Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети педагогика ва психология кафедраси


Г. Тарбиявий ишларни режалаштириш босқичи



Download 3,12 Mb.
bet105/144
Sana24.02.2022
Hajmi3,12 Mb.
#189520
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   144
Bog'liq
2 5271622200317708848

Г. Тарбиявий ишларни режалаштириш босқичи. Тарбиявий ишларни режалаштириш босқичи мақсадни кўзлаш босқичидан кейин бошланади ва ундан фақат назарий жиҳатдан фарқланади, аммо амалий жиҳатдан бу ажралмас жараёндир. Бу босқичда тарбиячилар олдида : тарбияланувчилар билан бирга фаолият йўналишининг барча қисмларини аниқлаш, иштирокчилар орасида мажбуриятларни тақсимлаш, уларни қандай қилиб бажариш лозимлигини кўрсатиш каби муҳим вазифалар ҳам туради.
Тарбиявий ишларни режалаштириш бўйича тавсиялар:
1. Тарбиявий ишларни ташкил қилишда тарбияланувчиларнинг тайёргарлик даражасига таяниш, уларнинг ёш ва шахсий хусусиятларини имкон даражасида кенгроқ қамраш лозим. Чунки, ишнинг фавқулодда мураккаблиги тарбиячи ниятининг ўқувчилар томонидан англаб етолмаслигига, ишнинг нега ва нима учун бажарилиши ҳақидаги ноаниқ тасаввур эса, тарбиявий ишни қуруқ расмиятчиликка айлантиради. Кейинги ишга қизиқтириш енгил кечмайди.
2. Тарбиявий иш - жамоатчилик иши. Тарбияланувчиларга режа тузишнинг ниҳоятда масъулиятли машғулот эканлигини, тарбияланувчи ишлаётган ҳар бир бўлимнинг бошқа бўлимлар билан албатта боғлиқлигини ва бир - бирини тақозо этишини ҳис қилишига имконият беринг. Режалаштириш, албатта, жамоавий характер касб этиши зарур.
3. Режалаштиришнинг тармоқли услубиёти, кўргазмали, осон ўқиладиган ва тушунарли чизма режалар тузиш услубиётлари билан танишинг. Тарбияланувчилар билан уларни ўрганинг, уларни меҳнатнинг бошқа турларини режалаштиришда тармоқли чизмани қўллашга ўргатинг.
Ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этишнинг умумий назарияси технология таянадиган олтита қоидани тақдим этади ва улар тарбиявий ишларни ташкил этишда тарбиячи томонидан албатта ҳисобга олиниши зарур.
Д. Тарбиявий ишларни ташкил этишнинг асосий қоидалари:
- бажарилиши лозим бўлган ишларнинг мақсадини аниқ белгилаш, ҳаракатни бошидан охиригача яхлит тасаввур қилиш (нимага эришиш керак?);
- қўл остидаги ҳар бир киши учун аниқ вазифаларни белгилаш (қандай ҳаракатлар воситасида эришиш мумкин?);
- кутилаётган иш учун барча зарурий нарсаларни тайёрлаш (нималар ёрдамида эришиш мумкин?);
- натижаларни аниқлаш учун муайян мезонларни белгилаш (эришилган миқдор қанча?);
- жавобгарлик, унинг эгаси ва ҳисобот вақтини тақсимлаш (мақсадга эришилганликни нима билан рағбатлантириш мумкин?);
- ташкилий тизимни уюштириш воситаси сифатида ижрочиларга йўл-йўриқ кўрсатиш (қандай қилиб эришиш мумкин?).
Тарбиявий ишларни уюштиришда иштирок этиш шахснинг муҳим хислатларини тарбиялайди.
Мазкур босқичдаги тавсиялар қуйидагича:
-тарбиявий ишларни ташкил этишда иштирок этаётган ҳар бир кишининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ белгилаб беринг. “Ҳокимлик чизиғи”ни белгилаб олиш ниҳоятда муҳим: ҳар бир ижрочи белгиланган шахсга ўз ишларининг нитижаси бўйича жавоб беради. Ҳокимлик бир рахбарнинг қўлида жамланган бўлади, “Қўшҳокимиятчилик”ка йўл қўйилмайди;
- ҳар бир иштирокчига унинг имкониятларига ва хоҳишига мос келувчи битта вазифа ажратинг. Топшириқларни мажбурламанг. Тарбиявий ишда иштирок этишнинг ихтиёрий эканлигини таъкидланг;
-тарбияланувчиларнинг ташкилотчилик қобилиятига эга эмаслигини ҳисобга олинг. Тарбиячига тушунарли ва енгил бўлган иш тарбияланувчи учун ҳам ҳар доим шунчаки бўлмаслиги мумкин. “Енгилдан-мураккабга” қоидасига амал қилинг. Тарбияланувчиларни муваффақият қозонишига ишончини қўллаб-қувватланг, яхши натижа билан тугашига ишонч уйғотинг.
Ташкилотчилик тарбияланувчиларнинг кучини бир неча бор ошириш имкониятига эга эканлиги ҳақидаги фикрга ўргатинг. Яккама-якка ҳаракатларнинг қўшилишидан ҳосил бўлган “ташкилотчилик самараси”ни мисоллар билан кўрсатинг.
Е. Тарбиявий ишларни ташкил этишни бошқариш. Тарбиявий ишларни амалга ошириш босқичида тарбиячининг масъулияти муҳимдир. Биринчидан, дастурда кўзда тутилган ишларни тайёрланган сценарий асосида боришига эришади, унга тузатишлар киритади, диспетчерлик вазифасини амалга оширади ва жараённи кузатиб боради. Иккинчидан, тарбиячи бутун жамоа ва айрим тарбияланувчиларни кузатиб борган ҳолда, уларда муайян фазилатларни ривожлантиради, бу фазилатларнинг шаклланганлик даражасини аниқлашга имкон беради ва тарбия соҳасида қилинадиган ишларнинг стратегиясини белгилайди. Учинчидан, тарбиячи ташкилий масалаларнинг аниқ ҳал этилишини кузатиб боради.
Умуман, тарбиянинг бу босқичдаги бошқарув фаолияти оддий дарс мобайнидаги айни шундай фаолиятдан мураккаброқлиги билан фарқ қилади. Бу мураккаблик тарбиявий ишни бошқаришда ҳисобга олиш, назорат қилиш ва кўплаб омилларга тузатишлар киритиш лозимлигида намоён бўлади. Бу борада мураббийнинг тарбиячи ва ташкилотчи сифатидаги ўрни:
- тарбияланувчиларни ўзини иштироки билан бўғиб қўймаслик;
- тарбияланувчиларга ўз фикрларини ва ҳиссиётларини эркин ифодалашлари учун халақит бермаслик;
- ҳодисаларнинг ривожини диққат билан кузатиш ва унинг номақбул йўналиш олиши ҳамда назоратдан чиқишига йўл қўймаслик;
- номақбул ҳаракатларни оқилона ва ўз вақтида тузатиш;
- ўтаётган жараённи сездирмасдан қайд этиб бориш;
- педагогик назокат билан натижаларни эълон қилиш, жамоавий муҳокама ёки яккама-якка педагогик таҳлил қилиш, ютуқ ва камчиликларнинг сабабларини очишларда белгиланади.
Тарбиявий ишларни таҳлил қилиш мобайнида бир-бири билан мазмунан боғлиқ бўлган қўйидаги саволлардан фойдаланиш мумкин:
1) Тарбиявий ишларни тайёрлашнинг ва ўтказишнинг барча ҳолатлари режада ўз аксини топганми?
2) Дастур мазмуни кўзланган мақсқдга жавоб берадими?
3) Тарбиявий ишларни ташкил этиш даражаси кўзланган мақсад, вазифа ва талабларга жавоб берадими?
4) Режалаштирилган барча меъёрлар етарли даражада манбалар билан мустаҳкамланадими?
5) Тарбиявий ишнинг қайси қисми яхшироқ амалга ошди, нима учун?
6) Тарбиявий иш давомийлиги вақт нуқтаи назаридан ўзгарадими?
7) Ким ва нима учун муддат ўзгарди?
8) Тарбиявий ишлар бир тизимни ифода этдими ёки қисмлари номигагина боғланган тўпламдан иборат бўлдими?
9) Янгилик самараси сезилдими?
10) Тарбиявий ишнинг ҳис-туйғулик “бўёғи” унинг ғоясига жавоб берадими?
11) Ишнинг сифати, ўқувчиларнинг унга муносабати қониқарлими, қайси саволлар уларни ўйлашга мажбур этди?
12) Тарбиявий ишда иштирок этган жамоанинг ҳар қайси аъзоси қандай баҳога лойиқ?
13) Ўқувчиларнинг хулқи қандай эди?
14) Нима учун ўқувчиларнинг айримларида у ёки бу педагогик ҳаракатга нисбатан қаршилик кўрсатиш аломатлари пайдо бўлди?
15) Нимадан воз кечиш керак?
16) Кейинги тарбиявий ишларга қандай яангиликлар қўшиш мумкин?
Юқородаги фикрларга тарбиявий технология йўналиши сифатида қараладиган бўлса, у қуйидаги умумий белгиларни аниқлаб беради:

  • тарбиявий таъсир тарбиявий ишларнинг мажмуаси сифатида ўзида ўйинлар, тарбиявий суҳбатлар ва яккама-якка маслаҳатларнинг унсурларини қамраб олади;

  • ҳар бир иш ҳар бир тарбияланувчининг аҳлоқий, ижтимоий ва бошқа фазилатларининг шаклланганлик даражасини компъютер орқали ташхис этиш билан бошланади;

  • тарбиявий таъсир ташхис этиш натижаларининг фаол таҳлили ва идеал шахс билан қиёслаганда муайян фазилатларнинг шаклланганлик даражасига етганлигини англаш билан юзага келган “жамоавий қайғуриш” самараси билан кучайтирилади;

  • тарбияланувчилар кишилар орасида ҳаёт учун зарур бўлган фазилатларни ўзлаштирадалар, ўзларини англашга ўрганадилар, ўз-ўзларини камолга етказиш йўлларини тасаввур қиладилар;

  • шахсий камолотга етиш дастури (ташхис этиш натижаларидан қатъий назар) яккама-якка маслаҳатлар, тарбиявий ишларни ташкил этиш натижасида мустаҳкамланади.




Download 3,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish