Ўқувчиларнинг дарсдан ташқари фаолиятини лойиҳалаш вазифаларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
ижтимоий мослашув доирасини ташкил этиш ва ўқувчиларнинг ижтимоий ҳаракатчанлигини кўрсатиш;
бўлажак мутахассисларнинг касбий мослашуви учун зарурий шарт-шароитлар яратиш;
ўқувчиларни мустақил равишда таълимни давом эттиришга йўналтириш;
ҳар бир ўқувчининг қобилияти, қизиқиш ва иштиёқларини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;
ўқувчиларга бўш вақтларидан унумли фойдаланишни ва дам олишни ўргатиш.
Дарсдан ташқари фаолият тизими кўп компонентли бўлиб, ўқувчиларнинг бўш вақтларини қуйидаги таркибда, тартибда, шаклда ва жойларда амалга оширилиши мумкин:
ўқув гуруҳи таркибида;
ўқув юрти жамоаси таркибида;
индивидуал (яккама-якка) тартибда;
ижтимоий бирлашмаларда ва ташкилотларда;
клубларда, тўгаракларда, музейларда;
меҳнат жамоаларида;
алоҳида фанларни чуқур мустақил ўрганиш чоғида;
таълим муассасасидан ташқаридаги маданий дам олишнинг турли шаклларида.
Ўқувчиларнинг дарсдан ташқари фаолият тизимининг ўзига хослиги шундаки, унинг ҳар бир компоненти алоҳида лойиҳалаштирилади ва ҳар доим ҳам педагогик таъсир доираси билан қамраб олинмайди.
Ўқувчиларнинг дарсдан ташқари фаолият тизимини режалаштириш шакллари:
ўқув юртининг иш режаси;
ўқув юртининг ўқувчилар билан олиб борадиган маънавий-маърифий ишлари режаси;
ўқув гуруҳлари ўқувчилари билан олиб бориладиган маънавий-маърифий ишлар режаси ва бошқалар.
Ўқувчилар билан олиб бориладиган тарбиявий ишлар режасини тузишнинг асосий тартиблари ва қоидалари:
диагностик асос яратиш;
ўқувчиларнинг ўзига хос хусусиятларини, жамоанинг маҳорат даражаси ва шаклланганлигини ҳисобга олиш;
тарбиявий жараёнда асосий мазмуний компонентларга мувофиқ фаолият аниқ йўналишларни белгилаш;
тадбирларни ўтказиш муддатларини, шаклларини, иштирокчиларини аниқ белгилаш;
тарбиявий ишлар режасининг қулайлиги, ҳаётийлиги ва аниқлиги;
тарбиявий ишларни режалаштиришда ўқувчиларнинг шахсан иштироки.
Дарсдан ташқари фаолиятни замонавий ташкил этиш ижодий жараён бўлиб тарбиячидан чуқур билим, малака ва ҳоҳиш талаб қилгани каби ўқувчилардан ҳам уларнинг итилишлари ва эҳтиёжларини талаб этади. Ўкувчилар ва тарбиячи қизиқишларини бирлаштириш тарбияда муаллифлик тизимини шакллантиришнинг ягона йўлидир. Бу ҳолда, тарбия шахс камолотини бошқариш жараёни, унинг ижтимоийлашуви ва ривожи учун шароит ва имкониятлар яратиш мезони сифатида қаралади. Дарсдан ташқари фаолият (дам олишни ташкил этиш) эса, шахснинг ижодий имкониятларини юкорига кўтариш (биринчи навбатда, тарбиячиниг), унинг ижтимоий фаоллигини амалга ошириш майдони сифатида тушунилиши мумкин.
Тарбия жараёни – шахсни шакллантиришга мақсадли йўналтирилган, тарбияловчи ва тарбияланувчилар ҳамкорлиги учун махсус ташкил этилган, бошқариладиган ва назорат қилинадиган, ўзининг пировард мақсади сифатида шахсни шакллантирадиган жараёндир. Тарбия жараёнининг энг асосий натижаси – ҳар томонлама ва уйғун камол топган юксак маънавиятли шахсни шакллантиришдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |