Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚНИ


ТИББИЁТ ОЛИЙГОХЛАРИДА МОДУЛЬ ТИЗИМИ БЎЙИЧА



Download 6,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/521
Sana24.02.2022
Hajmi6,1 Mb.
#226464
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   521
Bog'liq
ТошПТИ-ўқув-услубий-конференция-6-январ-2017-й.

ТИББИЁТ ОЛИЙГОХЛАРИДА МОДУЛЬ ТИЗИМИ БЎЙИЧА
ТАЛАБАЛАРНИ ЎҚИТИЛИШИ
 
Н.В. Агзамова, З.Н. Шерова, Т.Л. Хасаншина. 
 
Дунёда тиббий таълим алоҳида ўрин эгаллайди. Хозирги вақтда 
тиббий таьлим бутун жахонда кўп босқичли тизимга ўтгани хаммага 
маълум. Тиббий таьлим жараёнида модуль тизимида ўқитиш, 
талабаларни кўпайиб бораётган маьлумотлар ҳажмини ўзлаштиришга, 
олинган маьлумотларни тахлил қилишга берилган топшириқлар устида 
ишлашга, тезкор хулосалар чиқаришга қаратилган. Булғуси шифокорларни 
хар томонлама ривожлантириш мақсадида таьлим тизимида модуль 
технологиясидан фойдаланилади.
Бугунги кун талабларига мувофиқ, хар бир талаба чет тилларини 
мукаммал билиш, информацион ва компьютер технологияларидан кенг 
фойдаланишни ўз олдига мақсад қилиб олиши шарт. Узлуксиз таълим-
тарбия жараёнларида кўплаб самарали технологиялардан фойдаланиш, 
таълим сифатини кўтаришга олиб келади.
Шундай технологияларидан бири модули тизим асосда ўқитишдир.
Модулли ўқитиш технологияси модулларга асосланади. Шу ўринда модул 
тушунчасига аниқлик киртайлик “Модул” лотинча сўз бўлиб “қисм” ёки 
“бўлак” “блок” деган маънони билдиради. Демак, модул–педагогик 
технологияни ташкил қилувчи, таркибий бўлакларни ифодаловчи тушунча. 
Бу таркибий бўлаклар, яъни модуллар энг кичик бўлаклардан ҳамда 
уларнинг турли миқдордаги тўпламларидан иборат бўлади. Бунда энг 
кичик таркибий бўлакни энг кичик модул, бошқаларини эса ўз ичига қанча 
модулни олишига қараб тегишлича даражадаги модуллар дейилади. 
Модул технологияси асосида ўқитиш қуйидаги кетма-кетликда 
амалга оширилади: модулли ўқитишдаги дастлабки шарт-шароитларни 
таҳлил этиш; модулнинг ўқув мақсадлари ва мазмунини белгилаш; назарий 
ва амалий машғулотларни режалаштириш; ўқув-дидактик материаллари ва 
ўқитиш воситаларини тайёрлаш; назарий ва амалий машғулотларни 
ўтказиш; талабаларнинг олган назарий билимларини ва амалий 
кўникмаларини 
баҳолаш. 
Модуль 
тизими бўйича ўқитиш дастурлари Ўзбекистон 
Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабр 319- сонли буйруғига асосан
яратилди. Бу қонун билан биргаКадрлар тайёрлаш миллий дастури қабул 
қилинганлиги бутун таълим тизимида кўплаб ижобий ўзгаришлар рўй 
берди. Ушбу дастур модул технологияси бўйича тузилган бўлиб, назарий
билимларни амалий кўникмалар орқали мустаҳкамлаш ва чуқур 
билимларни эгаллашга қаратилган. 


43 
Модулли ўқитишнинг моҳияти шу билан изоҳланадики, унга кўра, 
таълим олувчи ўзига тақдим этилган индивидуал ўқув дастури асосида 
мустақил тайёргарлик кўради. Бу ўқув дастурини бажариш учун 
ҳаракатлар режаси, ахборотлар мажмуаси, ўқитиш натижаларига эришиш 
бўйича аниқ методик тавсияномалар бўлиши зарур. 
Модул асосида тузилган дастурда ўқув фаннинг мазмуни, уни 
ўзлаштириш шакли ва усуллари билан бирлашган. Бунда барча ўқув
материалларини алохида модуллар (блоклар)га бўлинган бўлиб, ҳар бири 
нафақат маьлумот манбаи, балки уни ўзлаштириш усули ҳамдир. Тиббиёт 
олий ўқув юртларида модуль дастурининг ўқитиш тизимининг асосий
мақсади: талабаларни ҳар томонлама етук, касбий фанлар бўйича етарли 
билим ва кўникмаларга эга бўлишларига эришиш, улар фаолиятини янада 
такомиллаштириш, барча ўзлаштирган билимларни амалий куникмалар 
орқали мустахкамлаш ва келгусида амалиётга қуллашга қаратилган.
Тиббий таьлим олаётганларнинг хар томонлама касбий, дунёвий ва 
сиёсий қарашларини кенгайтиришга қаратилган янгиликлар, шунингдек, 
соғлиқни сақлаш тизимидаги янгиликлар, тиббиёт сохасининг илм – фани 
ва амалиётининг ривожланиши тенденциялари ва ютуқлари, янги техника 
ва технологиялари тўғрисида маьлумотлар киритилиб, тиббий таьлимда 
узлуксизлиги ва узвийлигини, фанлар ва бўлимларни кетма-кетлигини 
таьминланган 
ҳолда 
таьлим 
олаётганларни 
мустақил 
ишлашга 
йўналтиришга қаратилган ўқув материалларини қамраб олган. 
Ҳар бир модуль бўйича тайёрланадиган ўқув материаллари ўз ичига 
ўқиш даврини тўлиқ қамраб олган модулли дастур, ҳар бир модул бўйича 
назарий материаллар (маъруза), ўқув-услубий тарқатма материаллар, ҳар 
бир модул бўйича индивидуал топшириқлар, ўқув илмий адабиётлар 
рўйхати, ҳар бир модул бўйича мустақил ишлар учун топшириқлар ва ҳар 
бир модул бўйича назорат топшириқларини қамраб олади. Шундай қилиб 
фикримизни охирида модулли ўқитишда таълим олувчиларнинг билим, 
малака, кўникмаси қатъий равишда назоратнинг рейтинг тизимида 
баҳоланишини зарурият қилиб қўяди. 

Download 6,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   521




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish