142
апрелда Франция Президенти Франсуа Миттераннинг Ўзбекистонга расмий
ташрифи амалга оширилди. Ўзбекистон ва Франция ташқи ишлар
вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида, икки мамлакат ўртасида
фуқароларнинг эркин ҳаракати ҳақидаги битимлар ва ҳаво транспорт
соҳасиcда ҳамкорликка доир декларациялар имзоланди. Ўзбекистон билан
Франция ўртасида иқтисодий, илмий, маданий алоқалар кенгайиб бормоқда.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, озиқ-овқат, нефт ва газ
саноати, қурилиш ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилинмоқда. Ўзбекистон
халқаро ишларда катта тажриба ва нуфузга эга бўлган Буюк Британия билан
ҳам ҳамкорлик қилмоқда.
1993-йил
22-25-ноябрда
Ўзбекистон
И.А.Каримов
бошлиқ
республикамиз делегациясининг расмий амалий ташриф билан Буюк Британия
ва Шимолий Ирландия бирлашган қироллигида бўлиши икки мамлакат
ўртасидаги ҳамкорлик тарихида буюк воқеа бўлди. Мамлакатимиз
раҳбарининг қиролича Елизавета II, Бош вазир Ж.Мейжор билан самимий,
очиқ ўзаро манфаатли суҳбатлари, музокаралари бўлиб ўтди. Ўзбекистон
Республикаси билан Буюк Британия қироллиги ўртасида ўзаро иқтисодий
алоқалар тўғрисида шартнома, сармоядорни ўзаро рағбатлантириш ва
ҳимоялаш тўғрисида битим, ҳаво йўлларини очиш тўғрисида битим, икки
мамkакат ҳудудида фуқароларнинг эркин юриши ҳақида меморандум
имзоланди. «Тошкент—Лондон» ҳаво йўлида самолѐт қатновининг йўлга
қўйилиши алоқаларни яхшилашда муҳим аҳамиятга эга бўлди. 1996-йилнинг
бошларида Ўзбекистонда «Британия Кенгаши» ваколатхонасининг иш
бошлаши ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш йўлидаги янги
қадам бўлди.
Ўзбекистоннинг Финляндия, Австрия, Белгия, Швейцария, Италия,
Испания, Греция, Полша, Венгрия, Чехия, Словакия, Хорватия, Болгария каби
Европа мамлакатлари билан сиѐсий, дипломатик, иқтисодий ва маданий
алоқалари ўрнатилди ва кенгайиб бормоқда. Швейцариянинг Алтендорф
шаҳрида Ўзбекистон Савдо уйининг очилиши муҳим воқеа бўлди. Бу маскан
бугунги кунда савдо уйигина бўлиб қолмай, Ўзбекистоннинг Европа ва
жаҳонда бизнес ва савдо маркази ҳисобланадиган мамлакат — Швейцариядаги
ваколатхонасига ҳам айланди. Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасида
алоқаларнинг йўлга қўйилиши мамлакатимизнинг Европа мамлакатлари билан
ҳамкорлигини янги босқичга кўтарди. 1996-йилда Европа Иттифоқи Кенгаши
билан Ўзбекистон ўртасида шериклик ва ҳамкорлик битими имзоланди. Битим
туфайли Ўзбекистон Европа Иттифоқи ва унга аъзо бўлган 27 давлатлар билан
сиѐсий, ҳуқуқий, иқтисодий, инвестиция, молия, божхона, илм-фан, маданият,
тиббиѐт, телекоммуникация, транспорт ва бошқа соҳаларда шериклик ва
ҳамкорлик муносабатларини ўрнатди.
Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
2012-йилдан
Do'stlaringiz bilan baham: