I.
|
ЎҚУВ УСЛУБИЙ МАТЕРИАЛЛАР
|
4
|
1-мавзу
|
Педагогик технологиянинг илмий - назарий асослари.
|
4
|
2-мавзу
|
Инновацион педагогика. Таълим инновацияларининг моҳияти, назарий асослари ва турлари.
|
22
|
3-мавзу
|
Шахсга йўналтирилган таълим технологиялари. Ривожлантирувчи ва танқидий фикрлашга йўналтирилган технологиялари .
|
39
|
4-мавзу
|
Муаммоли таълим технологиясининг моҳияти ва мазмуни таълим жараёнида ўйин технологияларини қўллаш.
|
63
|
5-мавзу
|
Таълимнинг интерфаол стратегиялари ва методлари.
|
79
|
6-мавзу
|
Таълимда кейс технологияси. Ўқув -лойиҳавий таълимнинг асосий тамойиллари.
|
120
|
7-мавзу
|
Таълим муассасаларида тарбия жараёнига технологик ёндашув ва уни лойиҳалаш.
|
141
|
8-мавзу
|
Хорижий мамлакатларда таълим тараққиётининг асосий йўналишлари ва илғор хорижий тажрибалар.
|
159
|
II.
|
МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАВЗУЛАРИ
|
194
|
III.
|
ГЛОССАРИЙ
|
198
|
IV.
|
ИЛОВАЛАР (ИШЧИ, ФАН ДАСТУРИ, ТЕСТЛАР)
|
Dvd
|
Ўқув-услубий материаллар
1- мавзу: Педагогик технологиянинг илмий - назарий асослари
Педагогик технология тушунчаси ва унинг моҳияти
Педагог олимларнинг фикрларига кўра (Н.Сайидаҳмедов, У.Толипов, Т.Мадумаров, М.Камолдинов) педагогик технологияларнинг пайдо бўлиш ва ривожланиш босқичлари 4 босқичга бўлинади:
I босқич - XX асрнинг 30 йилларида педагогика соҳасида дастлаб “Педагогик техника” тушунчасининг пайдо бўлиши;
II босқич - XX асрнинг 40-60 йиллари ўқитишнинг техник воситаларини пайдо бўлиши ва ундан фойдаланиш;
III босқич - XX асрнинг 70-80 йиллари ўқитиш технологиялари янги авлодининг яратилиши; педагогик технологиянинг илмий асосларини вужудга келиши;
IV босқич - XX асрнинг 90 йиллари XXI аср бошлари-педагогик технологияларининг илмий-назарий асосларининг яратилиши, янги тадқиқот йўналишининг пайдо бўлиши, илмий мактабларнинг шаклланиши.
Режа
Педагогик технология нима ўзи ? Унинг мазмун ва моҳияти
Педагогик технологиянинг қонуниятлари, тамойиллари ва турлари
Инновацион технологиялар ва интерфаол услублар
Ўқув мақсадларини технологик лойиҳалаш
Технологик харита
XXI аср глобаллашув, ахборот-коммуникация технологиялари ва интернет асри, илғор педагогик технологиялар ҳамда барча соҳаларда рақобат асри ҳисобланади. Шу боис, XX асрнинг охирларига қадар педагог, методист олимлар кимни, нимани ва қандай ўқитамиз деган саволлар доирасида тадқиқот ишлари олиб борган бўлсалар, XXI асрдаги шиддатли ижтимоий-иқтисодий, фан-техника тараққиёти таълим тизимини шаклан ва мазмунан модернизация қилишни тақозо этди. Таълим-тарбия жараёни самарадорлигини оширишнинг муҳим омили сифатида замонавий педагогик технология ҳамда ахборот-коммуникация тенологияларидан унумли фойдаланишга эҳтиёж пайдо бўлди.
Дарҳақиқат технология- (юнонча ”techne”- маҳорат санъат, “logos”-тушунча, таълимот) ишлаб чиқаришнинг бирор соҳасида хомашё материал, ярим фабрикат ва шу кабиларга ишлов бериш ёки қайта ишлаш уларнинг ҳолати, хоссалари ва шаклини ўзгартиришда қўлланиладиган усуллар (методлар) мажмуи демакдир.1
Жумладан, қишлоқ хўжалиги, саноат ишлаб чиқаришда янги техника ва технологияларни қўллаш натижасида юқори сифат ва миқдор ўзгаришида самарали натижага эга бўлинади.
Педагогик технологиялар ғоясининг асосчилари АҚШнинг педагог, психолог олимлари Б.Блум, Л.Ларсен, Б.Скиннер, Д.Финн, Д.Кратвал ҳисобланади. Уларнинг бу соҳага қўшган улушлари: ўқув мақсадлари таксаномияси (1956й. Б.Блум) аудиовизуал таълим (1946 й. Л.Ларсен), дастурли ўқитиш тизими (1954 й . Б.Скиннер), ўқитиш технологиялари (1961й. Д.Финн), дастурлаштирилган таълим (ЛОГО) ,1968й.С.Пейперт), тарбия технологиялари (----Д.Кратвал) нинг назарий асосларини яратдилар.
60-70 йилларда педагогик технологиялар соҳасидаги турли илмий-назарий ғояларнинг пайдо бўлиши, шаклланиши ва амалиётга тадбиқ этилишининг географияси янада кенгайди. АҚШ, Италия, Англия, Франция, Япония, Канада, Корея, Россия, Венгрия ва бошқа мамалакатларда махсус педагогик нашрлар, марказлар, Ассоциациялар, илмий тадқиқот институтлари ва уларда бўлимлар ташкил этилди.
80-йиллардан бошлаб Россияда ҳам педагог олимлар томонидан педагогик тхнологияларнинг илмий-назарий асослари кенг тадқиқ этила бошланди. Жумладан, В.П.Беспалько (Шахсга йўналтирилган таълим) ,В.М.Монахов (Аксиоматик ёндашув), М.А.Чошанов (Муаммоли-модулли ўқитиш технологияси), В.Ф.Шаталов (Ўқув материалининг белгили моделлари асосида таълимни жадаллаштириш технологияси), И.П.Волков (Режалаштирилган ўқитиш), Г.К.Селевко (Педагогик технологиялар таснифи), Н.Ф.Гализина илмий педагогик жихатдан тадқиқ қилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |