Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/139
Sana23.02.2022
Hajmi3,89 Mb.
#120672
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   139
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ 10 сен 88199d5aaf4bdefc31fc4735dfc05247

Учинчиси. Республиканинг ташқи сиѐсати тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро 
манфаатдорлик, бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашмаслик 
қоидалари асосида қурилади. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида, бутун 
ташқи сиѐсатда ҳам бизнинг шиоримиз —тенглар орасида тенг бўлиш, «катта 
оға»нинг қош-қовоғига қараб иш тутишдан узил-кесил ва абадул-абад халос 
бўлишдир. 
Тўртинчиси. Мафкуравий қарашлардан қатъий назар ташқи сиѐсатда 
очиқ-ойдинлик принципини рўѐбга чиқаришга ва барча тинчликсевар 
давлатлар билан кенг ташқи алоқаларни ўрнатишга интилади. 
Бешинчиси. Ўзининг миллий-ҳуқуқий тизимини вужудга келтираѐтган 
ѐш мустақил Ўзбекистон ички миллий қонунларидан халқаро ҳуқуқ 
нормаларининг устуворлигини тан олади. Бизнинг мустақил давлатимиз ўз 
қиѐфасини йўқотмай, жаҳон ҳамжамиятига кирар экан, халқаро талабларга 
риоя қилишга тайѐрдир. 
Олтинчиси. Ўзбекистон тўла ишонч принциплари асосида ҳам икки 
томонлама, ҳам кўп томонлама ташқи алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш 
учун, халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорликни чуқурлаштириш учун 
ҳаракат қилади. 
Ўзбекистон ўзининг ташқи сиѐсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда 
юқорида айтиб ўтилган принципларга қатъий риоя қилади, уларни бойитиб ва 
кенгайтириб бориб, ташқи сиѐсий ҳамда ташқи иқтисодий фаолиятнинг 
асосий йўналишларини қатъият ва изчиллик билан турмушга татбиқ этади. 
Мустақилликнинг иккинчи ўн йиллигига келиб жаҳондаги глобаллашув 
жараѐнлари, жаҳон молиявий ва иқтисодий инқирози, турли минтақаларда рўй 
бераѐтган урушлар ва танг ҳолатларни бартараф қилишга доир оғир ва 
машаққатли даврда ҳам Ўзбекистон ўзининг тинчликсевар ташқи сиѐсатини 
демократик қадриятлар асосида ривожлантириб борди. Бу даврда давлат 


133
Ўзбекистон ташқи сиѐсатининг асосий стратегик мақсадлари ва вазифалари 
И.А.Каримовнинг турли назарий қарашлари ва маърузаларида янада 
ривожлантирилди. 
Мамлакат ташқи сиѐсатининг асосий мақсади давлат мустақиллиги ва 
суверенитетини мустаҳкамлаш, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, 
минтақада хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг 
барқарор ривожланиши учун қулай ташқи иқтисодий ва сиѐсий шарт-
шароитларни яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрўсини оширишга 
қаратилди. 
И.А.Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик 
палатаси ва Сенатининг 2010-йил 27-январдаги қўшма мажлисида сўзлаган 
нутқида ташқи сиѐсатнинг асосий вазифаларини қуйидагича ифодалаб берди: 
«Минтақамизда ва бутундунѐда юзага келаѐтган мураккаб геосиѐсий шароитда 
бизнинг зиммамизда мамлакатимизнинг хавфсизлиги ва барқарорлигини 
таъминлаш, шу муқаддас заминимизда ҳукм сураѐтган тинч-осойишта ҳаѐтни 
сақлаш каби бир-биридан масъулиятли ва кенг кўламли бир қатор вазифалар 
борки, юртимизнинг, жондан азиз фарзандларимизнинг бугунги ва эртанги 
куни ана шу масалаларни қанчалик муваффақият билан ҳал этишимизга 
боғлиқдир». 
Умуман, бу даврга келиб, фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат 
қуришнинг «Ўзбек модели» асосидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш 
жараѐнида давлатимиз ташқи сиѐсатининг асосий вазифалари қуйидагилардан 
иборат ҳолда белгиланди: 
- биринчидан, яқин ва узоқ давлатлар билан ўзаро манфаатли ва тенг ҳуқуқли 
ҳамкорлик 
муносабатларини 
ҳар 
томонлама 
ривожлантириш 
ва 
мустаҳкамлаш. Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига аста-секин ва ҳар 
томонлама интеграциялашишида, сиѐсий, иқтисодий, маданий-маърифий, 
илмий-техникавий ва бошқа соҳаларда очиқ ва конструктив халқаро 
ҳамкорликни амалга оширишда икки томонлама ва кўп томонлама дипломатия 
механизмларидан самарали фойдаланиш; 
- иккинчидан, Ўзбекистон раҳбариятининг минтақавий ва халқаро сиѐсатнинг 
долзарб йўналишлари хусусидаги, жумладан, «Афғонистондаги вазиятни тинч 
йўл билан ҳал этиш бўйича «6+3» мулоқот гуруҳини тузиш, «Марказий Осиѐ 
— Форс қўлтиғи» транспорт-транзит йўлини тузиш, минтақадаги 
трансчегаравий дарѐларнинг сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва 
бошқа халқаро ташаббусларини илгари суриш; 
- учинчидан, Марказий Осиѐда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, минтақани 
барқарор хавфсизлик ҳудудига айлантириш билан боғлиқ сиѐсий-дипломатик 
ва халқаро-ҳуқуқий масалаларни ҳал этиш. Узоқ ва яқин давлатлар билан 
муносабатларда сиѐсий, ижтимоий-иқтисодий, миллатлараро ва бошқа 
муаммоли зиддиятларни ўз вақтида олдини олиш, можароли вазиятлар ва 
бошқа салбий ҳолатларнинг авж олишига йўл қўймаслик учун дипломатик 
чоралар кўриш; 
тўртинчидан, мамлакатимизда амалга оширилаѐтган чуқур демократик 
ислоҳотларни, жамиятни ва иқтисодиѐтни модернизациялашнинг динамик 


134
жараѐнларини самарали амалга ошириш учун қулай ташқи сиѐсий 
шароитларни яратиш. Жаҳондаги мамлакатлар билан савдо-иқтисодий 
муносабатларни мунтазамривожлантириш, миллий иқтисодиѐтнинг устувор 
йўналишларига тўғридан тўғри чет эл сармояларини ва илғор 
технологияларни жалб қилиш билан боғлиқ сиѐсий-дипломатик ва халқаро-
ҳуқуқий масалаларни амалга ошириш; 

бешинчидан, жаҳон ҳамжамиятида Ўзбекистон ташқи ва ички 
сиѐсатининг асосий жиҳатларини акс эттирадиган, унинг халқаро 
ташаббусларининг мазмун ва моҳиятини ифодаловчи объектив ва ишончли 
маълумотларни тарқалишига эришиш. 
И.А.Каримовнинг ташаббуси билан 2012-йил сентябрда қабул қилинган 
«Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиѐсий фаолияти концепцияси»да 
Ўзбекистон ташқи сиѐсатининг асосий принциплари сифатида қуйидагилар 
белгиланди: 
дунѐда тинчлик ва хавфсизликни сақлашга ҳамда умумэътироф этилган 
халқаро норма ва принципларга риоя этишга содиқлик; 
мафкуравий қарашлардан қатъий назар ҳамкорлик учун очиқлик; 
тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик, давлатларнинг суверенитети, 
ҳудудий яхлитлиги, чегаралар дахлсизлиги, ички ишларга аралашмаслик, 
низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, куч ишлатмаслик ѐки куч билан таҳдид 
солмаслик. 
Ўзбекистон прагматик, оқилона ва мақсадга мувофиқ сиѐсат юритиш 
тарафдори бўлиб, ташқи сиѐсат мақсад ва вазифалари давлатнинг узоқ 
муддатли манфаатларига, унинг ресурслари ва салоҳиятига мос келиши 
принципларига содиқ қолади. 
Ўзбекистоннинг жаҳон халқлари тинчлиги ва хавфсизлигига мос бўлиб 
тушган тинчликсевар ташқи сиѐсати, уни жаҳонда мустақил давлат сифатида 
тезда тан олинишини таъминлади. Ўзбекистон Республикаси давлат 
мустақиллигини 165 та давлат тан олди. Бугунги кунда Ўзбекистон 
Республикаси жаҳоннинг 142 давлати билан дипломатик алоқаларни ўрнатди. 
Тошкентда 43 та мамлакатнинг элчихоналари, 3 та савдо ваколатхонаси 
(Венгрия, Белгия, АҚШ савдо палатаси), 10 та халқаро ташкилотнинг 
ваколатхонаси ишлаб турибди. Мамлакатимизда 7 та фахрий консуллар ишлаб 
келмоқда. 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
хорижий 
давлатлардаги 
элчихоналарининг сони эса 30 тани ташкил этади. Шунингдек, 11 та бош 
консулхонаси 
мавжуд. 
Республикада 
88 
та 
хорижий 
мамлакат 
ваколатхоналари аккредитация қилинган. Ўзбекистон 41 та нуфузли халқаро 
иқтисодий ва молия ташкилотларининг тенг ҳуқуқли аъзоси. Ҳозирда улардан 
бештасининг ваколатхонаси республикада фаолият кўрсатмоқда. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish