллий иқгисодиѐтни бошқаришнинг хизмат идора-
ларининг ихтисослаштирилган тизимларидир. Ўз таркибида қудратли ҳисоблаш 
техникалари мажмуаларига эга бўлгани боис, соҳалараро кўп босқичли ААТлар 
иқтисодий ва хўжалик башоратлари, давлат бюджетини ишлаб чиқишни таъ-
минлайди, хўжаликнинг барча бўғинлари фаолияти натижаларининг назорати 


41 
ва тартибга солиниши, ҳамда ресурслар мавжудлиги ва тақсимланишининг 
назоратини амалга оширади. 
Иқтисодиѐт ва бошқарув фаолияти соҳасида ахборотлаштиришнинг 
замонавий ривожланиши ташкилий, техник ва технологик жараѐнларни ҳал 
қилишга ягона ѐндошишни талаб қилади. ААТ ва ахборотлаштириш 
жараѐнларининг фаолият юритиши ва ташкил қилинишининг натижаларини 
белгиловчи асосий омиллар қуйидагилардан иборат: 
-
мутахассиснинг ахборотларни автоматлаштирилган ҳолда ишлаб чиқиш 
ва қарорлар қабул қилиш тизимида фаол иштирок этиши; 
-
ахборот фаолиятини бизнеснинг турларидан бири каби қабул қилиш; 
-
аниқ иқтисодий объектда амалга оширилаѐтган жараѐнларнинг 
замонавий дастурий-техник, технологик платформаларга асосланганлиги; 
-
фойдаланувчиларнинг талабларига мувофиқ ахборотлаштириш соҳасида 
илмий ва амалий ишланмаларни яратиш ва тадбиқ этиш; 
-
ташкилий ва вазифавий ўзаро ҳамкорлик, унинг математик модели, 
тизимли ва дастурий таъминланишини шакллантириш; 
-
бошқарув соҳасида самарадорликнинг берилган мезонларини ҳисобга 
олиш билан аниқ амалий вазифаларни қўйиш ва ҳал қилиш. 
ААТни умумий мақсадга эришиш учун мутахассислар, ҳисоблаш 
воситалари ва бошқа техникалар, математик усуллар, моделлар, аниқ 
маҳсулотлар, уларнинг баѐни ҳамда кўрсатиб ўтилган таркибий қисмларнинг 
ўзаро ҳамкорлиги усул ва тартибларининг ташкил қилинган мажмуи сифатида 
белгилаб, ҳозирги кунга қадар мутахассис амалий бўғин ва бошқарувчи субъект 
бўлиб қолмоқда. Аммо компьютер муҳитида ишловчи ҳозирги мутахассислар 
ўттиз йил олдинги, ахборот ҳисоблаш марказлари шароитида марказлаш-
тирилган ҳолда ишлаб чиқилган технологиялар устунлик қилган даврда меҳнат 
қилганларидан фарқ қилади. Энг аввало ҳозирги шароитда фаолият юритаѐтган 
замонавий ахборот-коммуникация технологияларида, аввалда бўлганидек, 
тизимдан фойдаланувчи, иқтисодчи, вазифаларни қўювчи, оператор, дастурчи, 
хизмат кўрсатувчи техник ходимларнинг вакиллари ўртасида аниқ фарқлар йўқ. 
Бундан ташқари, ААТ ишлаб чиқарувчиси ва фойдаланувчиси ўртасида яқин 
вазифаларга қадарлик енгиб ўтиб бўлмайдиган «девор» қулаган. Ҳозирда тайѐр 
инструментал дастурий воситалар мавжудки, улар изоҳлаш усули билан 
шахсий дастурий-йўналтирилган маҳсулотлар – амалий дастурлар пакетларини 
тезда ишлаб чиқишга имкон беради. Бунинг учун энг аввало ўз соҳасининг 
яхши мутахассиси бўлиши керак. Фойдаланувчига ѐрдам бериш учун объектли-
йўналтирилган ѐндошиш борган сари фаолроқ тадбиқ этилмоқда, у 
мутахассисга ААТ тадбиқ этилгунга қадар бирламчи ҳужжатларнинг турли-
туманликлари билан ишлашга имкон беради. 
Бундай ҳолат ШКлар ва бошқа ихчам, нисбатан арзон ҳисоблаш техникаси 
воситаларининг шиддат билан тарқалиши туфайли мумкин бўлди. ААТга 
компьютер ва техник воситалардан ташқари, алоқа воситалари ва оргтехника 
киради. 
ШКларни тармоққа бирлаштиришнинг имконияти пайдо бўлди, у 
фойдаланувчига ишлаб чиқиш, иқтисодий ва молиявий вазиятларни тезкор 


42 
таҳлилдан ўтказиш учун сифатли янги шароитларни яратиб беради, супер-ЭҲМ 
билан бирга бу имкониятлар амалий чекланмаган. Бундан ташқари тузилиши ва 
фойдаланиши жиҳатдан турли хилдаги платформаларни бирлаштириш 
имкониятини берди. Худди шундай ѐндашиш асосида почта бўлими ишининг 
ташкил қилинганлиги 3.3-расмда келтирилган. 

Download 2,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish