Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия инстути “спорт менежменти ва иқтисодиёт”


Кредитнинг моҳияти, манбалари ва вазифалари



Download 0,96 Mb.
bet58/67
Sana21.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#52450
TuriКонспект
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   67
Bog'liq
2 5269739720446837426

Кредитнинг моҳияти, манбалари ва вазифалари.

Кредит бўш турган пул маблағлариии ссуда фонди шаклида тўплаш ва уларни такрор ишлаб чиқариш эхтиёжлари учун маълум муддатга хақ тўлаш ва қайтариб бериш шарти билан қарзга бериш жараёнини ифодалайди.
Пул шаклидаги капитал ссуда капитали дейилса, унинг ҳаракати кредитнинг мазмунини ташкил қилади.
Кредит муносабатлари икки субъект ўртасида. пул эгаси, яъни қарз берувчи ва қарз о.лувчи ўртасида юзага келади.
Турли хил корхоналар (фирма)лар, ташкилотлар, давлат ва унинг муассасалари ҳамда аҳолининг кенг қатлами кредит муносабатларининг субъекглари ҳисобланади. Санаб ўтилгаи субъектларнинг айнан ҳар бири бир вактнинг ўзида ҳам қарз олувчи ва ҳам қарз берувчи ўрнида чиқиши мумкин.
Кредит муносабатларининг объеқти жамиятда вақтинча бўш турган пул маблағларидир.
Тарихий тараққиёт давомида кредитнинг икки шакли пул ва товар шаклидан фойдалаииб келган. Хозирги вақтда мамлакат ички оборотида пул кредитидан кенгроқ фойдаланиб, у банк тижорат, давлат, истеъмолчилик ва хўжаликлараро ва халқаро кредит шактларини олади.
Банк кредити — кредитнинг асосий ва етакчи шакли сифатида чиқади. У пул эгалари — банклар ва маҳсус кредит муассасалари томонидан қарз олувчиларга (тадбиркорлар, давлат, уй хўжалиги сектори) пул ссудалари шакли да берилади.
Банк кредити йуналиши, муддати ва кредит битимлари суммаси бўйича чекланмайди. Унинг фойдаланиш сохаси ҳам жуда кенг, товар муомаласидан тортиб капитал жамгарилишигача хизмат қилади.
Хўжаликлараро кредит бир корхона (муассаса) томонидан иккинчисига берилади ва уларнинг капитал қурилиш, қишлоқ хўжалик сохаларидаги муносабатларига, шунингдек ички хўжалик ҳисоби бўғинлари билан муносабатларига хизмат қилади.
Тижорат кредити — бу корхоналар, бирлашмалар ва бошка хўжалик юритувчи субъектларнинг бир-бирига берадиган кредитларидир.Тижорат кредити, аввало, тўловни кечиктириш йўли билан товар шаклида берилади.
Истеъмолчилик кредити — хўсусий шахсларга, ҳаммадан ав­вало, узоқ муддат фойдаланадиган истеъмолчилик товарлари (мебель, автомобиль, телевизор ва бошхалар) сотиб олиш учун маълум муддатга берилади. У чакана савдо магазинлари орқали товарларни хақини кечиктириб тўлаш билан сотиш шаклида ёки истеъмолчилик мақсадларида банк ссудалари бериш шаклида амалга оширилади. Истеъмолчилик кредитидан фондаланганлик учун анча юқори фоиз ундирилади.
Ипотека кредит - кўчмас мулклар (ер, бино) ҳисобига узоқ муддатли ссудалар шаклида берилади. Бундай ссудалар бе­риш воситаси, банклар ва корхоналар томонидан чиқариладиган ипотека облигациялари ҳисобланади.
Давлат кредити — кредит мупосабатларининг ўзига хос шак­ли бўлиб, бунда давлат пул маблағлари қарздори, аҳоли ва хўсусий бизнес эса кредиторлари бўлиб чиқади. Давлат кредити маблағлари манбаи бўлиб, давлат қарз облигациялари хизмат қилади. Давлат кредитнинг бундай шаклида, аввало, давлат бюджети камомадини қоплаш учун фойдаланади.
Халкаро кредит — ссуда капиталининт халкаро иқтисодий муносабатлар сохасидаги ҳаракатини намойиш қилади. Халкаро кредит товар ёки пул (валюта) шаклида берилади. Кредитор ва қарз олувчилар банклар, хусусий фирмалар, давлат, халкаро ва минтакавий ташкилотлар ҳисобланади.
Кредит бериш бир қатор принципларга асосланади.
Булар қуйидагилар: ссуда беришнинг максадли ҳарактери, кредитнинг расмийлаштирилган муддатда қайтаришлиги, ссуданинг моддий таъминланганлиги ва тўловлилиги.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish