Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/139
Sana23.02.2022
Hajmi3,89 Mb.
#120672
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   139
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ 10 сен 88199d5aaf4bdefc31fc4735dfc05247

Хорижий 
мамлакатлар 
билан 
иқтисодий 
алоқаларнинг 
ривожланиши 
Мустақилликнинг дастлабки давридан бошлаб Ўзбекистон билан АҚШ 
ўртасида иқтисодий алоқалар ривожланиб келмоқда. 1993-йилдан буѐн 
Америка — Ўзбекистон савдо палатаси ўзаро ҳамкорлик қилмоқда. Ҳозирги 
пайтда Ўзбекистонда 193 та АҚШ компаниялари иштирокидаги корхоналар 
(ундан 52 таси 100 фоиз АҚШ капитали асосида) фаолият юритмоқда. 
Ўзбекистонда 39 та АҚШ компаниялари ваколатхоналари фаолият юритмоқда. 
Бу корхоналар автомобилсозлик, газ, нефткимѐси, тўқимачилик, озиқ-овқат, 
машинасозлик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳаларида фаолият 
юритмоқда. 2012-йилга келиб эса АҚШ — Ўзбекистон ўзаро товар айланмаси 
449,2 млн. долларга етди (експорт - 49,8 млн. доилар, импорт — 399,4 
млндоллар). 


155
Ўзбекистон давлати 1996-йилда Европа Иттифоқи билан кенг миқѐсдаги 
ҳамкорликни кўзда тутувчи Шериклик ва ҳамкорлик битимини тузди. Бундан 
ташқари Европа Иттифоқи ва мамлакатимиз ўртасида 20 га яқин бошқа 
турдаги шартномалар мавжуд бўлиб, ўзаро икки томонлама муносабатлар ҳам 
иқтисодий, ҳам сиѐсий, ҳам маданий соҳаларда ривқжланиб бормоқда. Шу 
билан бирга, Европа Иттифоқи билан узоқ муддатли, барқарор ва халқаро 
тамойиллар асосига қурилган. 2001 -йилга келиб, Европа Иттифоқи ва 
Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмаси 1 млрд. 57 млн. АҚШ долларини 
ташкил этди. 
2006-йилга келиб Ўзбекистонда Европа Иттифоқи мамлакатларига 
тегишли 500 компания ва фирмалари фаолият кўрсата бошлади. Шулардан 114 
таси юз фоиз Европа капитали асосига қурилган. Ўзбекистоннинг Европа 
Иттифоқи билан ҳамкорлигини муҳим йўналишларидан бири бу ТАСИС 
дастури асосида амалга оширилаѐтган лойиҳалардир. 1991-йилда, яъни собиқ 
иттифоқ тарқалиб, иттифоқдош давлатлар ўз мустақиллигига эга 
бўлганларидан сўнг Европа Иттифоқи комиссияси ТАСИС дастурининг 29 
лойиҳасини амалга ошириш учун 50 млн. АҚШ доллари, шу билан бирга, 
халқаро лойиҳаларни амалга ошириш учун 150 млн. АҚШ доллари миқдорида 
маблағлар ажратди. ТАСИС дастурида товар айрибошлашнинг ўсиши, 
транспорт тармоқларини кенгайтириш, янги инвестицияларни жалб қилиш 
имкониятлари, янада яқинроқ ҳамкорликка зарурат ошаѐтган атроф-муҳитни 
муҳофаза қилиш, чегара ҳудудлари ҳамкорлиги ва юриспруденция 
доирасидаги ўзаромуносабатлар ва ички қонун чиқариш кабиларга муҳим 
эътибор қаралилди. Бундан ташқари, Европа Иттифоқи ўрта Осиѐ ҳудудидаги 
ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига қаратилган янги лойиҳалар 
доирасида 2002—2006-йиллар давомида ўрта Осиѐ давлатлари учун 50 млн. 
евро ажратди. 
Хусусан, 1992-йилдан бошлаб, яъни Европа Иттифоқи билан Ўзбекистон 
Республикаси ўртасида меморандум қабул қилинган даврдан бошлаб 
Ўзбекистонга Европа Иттифоқининг ТАСИС дастури бўйича грантлар кириб 
кела бошлади. 1992-йилдан 2000-йилгача бўлган даврда техник ѐрдам 
кўрсатиш мақсадларида 111 млн. евро маблағ ажратилди. ТАСИС дастури 
асосида 2000—2003-йилларда Ўзбекистонга 25 млн. евро маблағ ажратилди. 
Ҳозирги даврга келиб Европа Иттифоқи (ЕИ) билан савдо-иқтисодий 
алоқалар янада кенгайиб бормоқда.
Шунингдек, иқтисодий соҳадаги муносабатлар Италия, Испания, Туркия 
каби йирик давлатлар билан иқтисодий ҳамкорлик алоқалари ривожланиб 
бормоқда. 
МДҲ доирасида Россия Федерацияси билан ўзаро иқтисодий алоқалар 
ривожланиб бўрмоқда. Фақат 2006—2007-йилларда икки давлат бошлиқлари 
11 марта учрашиб, ўзаро манфаатли келишувларга эришди. ўтган уч йил ичида 
мамлакатлар ўртасидаги товар айланмаси уч марта кўпайди. 2007-йил 
натижаларига кўра унинг ҳажми деярли 4,5 млрд. АҚШ долларига етиб, бу 
соҳадаги ўсиш йилига 30—35 фоизга тенг бўлди. 


156
Россия Федерацияси билан 2011-йил 18-ноябрда эркин савдо ҳудудида 
битимларни қўллаш протоколи имзоланди. 2012-йилга келиб Россия билан 
Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси 7914,4 млн. долларга етди. Ҳозирги 
даврга келиб Ўзбекистонда 915 та Россия капитали иштирокидаги корхоналар 
фаолият юритиб, улардан 761 таси қўшма, 154 таси юз фоиз Россия 
капиталидан иборат хорижий корхоналар ҳисобланади. Россия Федерацияси 
ҳудудида эса 501 та Ўзбекистон капитали иштирокидаги корхоналар фаолият 
юритмоқда. Ўзбекистонда Россия Федерациясининг 89 фирма ва 
компанияларининг ваколатхонаси мавжуддир. 
Шунингдек, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби МДҲ 
аъзолари мамлакатлари билан ҳам ташқи иқтисодий-савдо алоқалари 
ривожланиб бормоқда. Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида фақат 2007-
йилнинг биринчи ярмида 583,4 млн. АҚШ долларига тенг товар айланмаси 
амалга оширилди. Сўнгги ўн йилликда Ўзбекистон билан Жанубий Корея 
ўртасидаги 1994-йилда бошланган ўзаро иқтисодий алоқаларжуда ҳам 
жадаллик билан ўсиб бормоқда. Жанубий Корея 2009-йилга қадар Ўзбекистон 
иқтисодиѐтига 2 млрд. АҚШ долларидан зиѐд сармоя киритди. Ўзбекистонда 
кореялик сармоядорлар иштирокида тузилган 351 қўшма корхона, Жанубий 
Кореянинг 93 фирма ва компаниясининг ваколатхонаси фаолият кўрсатмоқда. 
Икки мамлакат ташқи иқтисодий алоқалар — савдо, сармоя, ѐқилғи-
энергетика, банк-молия, қурилиш, машинасозлик, авиаташув, қишлоқ 
хўжалиги, озиқ-овқат, кимѐ, енгил саноат, тўқимачилик, соғлиқни сақлаш, 
фармацевтика, геология ва минерал ресурслар, транспорт ва транспорт 
коммуникациялари, ахборот технологиялари, электротехника, логистика, 
сайѐҳлик, мебелсозлик, кўнчилик ва матбаачилик соҳаларида ҳамкорлик 
қилмоқда. 
Ўзбекистон — Жанубий Корея энг йирик ўзаро инвестициявий ҳамкор 
давлатлар ҳисобланади. Икки томонлама ҳамкорликни мувофиқлаштирувчи 
меъѐрий-ҳуқуқий асосларга доир 200 та ҳужжат қабул қилинган.
Ўзбекистон билан Япония ўртасида ўзаро иқтисодий алоқалар 2002-
йилда икки мамлакат ўзаро имзолаган Дўстлик, стратегик шериклик ва 
ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баѐнот асосида ривожланиб келмоқда.
Улар транспорт, хизмат кўрсатиш, сайѐҳлик, соғлиқни сақлаш, 
машинасозлик, металлни қайта ишлаш, енгил саноат, экспорт-импорт 
операцияларини ўтказиш, сармоявий лойиҳалар доирасида асбоб-ускуналар 
етказиб бериш каби йўналишларда фаолият олиб боради. Япониялик 
ҳамкорлар «Кўкдумалоқ» конида компрессор станциясини ва Бухоро нефтни 
қайта ишлаш заводини қуриш, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини 
реконструкция қилиш, Самарқанд, Бухоро ва Урганч аеропортларини 
модернизациялаш каби йирик лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок 
этди. 
Ҳозирги даврда Япония билан ҳамкорликда Қарши—Термиз темирйўл 
тармоғини электрлаштириш, Навоийдаги иссиқлик электр станциясми 
кенгайтириш ва Толлимаржон иссиқлик электр станциясини модернизация 
қилиш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда. 


157
2012-йилга 
келиб 
Ўзбекистон 
ҳудудида 
ШҲТ 
мамлакатлари 
инвесторлари иштирокида 1601 та корхона (шундан 270 таси 100 фоиз 
хорижий капитал асосида) фаолият юритмоқда. Ҳозирги даврга келиб 
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо 
вазирлиги ҳузурида ШҲТ аъзоси бўлган давлатлар компаниялари ва 
фирмаларининг аккредитация қилинган 178 та ваколатхоналари фаолият 
юритмоқда
310

Мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқалари 2006-йил бошига келиб 
дунѐнинг 40 давлати билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро 
келишувларда ифодаланди. Шунингдек, 35 давлат билан сармоя киритишни 
рағбатлантириш ва ҳимоялаш тўғрисидаги келишувларга эришилди. 
Шунга мувофиқ равишда ташқи савдо салдоси 482,1 млн. АҚШ 
долларини ташкил этди. 
Ўзбекистоннинг 
ташқи 
иқтисодий 
сиѐсатининг 
стратегияси 
И.А.Каримов томонидан ишлаб чиқилган қуйидаги принципларга асосланиб 
амалга оширила бошланди: мафкурага боғлиқ бўлмаган ҳолда савдо-
иқтисодий муносабатларни ривожлантириш, тенг ҳуқуқ ва ўзаро манфаатларга 
асосланган ҳамкорлик, халқаро ҳуқуқ меъѐрларининг устуворлиги, рақобат 
билан ҳамкорликнинг оқилона мувозанати, хорижий мамлакатлар ҳамда 
инвесторлар учун энг замонавий технологияларни жалб этишни 
таининлайдиган қулай шарл-шароитлар яратиш. Ана шу принциплар 
мамлакатни халқаро интеграцияга киришини таъминлаб берди. 
Қисқа давр ичида Ўзбекистон жаҳон иқтисодий интеграцияси 
ҳамжамиятидан ўзига муносиб ўрин эгаллай олди. Бунинг замирида 
Юртбошимиз ва давлатимиз томонидан мамлакатимизнинг асосий стратегик 
пировард мақсадини бозор иқтисодиѐти муносабатларига асосланган 
фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуриш деб эион қилиниши, бу улуғвор 
мақсадни амалга оширишга доир ислоҳотларни «Кучли давлатдан — кучли 
фуқаролик жамияти сари» тамойили асосида янада чуқурлашиб бораѐтганлиги 
ѐтади. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish