Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети педагогика ва психология кафедраси



Download 3,12 Mb.
bet104/144
Sana24.02.2022
Hajmi3,12 Mb.
#189520
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   144
Bog'liq
2 5271622200317708848

Б. Тарбиявий ишларнинг манбалари. Тарбиявий ишлар амалга оширилаётган даврнинг ижтимоий вазияти - тарбиявий ишларни мақсадли кўзлашнинг ва лойиҳалашнинг муҳим манбаи ҳисобланади. Бу вазият мамлакат ва дунёдаги ижтимоий ҳодисалар, давлат байрамлари, юбилей саналари, ҳукумат қарорлари, жамият аҳамиятига эга бўлган ғоялар ҳамда маҳаллий ҳаётга доир ҳодисалар сабабли юзага келади. Тарбиявий ишларни ташкил этишнинг ва ўтказишнинг иккинчи манбаи бўлиб, тур сифатида шаклланаётган шахснинг зарурий фазилатларини ва хислатларини шакллантиришнинг педагогик ташхиси сифатида хизмат қилади. Яна бир манба - ўқув-тарбиявий муассаса маълум муддатга белгилаган ишларининг умумий йўналишидир. Мазкур манбаларнинг муштарак ҳолати тарбиявий ишларни ҳаётбахш куч билан тўлдиради, уларнинг долзарб эканлигини ва муайян мақсадга йўналтирилганлигини аниқ белгилаб беради.
Асосий тарбиявий мақсад (кўпинча, ахлоқий тарбия мақсади) аниқ ишларга оид вазифаларни белгилаб беради. Ҳар бир ишда асосий ғоя ажралиб туради ва у тарбия умумий йўналишининг (ақлий, жисмоний, меҳнат тарбияси ва б.) бири билан мос келади.
Мақсадни кўзлаш босқичида тарбиячининг вазифаси - ижтимоий вазиятни баҳолаш, ўзининг тарбиявий фаолиятини асосий мақсадга бўйсундириш, тарбияланувчиларнинг келажакда муайян тарбиявий таъсирларни қабул қилишга тайёрлик даражасига ташхис қўйишдан иборатдир.
В. Тарбиявий ишларни ташкил этиш бўйича услубий тавсиялар:
1. Тарбиявий ишларнинг аниқ вазифаларини чуқур англаш, унинг самарадорлигини оширишнинг зарур шартидир. Мазкур вазифалар маҳорат билан талқин этилган ва тарбияланувчиларга етказилган бўлиши керак.Тарбиявий иш ташкилотчилари ўқувчиларга ўз нуқтаи назарларини мажбуран ўтказмасликлари керак: тарбияланувчиларни зарур қарорларни қабул қилишга (гўё ўз қарорлари сифатида қабул қилинадигандек) ишонтириш зарур.
2. Ҳар қандай тарбиявий иш ишчан ва мажмуавий йўналиш асосида лойиҳалаштирилади. Биринчи йўналиш, юқорида таъкидланганидек, тарбияланувчиларнинг жонли, ижодий, қизиқувчан фаолиятини талаб этади ва, зарурат туғилганда, тиришқоқликни, ҳаракатчан ишларни танлашга йўналтиради. Иккинчиси эса, тарбиячига бир вазифадан ҳар томонлама самара олишга имкон беради.
3. Тарбиявий ишлар жараёнида ҳал қилиниши лозим бўлган барча вазифалар турли аҳамиятга эга бўлишига интилиш шарт эмас, чунки тарбия тизимини бирданига бир неча мезонлар орқали оптималлаштириб (муқобиллаштириб) бўлмайди. Тарбиявий ишда, ҳар қандай ишдаги каби бош вазифа ажратиб олинади ва шу орқали қолган вазифалар ҳал этилади.
4. Тарбиявий ишлар мазмунини унинг вазифалари ва амалга ошириш шароитлари билан боғлиқ ҳолда белгилаб олиш ниҳоятда муҳимдир. Материал танланаётганда, у ўқувчиларнинг тарбиясига ижобий таъсир этиш томонларига эътиборни қаратиш лозим. Тарбиявий ишларда турли хатоларга йўл қўймаслик учун тарбиячи ўқувчиларнинг қарашларини ва қизиқишларини инобатга олган ҳолда уларни ривожлантириши, шунингдек, уларга таяниб иш олиб бориши керак.
5. Мақсадга мувофиқ услублар, усуллар ва воситалар тарбиявий ишларнинг ҳар бир босқичи учун алоҳида лойиҳаланади. Бунда услубларнинг имкон қадар фаоллик, ташаббускорлик, мустақиллик тамойилларини таъминланиши назарда тутилиши лозим. Сустлик - тарбиявий ишларнинг асосий душманидир. Шу боис, тарбияланувчиларнинг хулқи кузатилса, нимани ўзгартириш зарурлигини уларнинг ўзлари айтадилар.
6. Тарбиявий ишларни тайёрлашда ташкиллаштиришнинг юқори даражадаги аниқлигига эришишга ҳаракат қилиш лозим. Ҳар қандай тарбиявий иш тарбияланувчилар учун «ташкилотчилик мактаби» га айланиши керак. Тайёргарлик ташаббускорлик, талабчанлик, киришимлилик, мажбуриятларни тақсимлаш маҳорати, вазиятларни тезда баҳолаш каби фазилатларни тарбиялайди. Ишни тайёрлаш ва ўтказиш жамоани жипслаштиришнинг тўғри йўлидир!
7. Тарбиявий ишлар нухса кўчиришни ёқтирмайди. Ўзгарувчанлик ва ҳаракат доирасининг кенглиги тарбиявий ишларнинг фарқловчи белгиларидир. Синфларнинг, айрим ўқувчиларнинг бир - бирига ўхшамаслигидан кенг фойдаланишга интилиш яхши натижа беради. Тарбиявий ишларни лойиҳалаш чоғида. Бир синфда муваффақият келтирган тажриба иккинчисида айнан шундай натижани бермаслиги мумкинлигини эсда тутиш керак.
8. Тарбиявий ишлар турли - туман бўлиши керак. Тарбияланувчилар ёрқин ишларни узоқ эслаб юрадилар, шу боис бундай ишларни такрорлаш мақсадга мувофиқ эмас, чунки у аҳамиятини йўқотиши мумкин. Тарбиявий ишларни ҳар доим янгисини топиш қийин, аммо уларни топишга ҳаракат қилиш зарур. Тарбиявий ишлар заҳирасида кўплаб қизиқарли тадқиқотлар мавжуд ва бу такрорламасликни, аксинча, аниқ шароитлар билан мувофиқлаштирган ҳолда ўқувчини ривожлантиришни кафолатлайди.
9. Тарбиявий ишлар ҳис - туйғуларнинг қудратли катализатори каби лойиҳалаштирилади. Маълумки, ҳаяжонга тушган киши ниҳоятда таъсирчан бўлади. Ҳар бир тарбиявий ишда тарбияланувчига яқин, ҳамоҳанг бўлган жиҳатларни топиш ва унда ижобий хислатларни ривожлантириш, мустаҳкам ҳаёт тарзини шакллантириш, тарбиявий ишлар маданиятини оширишнинг муҳим йўлларидан бири бўлган ўраб турган дунё ҳақиқатини тўғри тушинишга ёрдам берадиган қилиб етказиш керак.

Download 3,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish