Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/139
Sana23.02.2022
Hajmi3,89 Mb.
#120672
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   139
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ 10 сен 88199d5aaf4bdefc31fc4735dfc05247

бошлаб ўз фаолиятини бошлади. Европа Иттифоқи 2007—2013-йилларда 
Ўзбекистонда ривожланиш жараѐнини қўллаб-қувватлаш учун 72 млн. евро 
ажратди. Шунингдек, Европа Иттифоқи 2014— 2020-йилларда Ўзбекистонда 
амалга оширилаѐтган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш учун 


143
168 миллион евро ажратишини эълон қилди. Саъй-ҳаракатлар ва 
маблағларнинг аксарият қисми ирригация инфратузилмасини яхшилаш, бу 
соҳага сувни тежаш технологияларини жорий қилиш, мамлакатда сув 
тақсимотининг янги шаклларини яратишга қаратилади. Шу билан бирга, агро 
озиқ-овқат бизнеси, озиқ-овқат соҳасидаги корхоналарни ривожлантириш, 
янги қувватларни ишга туширишга ҳам лойиҳалар йўналтирилади. 
5. Ўзбекистон ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги 
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) 1991-йил 8-декабрдаги 
МДҲ тузиш тўғрисида битим ва 1991-йил 21-декабрдаги мазкур Битимга 
Протокол 
асосида 
ташкил 
қилинган.Озарбайжон 
Республикаси, 
Арманистон Республикаси, Беларус Республикаси, Қозоғистон Республикаси, 
Қирғиз Республикаси, Молдова Республикаси, Россия Федерацияси, 
Тожикистон Республикаси, Туркманистон, Ўзбекистон Республикаси ва 
Украина МДҲ иштирокчи давлатлари ҳисобланади. 
Ҳамдўстлик иштирокчи давлатларнинг барқарор ривожланиши ва 
хавфсизлигига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай таҳдид ва хавф-хатарларга ўз 
вақтида муносиб жавоб қайтариш борасида ўзаро мақбул ѐндашувлар ва 
келишилган амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, муаммо ва 
келишмовчиликларни ҳал қилиш, МДҲ ҳудудидаги фуқароларнинг ўзаро 
мулоқот юритишлари учун кенг имконият яратди. 
Ўзбекистон МДҲни кўп режали муносабатларни мувофиқлаштирувчи 
механизм ва бевосита мулоқотлар олиб бориш, давлатлараро музокаралар 
ташкил қилиш, жумладан МДҲ форматида давлат раҳбарлари ва тегишли 
идоралар бошлиқлари даражасида икки томонлама учрашувлар ўтказиш 
майдони ҳамда кўп томонлама ҳамкорлик шарт-шароитларини яратишда 
манфаатдор бўлган суверен давлатларнинг бирлашмаси сифатида баҳолайди. 
Ўзбекистон Республикаси МДҲнинг асосий низомий ва тармоқ 
органлари фаолиятида иштирок этади. Ўзбекистон Ҳамдўстлик ташкил 
этилгандан бошлаб унинг доирасида иқтисодий интеграцияни чуқурлаштириш 
ва янгича асосда хўжалик алоқаларини ушбу жараѐнларга сиѐсий тус бермаган 
ҳолда амалга ошириш тарафдори бўлган давлатлар қаторига кирган. 
Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари доирасида олиб бораѐтган ўзаро 
дипломатик муносабатларида Марказий Осиѐ минтақаси муҳим ўрин тутади. 
Чунки, бу минтақадаги давлатлар Ўзбекистоннинг бевосита қўшнилари 
саналади. Ўзбекистон давлати Марказий Осиѐ минтақасида тинчликни 
сақлаш, барқарорликка эришиш ва ядро қуролидан холи бўлишига қаратилган 
ташқи сиѐсат олиб бормоқда. Айниқса, Ўзбекистон билан Қозоғистон 
ўртасидаги 
ўзаро 
муносабатларни 
ривожлантириш 
нафақат 
ўзаро 
ҳамкорликнинг узоқ муддатли истиқболлари, айни вақтда бутун Марказий 
Осиѐ минтақаси барқарорлиги ва равнақини таъминлаш нуқтайи назаридан 
ҳам алоҳида аҳамият касб этади. 
Мустақиллик даврида Ўзбекистон — Қозоғистон ўртасидаги ўзаро 
ҳамкорликни 
изчил 
ривожлантириш 
минтақада 
барқарорликни 
мустаҳкамлашга 
хизмат 
қилмоқда, 
шунингдек 
халқаро 
даражада 
тараққиѐтнинг янги йўналишлари учун замин яратмоқда. Ўзбекистон ва 


144
Қозоғистон БМТ, МДҲ, ШҲТ каби кўп томонлама тузилмалар доирасида бир-
бирини ўзаро қўллаб-қувватлаб ва ҳамкорлик қилиб келмоқда. Айниқса, икки 
мамлакатнинг терроризм, наркотрафик, диний экстремизм, сепаратизм, 
трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашишда ўзаро ҳамкорликни 
чуқурлаштириш натижалари муҳим аҳамият касб этмоқда. Ҳар икки томон 
Ўрта Осиѐда сувдан адолатли фойдаланиш тизими масалаларида ягона 
позицияда бўлиб, минтақадаги барча сув-энергетика муаммоларини фақат 
халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари ва минтақадаги барча 
мамлакатларнинг манфаатларини албатта ҳисобга олган ҳолда ҳал қилиш 
зарурлигига асосланади. 
Ўзбекистон ва Туркманистон азалдан тарихий ва маънавий 
илдизларининг 
умумийлиги, 
маданияти, 
анъаналари, 
урф-одатлари, 
қардошлик ришталари, тили ва менталитетининг яқинлиги ўзаро боғлаб 
турувчи яқин қўшни бўлиб, бугунги кунда икки томонлама муносабатларини 
кўп асрлик дўстлик, ўзаро ҳурмат ва ишонч, икки қардош халқлар томонидан 
шакллантирилган умумий манфаатлар ва эришилган ютуқлар асосида амалга 
ошириб келмоқда. Ҳар икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ривожининг 
юқори суръатларига мисол тариқасида ҳамкорликнинг турли даражаларида 
сиѐсий мулоқотлар олиб борилиши, томонларнинг савдо-иқтисодий 
йўналишдаги шерикликни ривожлантиришга интилишлари ҳамда маданий-
гуманитар соҳадаги мустаҳкам алоқаларни келтириб ўтиш мумкин. 
1991—2010-йилларда ҳар икки давлат ўртасида 10 та олий даражадаги 
ташриф амалга оширилди — 6 марта Туркманистон Президенти Ўзбекистонга 
келди, 4 марта Ўзбекистон Президенти Туркманистонга ташриф буюрди. 
Ушбу ташрифлар чоғида қатор соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни 
ривожлантиришнинг асоси бўлган шартнома ва ҳуқуқий база яратилди.Турли 
соҳалар бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришга хизмат қилувчи қатор 
ҳужжатларнинг имзоланишига эришилган. 2009-йил феврал ойидаги 
Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг Тошкентга, 
ўша йилнинг декабр ойида эса Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Ашхободга амалга оширган расмий ташрифлари икки томонлама 
муносабатларнинг ривожланишига алоҳида туртки берди. 
Мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан сўнг 
дўстона ва самарали ҳамкорликнинг улкан тажрибасига эришилдики, бунинг 
асоси кенг кўламли ҳамкорликнинг фаол йўналишларига мўлжалланган 
давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро даражадаги 150 дан ортиқ 
халқаро 
шартномалардан 
иборат 
салмоқли 
ҳуқуқий-шартномавий 
ҳужжатларда ўз аксини топди. Икки томонлама савдо-иқтисодий 
муносабатлар борасида сўз кетганда, уларнинг жадал суръатларда 
ривожланаѐтганини қайд этиш лозим. Хусусан, Ўзбекистон Туркманистонга 
кимѐ саноати маҳсулотлари, қурилиш моллари, қишлоқ хўжалиги техникаси, 
металлдан тайѐрланган ашѐлар, маъданли ўғитлар, асбоб-ускуна ва транспорт 
воситаларини экспорт қилади. Ўз навбатида Туркманистондан бизга нефт 
маҳсулотлари, пластмасса ва ундан тайѐрланган маҳсулотлар, хизмат 
кўрсатиш, ноорганик кимѐвий воситалар келтирилади. 


145
Ислом Каримов 2009-йилнинг декабр ойида Туркманистонга ташрифи 
чоғида минтақада энг йирик лойиҳалардан бирига айланган, муҳим стратегик 
хомашѐнинг экспорт қилинишини диверсификациялашга имконият яратган 
«Туркманистон — Хитой» трансмиллий газ қувурининг ишга туширилиши 
маросимида қатнашди. 
2012-йилнинг 
1—2-октабрида 
Туркманистон 
Президенти 
Г.Бердимуҳамедовнинг таклифи билан И.А.Каримов Ашхободга ташриф 
буюрди. Ўзаро музокаралар натижасида Президентларнинг Қўшма Баѐноти 
қабул қилинди, шунингдек, 2013—2017-йилларга мўлжалланган иқтисодий 
ҳамкорлик тўғрисидаги Шартнома, 2013—2014-йилларга мўлжалланган ташқи 
сиѐсат муассасаларининг ўзаро ҳамкорлик дастури каби ҳужжатлар 
имзоланди. 
Ўзбекистон Туркманистонга минерал ўғитлар, қурилиш материаллари, 
мева-сабзавот маҳсулотлари, электр ва механик ускуналари, транспорт 
воситалари, қора ва рангли металл буюмлари экспорт қилади. Туркманистон 
эса бизнинг мамлакатга нефт маҳсулотлари, пропилен полимерлари, 
олтингугурт кислотаси каби маҳсулотларни экспорт қилади. Сўнгги беш йил 
ичида ўзаро товар айланмаси уч мартага ўсди. Икки мамлакат ўртасида 
иқтисодий, ижтимоий, маданий ва дўстлик алоқалари ривожланиб бормоқда. 
Ўзбекистон — Қирғизистон ўзаро дипломатик алоқалари 1993-йил 16-
февралда 
ўрнатилган. 
Ҳар 
икки 
мамлакат 
халқаро 
терроризм, 
фундаментализм, сепаратизм, наркотрафикка қарши курашда яқиндан 
ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ҳозирги даврда ҳар икки мамлакат ўртасида ўзаро 
ҳамкорликка доир 137 та ҳужжат имзоланди. 
Ҳозирги даврга келиб Ўзбекистон — Қирғизистон ўзаро дипломатик 
муносабатларини яхшиланишида 2014-йил апрелда ўтказилган Ўзбекистон — 
Қирғизистон «Шарқ — Антитеррор — 2014» қўшма антитеррор қўмондонлик-
штаб ҳарбий машқлари муҳим аҳамият касб этди. Ҳарбий машқлар Шанхай 
ҳамкорлик ташкилотининг 2014-йил 20-мартда тасдиқлаган дастури асосида 
ўтказилди. Унда икки давлатнинг мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар 
вазирликлари ва фуқаролик мудофааси ташкилотлари вакиллари иштирок 
этди. Қозоғистон, Хитой, Россия, Тожикистон ва ШҲТ вакиллари кузатувчи 
сифатида қатнашди. 
Умуман, Ўзбекистон — Қирғизистон ўзаро муносабатлар икки 
томонлама ва халқаро ташкилотлардаги ҳамкорлик асосида ривожланиб 
бормоқда. 
Мустақиллик даврида Ўзбекистон — Тожикистон дипломатик алоқалари 
ривожланиб келмоқда. Ўзбекистоннинг Тожикистон давлатига нисбатан 
экологик масалалар — Тожик алюмин заводини атроф-муҳит экологиясини 
ҳалокатга олиб келганлиги, Тожикистондаги Роғун ГЕСнинг лойиҳаси қирқ 
йил илгари эскирган лойиҳа, конструкторлик ва технологик хулосалари 
асосида қурилаѐтганлиги, уни қурилиши Орол ҳалокати туфайли экологик 
мувозанатни издан чиқиш ѐқасида турган минтақага катта офат етказиши 
мумкинлигига доир эътирозларига ижобий акс-садо берилмаѐтган ўзаро 
дипломатик муносабатларда ўз изини қолдирмоқда. 


146
Лекин, шунга қарамай, ҳар икки томоннинг ўзаро алоқалари икки 
томонлама ва халқаро ташкилотлар фаолиятида намоѐн бўлмоқда. Жумладан, 
2011—2013-йилларда ҳар икки томон ички ишлар вазирларининг халқаро 
ташкилотлар анжуманларидаги учрашувлари кузатилмоқда. 2014-йил июлда 
ҳар икки давлат ташқи ишлар вазирлари Душанбеда ШҲТ аъзо-давлатлари 
ташқи ишлар вазирлари йиғилиши муносабати билан учрашди. Унда 
транспорт, энергетика, маданият, чегара ҳудудларидаги ҳамкорлик соҳаларида 
сиѐсий музокаларни фаоллаштиришга келишилди. Шунингдек, ҳар икки 
томон ташқи ишлар вазирлари ШҲТни ривожлантириш, иккинчи жаҳон 
урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 70 йиллигини нишонлашга 
доир қўшма қарорлар қабул қилиш, минтақавий ва халқаро муаммоларга доир 
ўзаро фикрлар алмашди. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish