Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


олинганидан кейинги даврда, Иерусалимда коррупция айниқса авж



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/139
Sana23.02.2022
Hajmi3,89 Mb.
#120672
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   139
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ 10 сен 88199d5aaf4bdefc31fc4735dfc05247

олинганидан кейинги даврда, Иерусалимда коррупция айниқса авж 
олганидан далолат беради. 
Профессионал давлат амалдорлари ҳали мавжуд бўлмаган антик жамиятлар 
тарихининг илк босқичларида (қадимги юнон шаҳар-давлатлари, республика 
Рими) коррупция деярли бўлмаган. Бу ҳодиса антик давр таназзулга юз тутган 
босқичдагина вужудга келган. Бу даврда коррупция домига илинган давлат 
амалдорлари ҳақида: ―У бой вилоятга камбағал бўлиб келиб, камбағал 
вилоятдан бой бўлиб кетди‖, дейишган. Айни шу даврда рим ҳуқуқида 
"corrumpire" деган махсус атама пайдо бўлган, у ―бузиш, ―пора эвазига 
оғдириш ибораларининг синоними ҳисобланган ва мансаб мавқеини 
суиистеъмол қилишнинг ҳар қандай кўринишларини ифодалашга хизмат 
қилган. 
Марказий ҳукумат ҳокимияти заиф бўлган жойларда (масалан, илк ўрта аср 
даврида Европада) хизмат мавқеидан аҳолидан ўз чўнтагига ҳақ ундириш учун 
фойдаланиш аксарият ҳолларда умум эътироф этилган меъѐрга айланган. 
Давлат марказлашгани сари у фуқароларнинг мустақиллигини қаттиқроқ 
чеклаган ва шу тариқа қуйи ва олий бўғин амалдорларига қаттиқ назоратдан 
қутулишни истаган фуқаролар фойдасига қонунни хуфѐна бузишга туртки 
берган. Коррупция домига илинган амалдорларни бошқаларга дарс бўлсин 
учун оломон кўз ўнгида жазолашлар одатда ҳеч қандай самара бермаган, 
чунки амалдан четлатилганлар (лавозимидан олинганлар ѐки қатл этилганлар) 
ўрнини янги порахўрлар эгаллаган. Марказий ҳокимият амалдорлар фаолияти 
устидан ялпи назорат ўрнатиш учун одатда зарур куч ва воситаларга эга 
бўлмагани боис, у коррупциянинг ўта хавфли кўринишларинигина жазолаш 
билан кифояланган.
Ўрта асрларда Ўзбекистон ҳудудида жойлашган давлатларда қабул 
қилинган одат ҳуқуқи меъѐрлари асосан замирида ислом маданияти 
принциплари ѐтувчи қонунчилик анъаналари билан белгиланган. Хусусан, 
Амир Темур давлатида амалдорлар ишини тартибга солиш мақсадида вақти-
вақти билан сўроқ, текшириш, тафтиш, тергов ўтказиб турилган. Ўз амалини 
суиистеъмол қилиш, порахўрлик, доимий равишда ичкилик ичиш, маиший 
бузуқлик каби қилмишлар оғир гуноҳ ҳисобланган ва қаттиқ жазоланган. 
Тарихий манбаларда келтирилишича, Амир Темурнинг ўғли Мироншоҳ, 
неваралари Пирмуҳаммад ва Ҳалил Султонлар юқорида зикр этилган 
меъѐрларни бузганлик учун халқ олдида жазога тортилганлар. 
Ўша даврда Ўзбекистон ҳудудидаги феодал жамиятларда ҳозирги 
талқиндаги коррупция учун жавобгарлик назарда тутилмаган. Шунга қарамай, 
Ўзбекистон Россия томонидан истило қилинган давргача коррупция 
қонунийлаштирилган институционал шаклларда намоѐн бўлган, хусусан 
ҳукмрон давраларнинг вакилларига у ѐки бу тарзда ҳақ бериш феодал 
мажбурият хусусиятини касб этган. Масалан, оддий деҳқонлардан хонлар, 
султонлар, бийлар ва зодагонларнинг бошқа вакиллари фойдасига мунтазам 
равишда ―ушур‖ солиғи – ҳосилнинг ўндан бир қисми ундирилган. 
Чорвадорлар ―закот‖ солиғи тўлаганлар – бу солиқ миқдори у ѐки бу турдаги 


161
чорва молининг муайян бошига тенг бўлган. Бундан ташқари, зодагонларнинг 
вакилларига ва оқсоқолларига ҳар хил турдаги совға-саломлар берилиши 
лозим бўлган. 
Мамлакатимизда демократик қадриятлар қарор топиб бораѐтган, 
глобаллашув жараѐнлари авж олиб бораѐтган бир вақтда коррупция аталмиш 
даҳшатли иллатнинг бир давлат эмас, балки бутун бир минтақа ѐки жаҳон 
тараққиѐтига таҳдид солаѐтганлиги хавотирли. Таъкидлаш лозимки, 
коррупция демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон 
ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига олиб келади, иқтисодиѐтни издан 
чиқаради, жамият ва давлат учун ўта хавфли бўлган уюшган жиноятчилик ва 
терроризмнинг кенг ѐйилишига шароит яратиб беради. 
Бугунги кунда жаҳон ҳамжамияти шунга амин бўлмоқдаки, 
коррупция иллати, одам савдоси, терроризм, гиѐҳвандлик воситалари 
савдоси, қурол- яроғ савдоси каби халқаро жиноятлар билан бевосита 
боғлиқ. Умуман олганда, коррупция уларни молиявий қўллаб-
қувватлаѐтган бўлса, бошқа томондан қараганда ҳуқуқни ҳимоя қилиш 
органларининг фаолиятига жиддий путур етказади.
Коррупцияга қарши курашиш, уни бартараф этиш кўп ҳолларда унга 
сабаб бўлувчи омилларни, ҳолатларни ва шарт-шароитларни аниқлашдан ва 
уларни бартараф этишдан, шунингдек унга қарши комплекс курашишдан 
иборат бўлади. 
Коррупцияга йўл очадиган омиллар сирасига ҳокимият органлари 
тизимининг мураккаблиги, буйруқбозлик таомилларининг кўплиги, давлат 
ҳокимияти органлари аппаратининг фаолияти устидан ташқи ва ички назо-
ратнинг йўқлиги каби ҳолатларни киритиш мумкин. Ташкилий тушунмов 
чиликларни 
фуқароларнинг 
коррупцион 
хулқ- 
атворини 
рағбатлантиришдан фарқлаш баъзан жуда қийин кечади. Тақиқлар, рухсат 
бериш тартиблари сонининг ҳаддан ташқари кўплиги, давлат ҳокимияти 
органлари фаолиятига жалб қилинган фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя 
қилиш механизмининг йўқлиги ҳам коррупцияга йўл очади. 
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигига эришган дастлабки 
кунлардан бошлаб, собиқ тоталитар тузумдан мерос бўлиб ўтган иллат – 
коррупцияга қарши кескин ва муросасиз курашиб келмоқда. Мамлакатимизда 
коррупцияга қарши курашиш соҳасида мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилган. 
Хусусан, 1997 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Миллий 
хавфсизлик концепциясида коррупция мамлакатнинг миллий хавфсизлигига 
таҳдидлардан бири, дея эътироф этилди. ―Жамиятда ҳуқуқий маданиятни 
юксалтириш Миллий дастури‖да ҳам коррупцияга қарши курашиш 
масалалари белгиланган. Мамлакатимиз 2008 йил 7 июлда БМТнинг 
―Коррупцияга қарши‖ Конвенциясига (Нью-Йорк, 2003 йил 31 октябрь) 
қўшилди. Давлатимиз 2010 йил март ойида Иқтисодий ҳамкорлик ва 
ривожланиш ташкилоти доирасида қабул қилинган коррупцияга қарши 
курашишнинг Истанбул режасига (2003 йил 10 сентябрь) қўшилган. 
Шунингдек, 
Олий 
Мажлис 
томонидан 
Жиноий 
даромадларни 
легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича 


162
Евроосиѐ гуруҳи тўғрисидаги битими (Москва, 2011 йил 16 июнь) 2011 йил 13 
декабрда ратификация қилинган. Ўзбекистон минтақамизда биринчилардан 
бўлиб ―Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва 
терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида‖ги Қонунни қабул 
қилди. 
Ушбу тадбирларнинг мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон 
Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐев томонидан 2017 йил 3 январь 
куни имзоланган ―Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида‖ги қонун муҳим 
аҳамият касб этади. Ҳужжатда коррупцияга қарши курашишнинг асосий 
тамойиллари сифатида қонунийлик; фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари 
ва қонуний манфаатлари устуворлиги; очиқлик, шаффофлик ва тизимлилик; 
давлат ва фуқаролик жамиятининг ўзаро ҳамкорлиги; коррупциядан 
огоҳлантириш ва жавобгарликнинг муқаррарлиги бўйича чоралар устуворлиги 
келтириб ўтилган. Шу билан биргаликда коррупцияга қарши курашиш бўйича 
фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари белгиланган бўлиб, бу 
органларга Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси; Ўзбекистон 
Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати; Ўзбекистон Республикаси Ички 
ишлар вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги; Ўзбекистон 
Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид 
жиноятларга 
ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш 
департаменти каби давлат органлари киради.

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish